Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Шунингдек, Баҳром Шарипов Ипакчилик қўмитасига, Иброҳим Эргашев Ўсимликлар карантини агентлигига, Ҳусниддин Каримов Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига раҳбар бўлди.
Ўзбекистон Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
Ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қутқарув ишларини олиб бораётган Туркиянинг Ҳатай вилоятида янги зилзилалар қайд этилди. Вазирлик матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, мутахассисларга зарар етмаган. Вайронгарчилик жойларида ишлар давом этмоқда.
Telegram орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани гумон қилинган 3 нафар шахс ушланди. Уларнинг етакчиси бошқаларни калтаклаш учун 300−500 долларга ёллаган 17 киши ҳам ҳибсга олинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш бўйича қарор қабул қилди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги айрим истеъмолчилар вақтинча табиий газдан узилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Қонликўл туманида 5 қаватли уйнинг зинапояси қурилганидан 4 кун ўтиб қулаб тушди. Воқеа сабаб жабрланганлар йўқ. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига Улуғбек Эгамов раҳбар бўлди. Агентликнинг аввалги директори Сардор Кариев «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинганди.
Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи олдидан бўлиб ўтган бизнес форумда 1,6 млрд долларлик 20 дан зиёд битим ва шартнома юзасидан келишувларга эришилди. Шунингдек, Миср компанияси Ўзбекистонда 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қурмоқчи экани билдирилди.
Тижорат банклари 21 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 265 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.
Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида 6,4 ва 5,8 магнитудали янги зилзилалар қайд этилди. Бу ҳудуд 6 февралдаги силкинишлардан катта талафотлар кўрган. Айнан шу ерда Ўзбекистон қутқарувчилари иш олиб бормоқда.
13 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Тошкент — Токио йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.
21−28 февраль кунлари 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 24−26 февраль кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Туркия ва Сурия ҳудудида икки марта кучли зилзила содир бўлгани, Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракетани учиргани, Қозоғистонда поезд ва микроавтобус тўқнашувида уч кишининг ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Жаримага тортилган Аброр Мухтор Алий, пойтахтда кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш режаси, Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолисига тарқатилаётган Туркманистон юборган бепул газ, «Новза» метро бекатида савдо шохобчалари тикланиши, илиқ об-ҳаво прогнози ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарларини, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги идоралар раҳбарларини тайинлади.
Президент Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов ва Гулнора Рахимовани Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосар этиб тайинлади. Омонулло Насритдинходжаев, Одилбек Исоқов ва яна бир қанча раҳбарлар молия вазири ўринбосарлари лавозимларини тарк этишди.
2022 йилда Ўзбекистонда ойлигидан солиқ тўлаётганлар сони 215 мингга ошиб, 5 млн кишига етди. Уларнинг аксарияти ҳали ҳам 1−2 млн сўм маош олади, бироқ уларнинг улуши пасайишда давом этмоқда. Шу билан бирга, 4−5,5 млн сўм ва ундан ортиқ маошга эга бўлган солиқ тўловчилар сони кескин ошган.
Энергетика вазирлиги Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитойнинг икки компанияси билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади.
Термизда МЧЖ раҳбари чет эл фуқаросидан Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 доллар талаб қилиб, шундан 6 мингини олганликда гумонланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг