Шавкат Мирзиёев ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Тармоқларда пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, тартиб тавсиявий аҳамиятга эгалигини билдирди.
Прокурор суддан Нукус воқеалари бўйича судланаётган 37 нафар шахсга 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига эса озодликни чеклаш жазоси беришни сўради. Адвокатлардан бири прокуратуранинг айбловларидаги барча моддалар уларни рад этувчи далилларга қарамай ўзгаришсиз қолганини айтди.
Россиядан Ўзбекистонга газ импорти 1 мартдан бошланмайди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Ишчи гуруҳлар имзоланган «йўл харитаси» доирасида ўрганишни давом эттирмоқда. Ҳозирча аниқ келишувга эришилмаган.
Грецияда йўловчи ва юк поездларининг тўқнашуви оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 85 киши жароҳат олди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тожикистон ва Қирғизистондан умумий оғирлиги 56 кг бўлган гашиш ва опий олиб кирилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олди.
Президент фармони билан Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 5 кун, яъни 18−22 март саналарида, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 4 кун, яъни 19−22 март саналарида дам олади. 23 мартдан эса барча яна ишга чиқади.
Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов «Ҳаёт мактаби» лойиҳаси ташкил этилгани ҳақида гапириб, ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди. «Нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб, нон сотиб олишга ўтилди. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди», — дейди ҳоким.
ОКМК Тошкентда чанг пайдо бўлишининг асосий сабаби «Ёшлик I» конининг янги участкасида олиб борилаётган тозалаш ишлари экани ҳақидаги маълумотни рад этди.
Тошкент шаҳрида 28- ва 155-сонли автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди. Уларга маъмурий баённома расмийлаштирилди. Блогер Шаҳноза Соатова ҳолат бўйича фикр билдирар экан, ҳайдовчиларни «потенциал зўравон ва қотил» дея атади.
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 21% чегирма эълон қилди. У 18 мартдан 22 мартгача бўлган сотув даврида амал қилади.
TikTok`да Тошкентдаги ўқувчи қизларнинг машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки долларларни сочган ҳолда ўйнагани акс этган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Пойтахт халқ таълими бош бошқармаси ҳолат бўйича қизларнинг ота-онаси узр сўраганини ва рақс «миллий урф-одатларга тўғри келмаслигини» билдирди.
Тижорат банклари 1 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 335 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 395 сўм.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров ўтказган йиғилишда қатор имом-хатиблар ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди. Муфтий имом-хатибларга ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш одобига амал қилиш ва билим савияларини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади. Унда рақобат, давлат божи ва тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.
2023 йилги давлат дастурига кўра, 1 апрелдан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоят ва туманлар марказларида автомобиллар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилади. Аввалроқ лойиҳада чекловни барча аҳоли пунктларида қўллаш таклиф қилинганди.
Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри қатновларни тиклайди ва биринчи рейс 26 мартга мўлжалланган. Мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Туркияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 2 нафарга етгани, Краснодардаги нефть базасига дронлар ҳужуми уюштирилгани, АҚШ Хитойнинг 12 та компаниясини Россияга ёрдам бергани учун «қора рўйхат»га киритгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
100 ёшга тўлган «Муштум» журналининг ҳалигача эскирмаган долзарб мавзулари, таниқли шахслар, жамоат фаолларидан ўқилиши мақсадга мувофиқ китоблар рўйхати, Туркиядаги зилзила оқибатлари, Украинадаги урушнинг глобал иқтисодиётга таъсири ва бошқалар — «Газета.uz» февраль ойида нималар ёзгани ҳақида.
Аи-80 бензини нархи ошмаслиги, ёввойи ҳайвон ва қушларни овлаш мавсуми якунлангани, хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпайиши, комиссия учун ходимлардан пул йиғгани сабаб ишдан кетган мактаб директори, пора билан ушланган прокуратура ходимлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг