Узун туманида Gentra автомашинаси жарликка қулаши оқибатида икки киши вафот этди. Ҳолатга ҳайдовчининг тоғли йўлларда хавфли бурилишларга эътибор бермай ҳаракатлангани сабаб бўлган.
Президент масъулларга Ўзбекистонда бензин ва дизель ёқилғиси захирасини шакллантириш вазифасини қўйди. Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилади. Давлат раҳбари, шунингдек, йил охиригача электромобиллар учун 900 та қувватлагич ўрнатиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда. У бу лавозимда декабрь ойидан буён фаолият юритади.
Марказий банк 2023 йилнинг I чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Ўрганиш респондентларнинг таълим, уй-жой таъмири, даволанишга кўпроқ маблағ сарфлаганини кўрсатди. Кредит олувчилар бироз камайган, маиший хизмат соҳасидагиларнинг даромадлари бўйича кутилмалар яхшиланган.
Футбол бўйича 2023 йилги Осиё Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон «Б» гуруҳидан ўрин олиб, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди. Мусобақа 2024 йил 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтади.
Воҳидов номидаги республика хирургия марказида дарахтларга зарар етказилгани аниқланди. Шу сабабли хўжалик мудири 3 млн 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилиб, ундан умумий ҳисобда 34,9 млн сўм ундирилиши белгиланди.
Ўзбекистонда «Қуёшли хонадон» дастури қамровини ошириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларга берилган «яшил» кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш, «яшил энергия» сертификатлари тизимини яратиш ҳамда ГЭСларга «яшил» сертификатлар берилиши белгиланди.
Нукус воқеалари бўйича апеллация иши жараёнида судланувчилар ва адвокатлар жазони енгиллатишни, марҳум Шамшетовни эса оқлашни сўради. Прокуратура шартли равишда ҳукм қилинган 4 нафар судланувчига нисбатан жазони кучайтиришни сўради. Биринчи куни Тажимуратов ва Найипов ўртасида можаро келиб чиқди.
Қатар раҳбари шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Қатар томони унинг бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки беришига ишонч билдирмоқда.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда қуёш панелларини ўрнатишда камчиликларга йўл қўйган 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши белгиланди. 2 ойда ўзгариш қилмаса, улар ишдан олинади.
ONA жамоат фонди ва Uzum ўртасида шартнома имзоланди. Энди Uzum Тошкентдаги тарқатиш пунктларига махсус қутилар жойлаштиради, йиғилган маблағлар эса жамғарма лойиҳаларига йўналтирилади.
Янгиҳаёт туманида бошқаруви йўқотилган Nexia-2 бетон симёғочга урилди. ЙТҲ сабабли 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди.
«Университетда бўлиш осон эмас, аммо бўлмаслик ундан ҳам қийин» шиори остида тақдим этилган «Бугунги мавзу» сериали талаба ёшларни қийнаб келаётган кўплаб актуал муаммоларни очиб берган.
Тошкентдаги йўналишларга яна 59 та Yutong электробуслари қўйилади (169 та шундай транспорт воситаси 20 апрелдан ҳаракатлана бошлаган). Бу бир қанча йўналишларнинг ҳаракат таркибини тўлиқ янгилаш ва айримларида электробуслар сонини кўпайтириш имконини беради.
Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида 18 ва 25 май кунлари қўшимча қатновлар қўйилади.
Учтепа туманида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси эскиз лойиҳасида 3 қават бўлиши кўрсатилгани, бироқ амалда 12+1 қават қилиб қурилаётгани аниқланди. Қурилиш вазирлиги бошқармаси ҳолатни ўрганиб, бинонинг қўшимча қисмини бузиш бўйича судга даъво аризаси киритди.
Россия Давлат думаси Россия фуқаролигига эга мигрантларни урушга ёллаш имконини берувчи лойиҳани тайёрламоқда. Унда урушга юборишга рухсат бериш, шунингдек, мигрантлардан қурилиш батальонида фойдаланиш назарда тутилган.
Қашқадарёда байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди. Аввалроқ «Юксалиш» ходимлар ва ноқонуний қарор қабул қилган суд ҳаракатларига қандай баҳо берилганига қизиқиб, иш тафсилотларини очиқлашга чақирганди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда жиноят кодексига қўшимча киритилди. Энди тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан розиликсиз пул ўтказган ёки олиб қўйган ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаган шахслар 13,2 млн сўмгача жаримага тортилади. Ҳолат яна қайтарилса, 3 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) муҳим миллий қадриятлар рўйхатини шакллантиришни таклиф қилди. Унга, жумладан, ота-онага эҳтиром, ўзбек тили, диний бағрикенглик, сўз эркинлиги ва бошқалар киритилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг