Бош прокуратура аралашуви билан байроқ рангидаги тасма таққан қамашилик йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор бекор қилинди. Шунингдек, мазкур қарорнинг ноқонуний экани маълум қилинди.
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшашини маълум қилди. Энг кўп уруш ва фронт орти қатнашчилари Тошкент шаҳри (55 нафар), Тошкент (26 нафар) ва Фарғона (19 нафар) вилоятларида умр кечирмоқда. Уларнинг энг ёши — 78, энг улуғи — 112 ёшда.
9 май оқшомида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ҳудудида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрамона мушакбозлик ташкил этилади.
Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари қийноққа солинган тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Ҳасанбой Абдунабиев сақланаётган «Тоштурма»да бўлди. Ўтказилган холи суҳбатларда улар руҳий ва жисмоний қийноқларга солинганини тасдиқлаб, бунга асосли далиллар борлигини айтишган.
Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни қўлга олди. У тасмани ечишдан бош тортди, шундан сўнг йигит билан профилактик суҳбат ўтказилиб, судга тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Германиянинг Siemens концерни Бухородаги қозонхона ва Қашқадарёдаги иссиқлик электр маркази учун газ турбиналари етказиб беради, шунингдек, Ўзбекистонда бир қанча электр станциялар қуради.
Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг (IBA) дастлабки 5 кунида Ўзбекистон терма жамоаси фақат бир марта мағлубиятга учради. 6 май куни терма жамоанинг яна 2 нафар вакили баҳсга киришади.
Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона туманида эркак «жўжаларни еб кетаётгани учун» мушукни пневматик ов қуроли билан отиб ўлдиргани аниқланди. Шунингдек, буғуни бўғизлаб ўлдиргани акс этган сурат тарқалди. Туман ИИБ томонидан унинг қуроли олиб қўйилиб, иш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.
Шанба куни Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари бўйлаб қор ёғиши кузатилмоқда. Хоразм маркази Урганчда эса 1 сутка давомида 23.7 мм ёмғир ёғиб ўтган. «Қор ва ҳароратнинг нолгача пасайиши мева ва гулларни совуқ уришига олиб келган бўлиши мумкин», — деб ёзмоқда Ўзгидромет ходими Эркин Абдулахатов.
Ўзбекистон президенти қарори билан туроператорларга 5 ва ундан ортиқ хорижий сайёҳлар учун турпакетлар сотишида ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилиши, сайёҳлик компаниялари ва меҳмонхоналарга автобусларни олиб киришда ҚҚСни 12 ой давомида фоизсиз ва шартсиз тўлаш имконияти берилиши белгиланди.
Қарши туманида Nexia-3 қарама-қарши томондан келаётган Nexia-2 билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 йўловчи ҳодиса жойида вафот этди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.
Қулупнайли печеньелар, мини-пирог, қулупнайли музқаймоқ, пиширишни талаб этмайдиган қулупнай ва творогли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин ва тез тайёрланадиган қулупнайли ширинликлар рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантино учрашувида Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, спорт ташкилоти раҳбари мамлакат президентига унинг фамилияси ҳамда 24 рақами туширилган футболка тортиқ қилди.
Тармоқларда 15−18 ёшлардаги қиз ва икки йигитнинг психотроп модда билан ушлангани айтилган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБга кўра, уларда психотроп модда ёки совуқ қурол аниқланмаган. Аммо улардан иккиси ва видеони тарқатган шахс жаримага тортилган.
Франция президентининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди, Сурхондарёдаги чанг бўронлари, пойтахт автобусларида йўқолаётган «кунлик план», ўғли 4 нафар қизга тегажоғлик қилгани айтилган боғча директори ишдан олингани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Суд Даулетмурат Тажимуратовнинг асосий адвокати келмагани сабабли Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноят иши доирасида апелляция жараёни бошланишини 10 майга қолдирди. Айбланувчи прокурорларни алмаштириш ва ишни қайта кўриб чиқиш учун қайтаришни сўради, бироқ рад жавобини олди.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус СOVID-19 тарқалиши соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилди.
Халқаро космик технологиялар конференцияси доирасида Ўзбекистон таълим сунъий йўлдоши учирилишини эълон қилди. Шунингдек, космосдаги таълимий лойиҳалар доирасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, пойтахтда компетенциялар марказлари иш бошлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг