Жиззахда фуқаро хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди
24 январь 2023, 12:47

Жиззахда фуқаро хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди

Зомин туманида фуқаро хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан 3 млн сўм жарима белгиланди. Айни пайтда бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради
24 январь 2023, 12:26

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Хоразмда маст ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди
24 январь 2023, 11:48

Хоразмда маст ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди

Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ маст фуқаро Дамас автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди
24 январь 2023, 11:30

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди. Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, бўнак пули (закалат) эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.

Қашқадарёда Nexia-3 пиёдани уриб қочиб кетди
24 январь 2023, 10:45

Қашқадарёда Nexia-3 пиёдани уриб қочиб кетди

Қарши шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲни Касби туманида яшовчи фуқаро содир қилгани аниқланди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача тушди
24 январь 2023, 10:04

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача тушди

Тижорат банклари 24 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди
24 январь 2023, 09:50 1

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди

Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 январь 2023, 23:50 2

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари муддатининг маълум қилингани, Хитойда бир ҳафтада қарийб 13 минг кишининг коронавирусдан вафот этгани, Нурсултон Назарбоевнинг юрак жарроҳлик амалиётидан сўнг шифохонадан чиққани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади
23 январь 2023, 23:17

31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади

Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилиб, муқобил энергия манбалари ҳисобига иссиқ сув ва электр билан таъминланади. Янги қуриладиган уйларга энергия самарадорлиги юқори қурилиш материаллари ва жиҳозларидан фойдаланиш мажбурий бўлади.

Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари номсиз ҳолда қайта очилди
23 январь 2023, 22:26

Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари номсиз ҳолда қайта очилди

Қозоғистонда собиқ McDonald’s ресторанлари қайта очилди, аммо номсиз ҳолда. Пешлавҳаларда рус тилида ёзилган «Биз очиқмиз» сўзларидаги «М» ҳарфи эса сариқ рангга бўялган бўлиб, аввалги логотипни эслатади. Таомлар ассортименти ва таъмлари ўзгармаган.

Veolia тошкентликларга сифатсиз иситиш учун тўловларни ўзи қайта ҳисоблаб чиқади
23 январь 2023, 22:11

Veolia тошкентликларга сифатсиз иситиш учун тўловларни ўзи қайта ҳисоблаб чиқади

VeoliaТошкентда сифатсиз иссиқлик таъминоти учун тўловни мустақил равишда қайта ҳисоблаб чиқади. Бироқ агар иситиш ёки иссиқ сув билан боғлиқ муаммолар уй ичидаги инфратузилма билан боғлиқ бўлса, унда қайта ҳисоблаш бўлмайди, дея огоҳлантирди компания.

«Давлатлар ўртасидаги статистик фарқлар нормал ва табиий» — Статистика агентлиги
23 январь 2023, 21:07

«Давлатлар ўртасидаги статистик фарқлар нормал ва табиий» — Статистика агентлиги

Статистика агентлиги давлатлар ўртасидаги статистик маълумотлардаги тафовутларни «нормал ва табиий» деб атади. Бу товар номенклатураси кодларини белгилашга ёндашувлар билан товарларнинг божхона қийматини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари ва товарларни ҳисобга олиш вақтларидаги фарқ билан боғлиқ.

Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши меъёрдан ошмаган — Ўзгидромет
23 январь 2023, 18:20

Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши меъёрдан ошмаган — Ўзгидромет

Ўзгидромет маълум қилишича, 23 январь эрталаб Тошкентдаги ҳисоблагичлар ҳавонинг юқори даражада ифлосланганини (жаҳон AQI рейтингида 1-ўрин) кўрсатди. Зарарли ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлиги рухсат этилган чегаралардан ошмади, дейилади хабарда.

Алишер Усмонов нафақага чиққанини маълум қилди
23 январь 2023, 18:10

Алишер Усмонов нафақага чиққанини маълум қилди

Миллиардер Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюроси аъзолигидан чиқишга ариза топширди. РБК маълумотларига кўра, у «нафақага чиққан ва фаол меҳнат фаолиятини якунлашга қарор қилган».

Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти бўйича статистика ўн миллионлаб долларга фарқ қилмоқда
23 январь 2023, 17:51

Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти бўйича статистика ўн миллионлаб долларга фарқ қилмоқда

Ўзбекистон ва Хитойнинг газ экспорти бўйича маълумотлари 159,5 млн долларга фарқ қилмоқда. Энергетика вазири Хитой статистикада туркман газининг транзитини ҳисобга олганини маълум қилди. «Газета.uz» ҳисоблаб, ҳатто транзитни қўшганда ҳам статистика кескин фарқ қилаётганини аниқлади.

31 бош туркман қулони «Судочье-Акпетки» қўриқхонасига қўйиб юборилди
23 январь 2023, 17:27

31 бош туркман қулони «Судочье-Акпетки» қўриқхонасига қўйиб юборилди

Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигидаги 31 бош туркман қулони «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасига қўйиб юборилди.

ФВВ аҳолига кўл устидаги музларда учмасликни тавсия қилди
23 январь 2023, 16:55

ФВВ аҳолига кўл устидаги музларда учмасликни тавсия қилди

Ўзбекистон бўйлаб ариқ, дарё, кўл, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. ФВВ муз қопламалари қалин бўлмагани учун ёрилиш эҳтимоли юқори эканини билдириб, фуқароларни кўл устидаги музларда учмасликка чақирди.

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни тиклайди
23 январь 2023, 16:08

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни тиклайди

Энергетика вазирлиги Афғонистонга иссиқлик электр станциялари учун ёнилғи танқислиги сабабли электр энергияси етказиб бериш тўхтатилганини тасдиқлади. 25 январдан қўшни мамлакатга электр экспортини тиклаш режалаштирилмоқда.

Ички ишлар ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди
23 январь 2023, 15:56 1

Ички ишлар ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди

Ички ишлар органлари ходимлари, касб маданияти бўйича янги кодексга мувофиқ, хушмуомала, эътиборли, эҳтиёткор, фуқаролар ва ҳамкасбларига нисбатан бағрикенг бўлиши лозим. Улар фуқароларга қўпол муомалада бўлмаслиги, шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.

«Азимут» Минералние Води ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди
23 январь 2023, 15:27

«Азимут» Минералние Води ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Мунтазам қатновлар ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг