Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қалбаки банкнотларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, улардан жами 462,4 миллион сўмлик қалбаки пуллар олиб қўйилди.
Туркия компанияси Фарғона вилоятида 1000 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриши мумкин. Инвесторларга уларни қуриш учун учта туманда жой танлаш таклиф қилинди.
Тармоқларда Чилонзор туманида энага 6 ёшли ногирон болани калтаклагани акс этган видер тарқалди. Уни боланинг онаси фуқароларни огоҳликка чақириш учун тарқатгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан туман ИИО томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри ҳарбий прокуратураси ҳарбий хизматчи Миржалол Имомовнинг ўлим ҳолатини ўрганиб, унда бирор шахснинг ҳаракатларида жиноят таркибини аниқламади. Терговгача текширув материалларига кўра, у ўз жонига қасд қилган. Шу билан жиноий иш қўзғатилиши рад этилди.
Термиз туманида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқни Россияга қарашли компанияга 35 йилга бергани ҳақидаги маълумотни рад этди. «Эксплуатацияда бўлган конларнинг асосий қисми «Ўзбекнефтгаз»га тегишли», — деди у.
Жорий йилда Орол денгизининг қуриган 100 минг гектар майдонида ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этилади. Ҳукумат фармойишига кўра, бунинг учун бир қанча жамғармалар, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 25 млрд сўм йўналтирилади.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилиб, ёмғир сувлари бино пойдеворининг бироз чўкишига сабаб бўлди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ёриқлар таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътилда бинони қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма берилди.
18 февраль куни Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-2» бекатидан то «Қўйлиқ» бекатигача бўлган қисми техник ишлар сабаб ишламайди. Ҳаракат 19 февралдан яна тикланади.
Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.
Тижорат банклари 14 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 275 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 385 сўм.
Сешанба куни эрталаб Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Эпицентр Деҳқонобод тумани бўлиб, унинг магнитудаси 3,6 ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.
Ўзбекистонда ёмғирли ҳафта, ректорларга ходимларнинг болалари билан мактуб ёзишиш тавсия қилингани, Туркия вайроналаридан топилган яна ўзбекистонликнинг жасади, Андижонда қулаётган 5 қаватли бино плиталари, 265 млрд сўмга сотилган «Кварц» компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Туркиядаги зилзиланинг қуруқликда қайд этилган энг кучли ўн зилзила қаторига киритилгани, Швейцарияда дори-дармон етишмовчилиги кузатилаётгани, Франциянинг ўз фуқароларини Беларусни тарк этишга чақиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шиша қадоқлари, листлар ва банкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Кварц» AЖдаги қарийб 90 фоиз акциялар пакети 265 млрд сўмга «Қувасойцемент» АЖга сотилди.
Ўрта Чирчиқ тумани ва Нукус шаҳрида бўш ер майдонни 14 500 доллар ва 37 млн сўмга сотаётган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.
Жиззахда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудидан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган 1 бош оққуш ва қашқалдоқларни овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга салкам 20 млн сўм жарима белгиланди. Янгиобод туманида яна бир фуқаро бўрини сўйгани учун 3 млн сўм жаримага тортилди.
Қибрай туманида 2 кишини гуруҳ бўлиб калтаклаганлар ушланди. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
14−20 февраль кунлари республикадаги 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 16−18 февраль кунлари Қамчиқ довонида туман тушиши, шамол кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг