ДХХ ходимлари прокуратура, суд, Миллий гвардия ва адвокатура ходимларини қўлга олди. Уларга фирибгарлик, пора олиш каби айбловлар қўйилган.
FIFA 2022 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади: Лионель Месси энг яхши футболчи, Эмилиано Мартинес энг яхши дарвозабон, Лионель Скалони эса энг яхши мураббий бўлди. Уларнинг барчаси 2022 йилда жаҳон чемпиони бўлган Аргентина терма жамоаси аъзоларидир.
Нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари соҳасида ўқиётган ёшларга таълим кредитлари ажратилади. Улар БҲМнинг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахсларга берилади.
Наманган туманида Damas ҳайдовчиси қоидаларга зид равишда 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Унга огоҳлантириш берилиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилди.
Тижорат банклари 28 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 270 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.
Президент ўтказган йиғилишда 2023 йилда ҳудудларда 18 та қуёш электр станцияси барпо этилиши таъкидланди. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Оҳангарон шаҳри прокуратураси терговчиси ва қоровули $9 минг билан қўлга тушгани айтилмоқда. Улар фуқарога жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб беришини билдирган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мартдан Аи-80 бензини нархи ошиши, давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар, калтакланган тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси, янги лавозимда иш бошлаган Тўра Боболов, Қатар амирига президент мактубини етказган Сардор Умурзаков ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
28 февралдан Тошкентдаги қатор автобус йўналишларининг оралиқ ҳаракати ўзгартирилади. Уларнинг асосий қисми янги ташкил этилган чорраҳалар орқали ўтадиган бўлди.
Uzbekistan Airways 26 мартдан Тошкентдан Лондонга мунтазам авиақатновлар сонини оширади. Тошкент — Лондон — Тошкент авиақатновлари ҳафтасига уч марта амалга оширилади.
12 март куни «V International Tashkent Marathon» ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Профессионал ва ҳаваскор спортчилар 5 мартгача 42 км, 21 км, 10 км, 3 км масофа учун рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу йил илк бор «Kids Run» пойгаси ҳам бўлиб ўтади.
Давлат бюджетидан «бир тийин ҳам олмайди»ган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси даромади ва харажати ҳақида кетма-кет иккинчи йил жамоатчиликка ҳисобот берди. ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев унинг ташкилоти 2023 йилда болалар, аёллар ва футзал мусобақаларини ортиқ ўтказмаслигини маълум қилди.
2023 йилдан муҳтож шахсларга замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари бепул берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.
Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг «ноль» ставкаси қўлланиши муддати тугайди. Шу кундан бошлаб ушбу ёқилғи нархининг ошиши кутилмоқда.
Қозоғистон 2023 йилда Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россияга ўтувчи «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 95,6 млн долларга баҳоланган.
Бош прокурор буйруғи билан Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Дўстлик туманида 218 дона балиқни ноқонуний овлаган фуқаролар қўлга олинди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайвонот дунёсига 28 млн сўм зарар белгиланди. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ февраль ойида Сергели, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида ноқонуний диний таълим бериш фаолияти билан шуғулланган 6 кишини аниқлади. Улар 300 минг сўмдан 3 млн сўмгача бўлган миқдорда жаримага тортилди.
Адлия вазирлиги ОАВ ва блогерларни «жамиятдаги муаммоларни фақат ҳуқуқий воситалар асосида ҳал қилиш»га чақириб, ОАВдаги туҳмат ва ҳақорат учун жазоларни эслатди. Фаоллар эса бу каби эслатмалардан «сўз эркинлиги ютқазаётгани», «эркин матбуот ҳали адлиянинг ўзига ҳам керак бўлиши»ни таъкидлади.
Элликқалъа туманида президент қарорига асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини, электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ҳамда 4 МФЙ биносини янгидан қуриш амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг