Европа Иттифоқи Украинага босқиннинг икки йиллиги муносабати билан Россияга қарши 13-санкция пакетини тасдиқлади. Унга 106 нафар жисмоний шахс ва 88 корхона, жумладан, Хитой, Қозоғистон ва Туркия компаниялари киритилди.
Профессор, архитектура фанлари доктори Мавлуда Юсупова Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги «Ипак йўли» халқаро илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинланди.
Шимолий ва Катта Фарғона каналлари бўйлаб «Патар» ва «Сарвак» трансчегаравий гидропостлари ўрнатилди. Улар Ўзбекистон ва Тожикистонда суғориш учун сарфланадиган сув ҳажмини аниқроқ ўлчаш имконини беради. Лойиҳа Швейцария ҳукуматининг Blue Peace Central Asia ташаббуси кўмагида амалга оширилди.
Пайшанба куни Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш бироз қисқарди, Туркманистондан импорт эса ошди. Мамлакатда тиғиз вақтларда электр энергияси етказиб бериш бўйича чекловлар сақланиб қолмоқда, деди Энергетика вазирлиги масъули. Газ «заправка»ларининг деярли 3 дан 1 қисми фаолиятини тиклаган.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қарз юки кўрсаткичини жорий этиш орқали аҳолига кредит бериш талаблари кучайтирилмоқда. Агар қарз олувчи даромадининг 60 фоизини қарзни тўлаш учун ишлатса, банклар кредит беришдан бош тортишлари керак. 2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.
Марказий Осиёда минтақавий газ савдосини фаоллаштириш ва Туркманистондан газ импортини ошириш орқали Қозоғистонда кўмир ўрнини босиш, Ўзбекистонда юзага келаётган талаб ва таклиф ўртасидаги тафовутни бартараф этиш мумкин, дейилади Жаҳон банкининг углерод нейтраллигига эришиш бўйича ҳисоботида.
Асосан давоматни таъминлаш учун мактабларга бириктирилган инспектор-психологларнинг ваколатлари қаерда бошланиб, қаерда тугаши жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. «Газета.uz» Миллий гвардия марказий девони бошқарма бошлиғи Зафар Алимов билан ходимларнинг мавжуд ваколатлари ҳақида суҳбатлашди.
Gazli Gas Storage ҚКнинг назорат пакети (60%) Россиянинг «Форус»идан Гонконгнинг Daxon Holdings компаниясига ўтди. Бу компания ҳақида интернетда маълумот деярли йўқ. У Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори — «Газли»ни бошқаради, яъни мамлакатнинг газ сақлаш бўйича энергия балансига таъсир кўрсатади.
Прокуратура вакиллари, депутатлар ва экологлардан иборат ишчи гуруҳ «Тошкент ИЭС»га бориб, станция қувурларига фильтрлар ўрнатиш ва бошқаларни тавсия қилди. Экопартия Энергетика вазирлигини бу чораларни кўришга чақириб, ҳукумат ва Бош прокуратурага станция ташланмалари бўйича депутат сўрови юборди.
Бешта кинопремьера, ярмаркалар, концертлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва болалар шоулари ҳамда дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Intuitive Machines компанияси ишлаб чиққан «Оддисей» учувчисиз қўниш модули Ой сатҳига қўнди. «Америка ярим аср деганда биринчи марта Ойга қайтди», — деди NASA раҳбари Билл Нельсон. АҚШ аппарати сўнгги бор 1972 йили, астронавтларни олиб чиққан «Аполлон-17» миссияси доирасида Ойга қўнган эди.
Навоий шаҳридаги 2-мактабда ўғил болалар спорт залига олиб кирилиб, сочлари олдирилди, бу директорнинг ташаббуси бўлиши мумкин. ММТБ бошлиғи ва болалар омбудсмани бундай муносабатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Миллий гвардия эса уларнинг ходимлари жараённи тўхтатишга уринганини билдирди.
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди ва унга нисбатан жиноят иши очилди. У Сурияга қандай кетгани ҳамда бу даврдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
АҚШ президенти Жо Байден мухолифатчи Алексей Навальнийнинг рафиқаси, ҳозирда унинг фаолиятини давом эттираётган Юлия Навальная билан учрашди. Шундан сўнг Қўшма Штатлар етакчиси АҚШ Навальнийнинг ўлими туфайли Путинга қарши санкциялар жорий қилишини таъкидлади.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иштироки «музлатиб» қўйилганини маълум қилди. Пашинян мамлакатга оид келишув шартлари бажарилмагани, Россиянинг шахсан унга қарши пропагандаси давом этаётганини таъкидлади.
24−25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади.
2024 йил охиригача Тошкент, Нукус ва Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида камида биттадан ҳоспис ташкил этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳаларни амалга ошириш учун парламент ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантлари эълон қилиб борилади.
Тошкент вилоятида хонадон ертўласида майнинг ферма ташкил қилган фуқаро 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Янги ўқув йилидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалроқ лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши кутилганди.
Кембриж университети тадқиқоти шуни кўрсатдики, мактаб формаси болаларнинг, айниқса, бошланғич синфларда ўқийдиган қизларнинг ҳаракатчанлигини чеклаши мумкин. Олимлар буни юбка ёки кўйлакда фаол ўйинларда қатнашиш қизлар учун ноқулай экани билан боғлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг