Ўзбекистон ва Қозоғистон президентининг норасмий учрашуви, ногиронларни навбатсиз қабул қиладиган амалдорлар, Тошкентга янги автобуслар ва электробуслар, сел ва қор кўчиши хавфи, Ўзбекистоннинг янги АҚШдаги элчиси, IELTS`дан 9 балл олган 2 ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков тадбиркорлар меҳмонхоналар интеръер ва дизайнларига миллийлик ва ўзлик акс этган деталларни киритишлари лозим, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Чимкентдаги норасмий учрашувда икки давлат ўртасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар.
Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда 20 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» йўталга қарши сиропини ишлаб чиқарган Marion Biotech фармацевтика компанияси ходимларини ҳибсга олди.
12 март куни V Tashkent International Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Тошкентга илк бор U-20 Осиё Кубоги учун келган Тожикистон ёшлар терма жамоаси устози Олег Кубарёв ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида машғулотлар майдонлари сифатсизлиги, машғулотлар учун шароитлар эса жамоалар даражасига мос келмаслигини таъкидлади.
Президентнинг 27 февраль кунги қарорига асосан, эндиликда ногиронлар амалдорлар қабулига навбатсиз киради. Адлия вазирлиги расмийсининг айтишича, ногиронлар уларни қабул қилмаган мансабдор шахслар устидан Вазирлар Маҳкамаси, судлар, прокуратура ва адлия органларига мурожаат қилиши мумкин.
Учқўрғон туманида Spark автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина чиқариб олинди, ҳеч кимга жароҳат етмаган.
4−10 март кунлари 6 та вилоятнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Февраль ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,54 фоизни ташкил этди — бу сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Сут нархининг ошиши яна тезлашди, шакар ва сариёғ бешинчи ой кетма-кет арзонлади. Мева-сабзавотлар орасида пиёз, помидор ва карам энг кўп қимматлашди.
Самарқандда фуқаро эр-хотинни 40 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлгани айтилмоқда. У 12 минг долларни олаётган пайтда ушланди, дейилади ДХХ хабарида.
Миробод туманида божхоначилар ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 4 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларини аниқлади. Ҳолат юзасидан тергов бошланган.
Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди.
Денов туманида фуқаро ариқ қазиш чоғида сопол хум топиб олди. Олимлар унинг I-II асрларга тегишли эканини аниқлади.
Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси Россиядан «импорт қилинадиган табиий газ ҳажми ички транспортировка ҳажмларига аралашмаслиги учун» ўз инфратузилмасини тайёрламоқда, деб маълум қилди «Ўзтрансгаз».
Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади. 2017 йилдан буён ушбу дипломатик миссияни бошқариб келаётган Жавлон Ваҳобов Сидиқов кетган лавозимни эгаллаши мумкин.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.
Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси 2 майдан бошлаб Хошимин-Тошкент-Хошимин йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар чартер асосида ҳар 10 кунда бир марта амалга оширилади.
Тошкентда бўладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига қатор давлатлар бойкот эълон қилгани муносабати билан Бокс федерацияси мамлакат мусобақани ўтказиш ҳуқуқини олганида ҳеч қандай чеклов бўлмаганини маълум қилди. «Ўзбекистон спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.
3 март куни Шавкат Мирзиёев Чимкент шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказади. Мулоқотда икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг