Тожикистон мамлакатда COVID-19 бўйича эпидемиологик вазиятни барқарорлашгани, мамлакат аҳолисининг эмланганлик даражаси юқорилиги ҳамда минтақа ва хорижий давлатларда ушбу касаллик билан боғлиқ вазиятни нормаллашганини ҳисобга олиб чегара ўтиш пунктларида коронавирус чекловларини бекор қилди.
Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясига тарифларни тартибга солиш билан шуғулланувчи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев раҳбар этиб тайинланди. Илгари бу лавозимни бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров эгаллаб келаётган эди.
2−6 февраль оралиғида Самарқанд, Хоразм ва Фарғонада содир бўлган 3 та йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 4 киши вафот этди.
ДХХ Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида гиёҳванд моддалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Барча ҳолатда гиёҳвандлик воситалари мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Энергетика вазирлиги водий вилоятларидаги «метан заправкалар» ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик газ қуйиш шохобчалари фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвалларга асосан давом этишини маълум қилди.
Президент раислигидаги йиғилишда Жиззахда 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Жумладан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси қурилади. Бунинг ҳисобига 236 млн киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалиши айтилди.
Помидорли қайлада пиширилган товуқли спагетти, «Арабята», қаймоқли қайлада пиширилган товуқли шарчалар, Карбонаро пастаси ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий услубда тайёрланган пасталар рўйхатини тақдим этади.
Президент Тошкентдаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1 млрд сўмдан маблағ ажратишни тасдиқлади. Маблағлар инфратузилмани ривожлантириш ва қаттиқ совуқдан зарар кўрган муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлашга йўналтирилади.
Қамоққа олинган Фармацевтика агентлигининг собиқ директори, Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи 2 та туннель, Open Budget учун 1,7 трлн сўм пул, Жиззахга борган президент, Туркияда қарийб 80 кишини вайроналар остидан олиб чиққан ўзбек қутқарувчилар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Оҳангарон туманида Lacetti ноқулай об-ҳаво ва йўллардаги музламалар сабаб каналга тушиб кетди. Вилоят ФВБ ва ППХ томонидан машина олиб чиқилди. Воқеа оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ДХХ Сирдарё ва Андижон вилоятларида ерни мос равишда 12,5 минг доллар ва 148,2 млн сўмга ноқонуний сотишга уринганликда гумонланганларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқандда фуқароларни Европа ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 27 минг доллар талаб қилганликда гумонланаётган 2 нафар шахс қўлга олинди. Улар яна бир кишидан 22 500 доллар олгани айтилмоқда.
Тойлоқ туманида тадбиркор электр таъминоти корхонасига фойдаланган электр энергиясининг сунъий камайтирган ҳисоботларини тақдим этиб келгани аниқланди. Унга белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Февралдан бошлаб тайёр мебелларни экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги иш жойлари ижара харажатларининг бир қисми тўлаб берилади. Аввал майдоннинг 100 кв метрига тенг миқдордаги қисми қоплаб бериларди, энди бу меъёр 250 кв мертга етди.
Президент фармони билан 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади. Даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади.
2023 йилги давлат дастурига кўра, жами 13 057 сув хўжалиги объектларида рақамли технологиялар жорий этилиб, «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Сувнинг ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилиниб, республика бўйлаб сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, фойдаланиш ва оператив бошқариш имконияти оширилади.
Кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқдан сўнг Тошкентдаги янги бетон тротуарлар ва велойўлаклар бузила бошлади. Ҳокимлик уларни таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилгани, об-ҳаво яхшиланиши билан иш бошланишини билдирди.
Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темир йўлининг эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома имзоланди. Мамлакатлар ўртасидаги қатнов шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.
Урганчда ўтказилган терговга қадар текширувда иккита МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5,8 ва 4,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштиргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тўрткўл туманида «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин пайдо бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг