Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига Cobalt автомашинаси тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Машина ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари ёрдамида чиқариб олинди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминали олдида кутиб олувчилар учун ҳудуд қурилиши бошланди. Иккита кутиш жойидан биринчиси мавжуд шийпон ўрнига қурилади ва у март ойи охиригача якунланиши режалаштирилган.
Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида тўрт кишининг ҳалок бўлгани, Молдованинг МДҲ доирасида ўнлаб битимлардан чиқаётгани, АҚШда қотилликни ёритишга борган журналистнинг ўқ еб ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилган зилзила, яна ҳаво совиши, ҳомиладор аёлини ўлдирган тошкентлик эркак, Фарғона ҳайвонот боғида нобуд бўлган жирафа, Ўзбекистоннинг қўллови жуда муҳимлигини айтган Украина элчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Шухрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.
Фарғона ва Андижон вилоятларида Тожикистонда бўлган зилзила кучи сезилди (2 балл). Пайшанба тонгида ҳам Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ ҳудудида ер силкинишлари қайд этилганди.
Шайхонтоҳур тумани Лабзак даҳасида фуқаро кўп қаватли уй ертўласининг таянч деворлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартиргани маълум бўлди. Унга баённома тузилиб, 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига келтириш топширилди.
Транспорт вазирлиги 22 февраль куни Россиянинг Оренбург вилоятида ағдарилиб кетган автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.
ССВ ва ЖССТ ҳамкорлигида ўтказилган семинарда Тошкентда токсикология маркази ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Қўлланаётган кимёвий моддалар ҳажмининг ортиши, уларнинг интернетдаги савдоси ва булар ҳақда етарли билимга эга эмаслик тизим учун қўшимча хавф экани таъкидланди.
Jizzakh Auto томонидан 117 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» автомашинаси ҳудудларга тақдим этилди. Ҳозирда уларнинг умумий сони 337 тага етди. Республика бўйича яна 640 та машина харид қилиниши режалаштирилган.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Юнусобод тумани «Буюк Турон» маҳалласидаги (Олой бозори орқасидаги) кўчаларнинг бирига Усмон Носир номи берилди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2022 йил баҳоридаги ташрифида 2 давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев шартномани тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилди. Эндиликда имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади.
Чилонзор туманида 33 ёшли эркак ўзаро жанжал сабаб аёлини бўғиб ўлдирди. Натижада аёл қорнидаги эгизак болалар ҳам вафот этди. Суд айбланувчига 18 йил қамоқ жазосини тайинлади.
Американинг Subway фастфуд тармоғи Тошкентда ўзининг биринчи ресторанини очади. У янги қурилаётган Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказида жойлашади.
Оҳангарон шаҳрида 3 нафар аёл бола ўғирламоқчи бўлгани рад этилди. Тошкент вилояти ИИББ аёллар дори сотиб юргани ва маҳаллий аҳоли улардан шубҳа қилганини билдирди.
25−26 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат кечаси 0…−5 даражагача, кундузи 0…+5 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Январь ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга талаб декабрга нисбатан 19,7 фоизга ошди. Шу билан бирга, иккиламчи бозорда уй-жой нархи бир йилда 20,2 фоизга кўтарилди.
Январь ойида Ўзбекистонга Германия, Литва, Франция, Сингапур ва Буюк Британиядан 13 та самолёт олиб келинди. Уларнинг нархи 633,1 млн долларни ташкил этди.
Президент рақамлаштиришни жадаллаштириш учун ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга тушишини маълум қилди. Ташқи рекламадан тушган пулнинг 20 фоизи вилоятларнинг ўзида соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг