«Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона постлари 15 февралдан Қозоғистон томонининг реконструкция ишларини олиб бориши муносабати билан пиёдалар, автобус ва автомашиналар ҳаракати учун ишини тўхтатди.
Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.
Қозоғистонда янги туғилган чақалоқларга давлат томонидан ҳисоб варағи очилиб, унга миллий бойликлардан келадиган пуллардан улуш ўтказиб бориладиган дастур ишга тушмоқда. Болалар вояга етганидан кейин бу пуллардан қандай фойдаланишни мустақил ҳал қилади.
Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумларда контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди.
«Тошкент шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди», — деди Табиат ресурслари вазирлиги вакили. Ҳаво сифати ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилиши ҳақида хабар эълон қилинганидан сўнг тадқиқот ўтказилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги президент фармони лойиҳасида келтирилган бандлар бўйича эътироз билдирди. Лойиҳада вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликларга ўтказилиши қайд этилганди. «Хавотирга ўрин йўқ, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган», дейилди баёнотда.
Пойтахтнинг янги ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов «Махсустранс» ДУК раҳбари Абдужамил Абдуваҳобовни ўз аризасига кўра ишдан олди. 2018 йилда мазкур лавозимдан кетган Камолиддин Набиев ташкилотга қайта раҳбар бўлди.
Тижорат банклари 15 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 305 — 11 365 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 415 сўм.
Зангиота, Нарпай, Урганч туманлари ва Қарши, Хонобод шаҳарларида электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиб, давлатга 618 млн сўм зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Туркияда зилзилалар қурбонлари сони 35 минг нафардан ошгани, Румияда яна зилзила содир бўлгани, АҚШнинг Мичиган штат университетидаги отишмада уч кишининг ҳалок бўлгани, Хитой осмонида номаълум учар жисм аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон Олий суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Собиқ давлат раҳбари колониядан чиқди ва ҳозирда уйида.
Ўзбекистон барча нефть ва газ конларини Россияга бермаганини айтган энергетика вазири, Орол денгизи майдонида барпо этиладиган ўрмонзорлар, бир кунга ёпиладиган «Ер усти ҳалқа йўли» метро йўналиши, коммунал хизматга йиғилган пулни ўзлаштирган ширкат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 3-курс талабаси оралиқ назоратни топширмагани учун отасидан танбеҳ эшитгани сабаб ўзига ўт қўйиб, ёқиб юборди. Танаси чуқур куйгани туфайли шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича «ўзини ўзи ўлдиришга ундаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Туркиядаги зилзилалардан жабрланганларга ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилди.
Тошкент отчопарида икки бош отнинг очликдан ўлишига сабабчи бўлган шахслар ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
S&P 2023 йилда Украинага қарши уруш ва глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашиши фонида Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 5 фоизгача секинлашишини прогноз қилмоқда.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.
Ёшлар давлат ва жамиятдан нима истайди? YouTube’даги «Улар» лойиҳасининг янги сони шу мавзудаги муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик давлатдан эркинлик ва қонун устуворлигини таъминлашни, жамиятдан эса шахсий ҳаётга «бурун суқмаслик»ни сўраган. «Газета.uz» ёшларнинг фикрларини бир саҳифага жамлади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.
«Ишга жойлашмаган битирувчилари кўп бўлган нодавлат олий ўқув юртлари сифатсиз таълим берувчи муассаса сифатида тан олинади ва уларнинг фаолияти тугатилиши мумкин», — деди Ўзбекистон олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов. Баёнот тармоқларда танқидларга сабаб бўлди. Вазирлик бунга жавоб қайтарди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг