Январда Германия импорт бўйича Ўзбекистоннинг 1-рақамли ҳамкори бўлди
21 февраль 2023, 16:13

Январда Германия импорт бўйича Ўзбекистоннинг 1-рақамли ҳамкори бўлди

2023 йил январь ойида Германия импортда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳамкорига айланди. Литва ва Франция ҳам Топ-10 савдо ҳамкорлар рўйхатига кирди. Статистика агентлигига кўра, импортнинг асосий қисмини 6 та самолёт ташкил этди.

«Ўзбекистонга фойда келтириш учун». Алишер Усмонов бизнесни нега тарк этгани ҳақида
21 февраль 2023, 15:57

«Ўзбекистонга фойда келтириш учун». Алишер Усмонов бизнесни нега тарк этгани ҳақида

Алишер Усмонов журналистларга берган интервьюсида бизнесни тарк этганига изоҳ берди. «Ўзбекистонга ёрдам бериш, унга фойда келтириш учун бор имкониятларимни ишга соламан. Бу учун корпоратив активлар бошқарувидан кетдим ва ҳатто кўплаб лойиҳаларимда акциядор сифатида иштирокимни якунладим», — деди у.

Тошкентда давлат ташкилотларига қуёш панеллари ўрнатишга салкам 400 млрд сўм йўналтирилади
21 февраль 2023, 15:51

Тошкентда давлат ташкилотларига қуёш панеллари ўрнатишга салкам 400 млрд сўм йўналтирилади

Тошкент шаҳридаги 1000 дан ортиқ бюджет ташкилотига қуёш батареялари ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 390 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Тошкент-Андижон йўловчи поездлари Наманган шаҳри орқали ҳаракатланади
21 февраль 2023, 14:54

Тошкент-Андижон йўловчи поездлари Наманган шаҳри орқали ҳаракатланади

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 24 февралдан бошлаб 92/91 ва 94/93-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўловчи поездларининг Наманган шаҳри орқали ҳаракатланиши йўлга қўйилади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
21 февраль 2023, 14:49

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Шунингдек, Баҳром Шарипов Ипакчилик қўмитасига, Иброҳим Эргашев Ўсимликлар карантини агентлигига, Ҳусниддин Каримов Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига раҳбар бўлди.

Ўзбекистон Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборди
21 февраль 2023, 14:02

Ўзбекистон Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун 50 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

«Туркиядаги янги зилзилалар оқибатида ўзбекистонлик қутқарувчиларга зарар етмади» — ФВВ
21 февраль 2023, 12:43

«Туркиядаги янги зилзилалар оқибатида ўзбекистонлик қутқарувчиларга зарар етмади» — ФВВ

Ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қутқарув ишларини олиб бораётган Туркиянинг Ҳатай вилоятида янги зилзилалар қайд этилди. Вазирлик матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, мутахассисларга зарар етмаган. Вайронгарчилик жойларида ишлар давом этмоқда.

Тошкентда Telegram орқали наркотик сотганликда гумонланган 3 киши қўлга олинди
21 февраль 2023, 12:20

Тошкентда Telegram орқали наркотик сотганликда гумонланган 3 киши қўлга олинди

Telegram орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани гумон қилинган 3 нафар шахс ушланди. Уларнинг етакчиси бошқаларни калтаклаш учун 300−500 долларга ёллаган 17 киши ҳам ҳибсга олинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Пойтахтда 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратилади
21 февраль 2023, 12:14

Пойтахтда 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратилади

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш бўйича қарор қабул қилди.

Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
21 февраль 2023, 12:00

Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги айрим истеъмолчилар вақтинча табиий газдан узилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.

Қорақалпоғистонда қурилаётган кўп қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди
21 февраль 2023, 11:03

Қорақалпоғистонда қурилаётган кўп қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди

Қонликўл туманида 5 қаватли уйнинг зинапояси қурилганидан 4 кун ўтиб қулаб тушди. Воқеа сабаб жабрланганлар йўқ. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика агентлигига янги раҳбар тайинланди
21 февраль 2023, 10:29

Фармацевтика агентлигига янги раҳбар тайинланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига Улуғбек Эгамов раҳбар бўлди. Агентликнинг аввалги директори Сардор Кариев «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинганди.

Ўзбекистон-Миср ўртасида 1,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди
21 февраль 2023, 10:18

Ўзбекистон-Миср ўртасида 1,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга ташрифи олдидан бўлиб ўтган бизнес форумда 1,6 млрд долларлик 20 дан зиёд битим ва шартнома юзасидан келишувларга эришилди. Шунингдек, Миср компанияси Ўзбекистонда 100 МВт қувватли шамол электр станциясини қурмоқчи экани билдирилди.

Банкларда доллар курси яна тушди
21 февраль 2023, 10:18

Банкларда доллар курси яна тушди

Тижорат банклари 21 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 265 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.

Туркияда 2 та янги зилзила содир бўлди
21 февраль 2023, 09:31

Туркияда 2 та янги зилзила содир бўлди

Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида 6,4 ва 5,8 магнитудали янги зилзилалар қайд этилди. Бу ҳудуд 6 февралдаги силкинишлардан катта талафотлар кўрган. Айнан шу ерда Ўзбекистон қутқарувчилари иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
21 февраль 2023, 09:29

Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

13 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Тошкент — Токио йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.

7 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
21 февраль 2023, 09:11

7 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

21−28 февраль кунлари 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 24−26 февраль кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 февраль 2023, 23:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Сурия ҳудудида икки марта кучли зилзила содир бўлгани, Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракетани учиргани, Қозоғистонда поезд ва микроавтобус тўқнашувида уч кишининг ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 февраль 2023, 22:59

20 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жаримага тортилган Аброр Мухтор Алий, пойтахтда кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш режаси, Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳолисига тарқатилаётган Туркманистон юборган бепул газ, «Новза» метро бекатида савдо шохобчалари тикланиши, илиқ об-ҳаво прогнози ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосарлар, турли ташкилотларга раҳбарлар тайинланди
20 февраль 2023, 22:10

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосарлар, турли ташкилотларга раҳбарлар тайинланди

Президент Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарларини, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги идоралар раҳбарларини тайинлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг