Ўзбекистонда ёш математиклар учун халқаро олимпиада бошланди
12 декабрь 2024, 15:00

Ўзбекистонда ёш математиклар учун халқаро олимпиада бошланди

Ўзбекистонда «Тошкент Халқаро математика олимпиадаси» (TasIMO-II) ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақа ёш математикларга ўз иқтидорларини намоён этиш ва халқаро аренада танилиш учун зўр имконият яратади.

«Охиригача курашаман». Жанубий Корея президенти исён бўйича айбловларни рад этди
12 декабрь 2024, 14:45

«Охиригача курашаман». Жанубий Корея президенти исён бўйича айбловларни рад этди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат жорий этиш қарори «давлат ишларини нормаллаштириш» учун тўғри ва зарур бўлганини айтди. У исён кўтаришда айбланиш ва истеъфога чиқишга даъватларни рад этиб, охиригача курашишга ваъда берди.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
12 декабрь 2024, 13:10

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. «Аҳоли бирламчи эҳтиёжлари бўйича айрим харажатлар ўзгариши ва об-ҳаво совуши билан энергия нархлари эркинлаштирилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион кутилмаларда ҳам намоён бўлмоқда», — дея қайд этган регулятор.

Yunusabad Residence 10% бошланғич бадал билан премиум хонадон эгаси бўлишни таклиф қилмоқда
12 декабрь 2024, 13:00

Yunusabad Residence 10% бошланғич бадал билан премиум хонадон эгаси бўлишни таклиф қилмоқда

Янги йил акцияси доирасида Yunusabad Residence турар жой мажмуаси 10 фоизли минимал бошланғич бадал ва 15 йил муддатга фойдали ипотека билан премиум квартираларни сотиб олиш имконини беради.

Иккиламчи автомобиль бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этмоқда — МҲТИ
12 декабрь 2024, 13:00

Иккиламчи автомобиль бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

МҲТИ таҳлили натижаларига кўра, ноябрь ойида ҳам иккиламчи автомобиль бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этди. Жумладан, кам фойдаланилган Onix`нинг ўртача нархи 5,4 фоизга пасайди. Маҳаллий люкс автомобиллар ва электромобиллар нархларида эса сезиларли ўзгариш кузатилмади.

Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
12 декабрь 2024, 12:56

Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Свердловск вилоятида мушкул аҳволда қолган аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Аёл турмуш ўртоғи ва болалари билан сентябрда вақтинча ишлаш мақсадида Свердловскка борган. Бироқ эркак ноқонуний миграция сабаб қўлга олинган.

Қарши давлат техника университети ташкил этилади
12 декабрь 2024, 12:10

Қарши давлат техника университети ташкил этилади

Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, ТАТУ Қарши филиали ва ТКТИ Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади. Мазкур олийгоҳлар талабалари ўқишини янги ОТМда давом эттиради.

«Осуда муҳитда дам олишни истаган аҳоли талабларига жавоб беради». Президентга Дўстлик боғи лойиҳаси тақдим этилди
12 декабрь 2024, 12:05

«Осуда муҳитда дам олишни истаган аҳоли талабларига жавоб беради». Президентга Дўстлик боғи лойиҳаси тақдим этилди

Президентга Тошкентдаги Дўстлик (собиқ Бобур) боғини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Дарахтларни кўпайтириш, тўсиқсиз муҳит яратиш, хиёбонни кенгайтириш кабилар режа қилинмоқда. «Боғ осуда муҳитда дам олишни истаган аҳоли талабларига тўлиқ жавоб беради», — деди лойиҳачи.

Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади
12 декабрь 2024, 11:32

Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади

Ҳукумат қарори билан театр ва цирк артистларига ҳам малака тоифаси берилиши белгиланди. Малака тоифаси йилда бир марта белгиланади ва бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директори буйруғи билан расмийлаштирилади.

Осма кўприк, кузатув минораси, метрога кириш — Тошкентдаги Қодирий боғи учун режалар
12 декабрь 2024, 10:37

Осма кўприк, кузатув минораси, метрога кириш — Тошкентдаги Қодирий боғи учун режалар

Президентга Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғини реконструкция қилиш концепцияси тақдим этилди. Бу ерда янги дарахтлар экилади, кузатув минораси ва осма кўприк қурилади, метрога кириш қисми очилади ва унинг олдида майдон, тепасида эса гастро-холл қурилади. Концепция суратлари.

Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 29 декабрдан бошланади
12 декабрь 2024, 10:01

Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 29 декабрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари 29 декабрдан қишки таътилга чиқади. 3-чорак дарслари 13 январдан бошланади.

Можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибасини бошқа минтақаларда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда
12 декабрь 2024, 09:44

Можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибасини бошқа минтақаларда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон ташаббуси билан тузилган Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича минтақавий кенгаш бу борада халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш маркази вазифасини бажара олади. Мазкур масала БМТнинг Нью-Йоркдаги тадбирида муҳокама қилинди.

Орзулар албатта ушалади: Mobiuz абоненти BYD автомобилини ютиб олди
12 декабрь 2024, 09:00

Орзулар албатта ушалади: Mobiuz абоненти BYD автомобилини ютиб олди

Навоий вилоятида истиқомат қилувчи аёл MobiDRIVE акцияси доирасида Mobiuz мобил операторидан автомобилни қўлга киритди.

Илон Маск бойлиги 400 млрд доллардан ошган биринчи одам бўлди — Bloomberg талқини
11 декабрь 2024, 23:52

Илон Маск бойлиги 400 млрд доллардан ошган биринчи одам бўлди — Bloomberg талқини

Илон Маск, Bloomberg талқинига кўра, бойлиги 400 млрд доллардан ошган биринчи одамга айланди. Бунга эришишда SpaceX акцияларининг сотилиши муҳим омил бўлди. Forbes эса ҳозирча Маскнинг бойлигини 367,5 млрд долларга баҳоламоқда.

Тошкентдаги ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
11 декабрь 2024, 23:00

Тошкентдаги ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида BYD ва Equinox тўқнашуви оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишига доир инфляцион кутилмалар кучайди
11 декабрь 2024, 22:48

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишига доир инфляцион кутилмалар кучайди

Аҳоли ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар нархлари ошишига кутилмаларини кескин оширди, деди МБ ноябрь сўровномасига таяниб. Бизнес ҳам шундай прогноз қилмоқда, бироқ тадбиркорлар келажакда нархлар ўсишининг асосий омили сифатида валюта курсидаги ўзгаришларни келтирмоқда.

Футбол бўйича ЖЧ-2030 уч қитъада, 2034 йилда эса Саудия Арабистонида бўлади
11 декабрь 2024, 22:34

Футбол бўйича ЖЧ-2030 уч қитъада, 2034 йилда эса Саудия Арабистонида бўлади

Футбол бўйича 2030 йилги Жаҳон чемпионати уч қитъада ўтказилади. Кўпгина ўйинлар Испания, Португалия ва Марокашда, яна учта ўйин — Парагвай, Уругвай ва Аргентинада бўлиб ўтади. 2034 йилги ўйинлар эса ягона номзод Саудия Арабистонида ўтказилади.

Ўзбекистонда сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади
11 декабрь 2024, 21:33

Ўзбекистонда сут маҳсулотларини маркировкалаш бошланади

Ўзбекистонда сут маҳсулотларига ишлаб чиқаришда табиий ёки қуруқ сутдан фойдаланилганини кўрсатувчи маркировка жорий этиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда учта ҳудудда синов лабораториялари ташкил этилади.

Қандолатчиларга кокос ва пальма ёғи импорти бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади
11 декабрь 2024, 21:22

Қандолатчиларга кокос ва пальма ёғи импорти бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади

Президент қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга кокос ва пальма ёғи импорти бўйича имтиёзларни узайтиришни маъқуллади. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тропик мевалар ва апельсин шарбати концентрати импорти божхона тўловларидан озод қилинади.

Talaba Yugur тадбирининг илк ғолиблари тақдирланди
11 декабрь 2024, 21:00

Talaba Yugur тадбирининг илк ғолиблари тақдирланди

6 декабрда ТДИУ талабалари ва ўқитувчилари орасида ўтказилган Talaba Yugur тадбирининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир олийгоҳ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг