Ўзбекистонда уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури бошланади. 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонига панеллар ўрнатиш режалаштирилган. Ягона электр энергетика тизимига ўтказилган ҳар бир кВт/соат учун 1000 сўм субсидия ажратилади.
Тижорат банклари 17 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 410 сўм.
Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.
Бир кун аввал ёпилган Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортлар ҳаракати тикланди. Ўтган кун давомида айрим ҳудудларда қор массалари эриши кузатилди. Бундан ташқари, қор кўчкиларини мажбурий тушириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.
Зилзила ҳудудида Туркия ССВ раҳбарининг оёқлари остида ёнаётган кўмир портлагани, ЖБ раҳбарининг муддатидан аввал истеъфога чиққани, Тожикистондаги қор кўчкиси оқибатида 15 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Вилоятларда мажбуран ўрнатилаётган қуёш панеллари, Қозоғистон билан маҳбусларни алишишга келишган Ўзбекистон, Афғонистонда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигининг тикланиши, автомобилга навбатлар йўқ бўлиши учун бироз сабр қилишни сўраган «Ўзавтосаноат» раиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Туркиядаги вайронкор зилзила ва унинг оқибатлари ҳамкор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Хусусан, 2023 йилда ЯИМ ўсиши пасайиши, ташқи савдо тузилмаси баъзи ўзгаришларга учраши мумкин, деб ҳисоблайди ПМТИ мутахассислари.
Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида 5 та автомобиль тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.
Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё чап қирғоғининг 30 метр қисми емирилгани аниқланди. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги ва ФВБ масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилди. Ҳозирда қатор техникалар ёрдамида тош босиш ва тупроқ, шағал тўкиш ишлари олиб борилмоқда.
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ҳиндистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилмайди. Қозоғистон бокс федерацияси раҳбари Кенес Ракишевнинг фикрича, ушбу турнир гарчи олимпия лицензияларини бермасада, тажриба ва амалиёт жиҳатидан муҳим.
Январь ойида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинган энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликнинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида ишини давом эттирмоқда.
Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтариб, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Суратлар интернетдаги танқид ва туман ҳокимлиги билан ўтказилган «тушунтириш суҳбати»дан сўнг олиб ташланганди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.
Ўзбекистонда IT бўйича President Tech Award танлови май ойидан бошлаб ўтказилади. Унда 30 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар бешта асосий, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар эса махсус йўналиш бўйича жамоавий иштирок этиши мумкин.
Қўйлиқ йўналишида ҳаракатланувчи автобус ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди. У ерда савдо мажмуасининг маъмурияти йўловчиларга қўшимча қулайликлар таклиф қилмоқда.
Амударё туманида Damas ва Lacetti ўртасида бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti бошқарувидаги 28 ёшли йигит вафот етди. Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси эса оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорликлари вайрон қилинганига муносабат билдирди. Афғонистон томони билан боғланган вазирлик бу вандализм «номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати» эканини билдириб, ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Ўзбекистонлик сайёҳлар сони йил давомида икки бараварга кўпайиб, 5,16 млн кишига етди. Саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бўлди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланаётгани айтилди. Ўзбекистонда эса 20 нафар қозоғистонлик маҳкум бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг