«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов автомобилни навбатсиз олиш учун «шапка»ни қонунийлаштиришга қарши эканини маълум қилди. Унинг фикрича, навбатлар муаммосини фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан енгиш мумкин. Компания 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Наманган туманидаги чўян қуйиш цехида содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Яна бир ишчи тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари соҳа самарадорлигини ошириш, уни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бунинг учун ҳам ички, ҳам ташқи манбалардан йирик молиявий инвестициялар талаб этилиши айтилди.
Андижон ва Навоий вилоятларида аҳоли қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликлар жараён «фақат тавсия сифатида» ва «ҳеч бир мажбурловларсиз» кечаётганини билдирди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, «рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда».
Президент имзоланган қонун билан энди озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.
Тижорат банклари 16 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 310 — 11 375 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 425 сўм.
Энергетика вазирлиги маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ҳафта охиригача водий вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини босқичма-босқич тиклаш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида қор кўчкилари содир бўлди. Ҳозирда йўллар тозаланмоқда, йўловчилар учун иситиш пунктлари ташкил этилди. Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.
Туркия президентининг жаҳон ҳамжамиятига миннатдорчилик билдиргани, АҚШда ҳиндуларнинг ҳукуматни судга бергани, Исроил ва Туркия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилаётгани, Мадридда такси ҳайдовчилари йўлни тўсиб қўйгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қурилиш вазирлиги Тошкентдаги янги кўп қаватли турар жой биноларидан бирининг томида уй кўринишидаги ноқонуний қурилиш аниқлади. Унинг эгасига жарима солиниб, 15 кун ичида уни бузиш топширилди.
«Свет», газни ноқонуний ишлатиш ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши, 4 йигит зўрлангани айтилган аёл, Onix машинаси тақдимоти, вақтинча ёпилган «Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона постлари, янги тайинловлар, хотинини ўлдириб, 19 йилга қамалган эркак ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентда кўп қаватли уйлар ҳовлисида орқага ҳаракатланаётган Captiva икки ёшли болани босиб кетди. Бола олган тан жароҳатлари туфайли оламдан ўтди.
Ўзбекистондаги конларга хорижий компанияларни жалб қилиш ишларига парламентнинг ҳам масъул бўлиши — ҳар қандай эҳтимолий таъсирларнинг олдини олади, деб ҳисоблайди Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов. «Газ ва энергия компаниялари парламент олдида ҳисобдор бўлиши керак», — деди у.
Хитойнинг China Energy Engineering Corporation компанияси Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуради. Уларнинг биринчиси шу йил охиригача ишга туширилиши кутилмоқда.
Интернетда Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони ташқи витринасига жойлаштирилган моделлар суратини танқид қилинган видео тарқалди. Кейинчалик суратлар олиб ташланди. Дўкон раҳбари бу туман ҳокимлигининг илтимосига биноан амалга оширилганини айтди.
Компания Ўзбекистонга атмосфера бензинлик двигателлар билан жиҳозланган Rexton премиум рамали йўлтанламас, Musso пикапи, Korando, Torres, XLV ва Tivoli автомобилларини етказиб беради.
28 декабрь куни Бўстонлиқда аёл маҳалладошлари томонидан зўравонликка учрагани айтилмоқда. У 2023 йил 10 февраль куни Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказига олиб келинган. Ҳолат юзасидан 25−27 ёшли 4 нафар гумонланувчига нисбатан 2 та модда билан жиноят иши қўзғатилди.
Энергетика вазирлиги ҳузурида Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) ташкил этилди. Шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишни назорат қилувчи бош прокурор ўринбосари лавозими жорий қилинди.
2023 йилги давлат дастурига кўра, янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг