Нима тайёрлаймиз: Творогли пишириқлар
13 август 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Творогли пишириқлар

Олча ва штрейзелли творогли пирог, ўрик қўшилган творогли пирог, творогли кренделлар, творогли булочка «Венгеркалар», творог ва малинали пирог, творогли пончиклар ва булочкалар, творог ҳамда кокосли печенье ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин творогли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Magic Сity боғ ҳудудида пичоқбозлик содир бўлганини рад этди
13 август 2022, 00:08

Magic Сity боғ ҳудудида пичоқбозлик содир бўлганини рад этди

Magic Сity маъмурияти боғ ҳудудида пичоқбозлик содир бўлганини инкор қилди. Миллий гвардия эса ўз хабарини янгилади.

Reuters: Қозоғистон нефтнинг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб ташиш ниятида
12 август 2022, 23:44

Reuters: Қозоғистон нефтнинг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб ташиш ниятида

Қозоғистон ўз нефтининг бир қисмини Россия ўз қувурларини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилгани боис муқобил йўллар орқали сотишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Reuters. Бунинг учун Озарбайжоннинг энг йирик нефть қувуридан фойдаланишни ҳам кўзламоқда.

90-моддага ўзгартиришлар киритишни ким таклиф қилди? BBC депутат Одилжон Тожиевдан бу ҳақда сўради
12 август 2022, 23:05 3

90-моддага ўзгартиришлар киритишни ким таклиф қилди? BBC депутат Одилжон Тожиевдан бу ҳақда сўради

Депутат Одилжон Тожиев BBC Ўзбек хизматига Конституцияга киритилган ўзгартиришлардан мақсад президент муддатини янгилаш эканлигини инкор қилди. У бу ҳақдаги ўзгартириш муаллифини ошкор қилмади, бироқ минглаб фуқаролар ҳозирги давлат раҳбари ислоҳотларни давом эттиришини қўллаб-қувватлашини айтди.

12 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 август 2022, 22:37

12 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бекободдаги металлургия комбинатига борган Шавкат Мирзиёев, Westminister`га ўқишга киритиш учун $10,2 минг, Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медаль, телеканал эфирларидаги режали узилишлар, ишсизлик даражаси, якшанбадан бошлаб яна иссиқ бўлиши ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

«Мароқанд нефть базаси»нинг филиалларида қарийб 74 млрд сўмлик талон-торож ва камомад аниқланди
12 август 2022, 20:45

«Мароқанд нефть базаси»нинг филиалларида қарийб 74 млрд сўмлик талон-торож ва камомад аниқланди

«Мароқанд нефть базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73,7 млрд сўмлик талон-торож ва камомад аниқланди. Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ва камомадларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди.

Вестминстер университетига $10,2 минг эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
12 август 2022, 19:50

Вестминстер университетига $10,2 минг эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

ДХХ томонидан 10,2 минг доллар эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани айтилмоқда. Гумонланувчи олдиндан 5 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.

Ихтирочилик бўйича танлов ғолиблари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади
12 август 2022, 18:00

Ихтирочилик бўйича танлов ғолиблари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади

Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади. Танлов ғолибларига 60 млн сўмдан 90 млн сўмгача пул мукофоти берилади. Шунингдек, ғолиблар магистратурага имтиҳонсиз кириш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медалга сазовор бўлди
12 август 2022, 17:24

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медалга сазовор бўлди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида яна 14 та — 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Элликқалъа туманидаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
12 август 2022, 17:12

Элликқалъа туманидаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХнинг Nexia 3 автомобили тўқнашиб кетди. Оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Ўзбекистонда «Ориёнбанк» ваколатхонаси иш бошлайди
12 август 2022, 17:02

Ўзбекистонда «Ориёнбанк» ваколатхонаси иш бошлайди

Марказий банк Ўзбекистонда «Ориёнбанк»нинг (Тожикистон) ваколатхонаси аккредитация қилинганлиги ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари мавжуд
12 август 2022, 16:21

Ўзбекистонда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари мавжуд

Президент металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилишида 15 фоиз, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилаётгани, қолаверса, жаҳон бозорида металл нархи ошаётганини таъкидлади. Бош вазир маслаҳатчиси Бобир Исломов мамлакатда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Бекободдаги металлургия комбинатига борди
12 август 2022, 15:58

Шавкат Мирзиёев Бекободдаги металлургия комбинатига борди

Президент Бекободдаги Ўзбекистон металлургия комбинатидаги қиймати 672 млн евролик қуюв прокат мажмуаси қурилишини кўздан кечирди. Уни 2024 йилда ишга тушириш, йилига 1 млн тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Давлат раҳбари корхонани тезроқ ишга туширишни буюрди.

Ўзбекистон телеканаллари эфирларида режали узилишлар бўлади
12 август 2022, 14:31

Ўзбекистон телеканаллари эфирларида режали узилишлар бўлади

Ўзбекистон бўйлаб профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 18−25 август кунлари асосан тунги вақтларда телеканаллар эфирларида узилишлар кузатилади. Бу вақтда абонентлардан тюнер ва телевизор созламаларига тегмаслик сўралмоқда.

Пахта Ўзбекистонга Тожикистондан импорт қилинадиган биринчи рақамли товарга айланди
12 август 2022, 13:07

Пахта Ўзбекистонга Тожикистондан импорт қилинадиган биринчи рақамли товарга айланди

2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Тожикистондан умумий қиймати 17,3 млн доллар бўлган 6,6 минг тонна пахта импорт қилди. Пахта импорти ҳажми цемент ҳамда электр энергиясидан ҳам ортиб кетди.

Якшанбадан бошлаб яна иссиқ бўлади
12 август 2022, 12:12

Якшанбадан бошлаб яна иссиқ бўлади

Бир неча салқин кечалар ва ўртача иссиқ кунлардан сўнг, якшанба куни ҳарорат яна кўтарилади, +39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Фақат жума куни кечаси Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши ва сел келиши мумкин.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди
12 август 2022, 11:54

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди

1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг кишига етди. Шуни 2 млн нафардан ортиғи хориждаги меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Мамлакатда ишга муҳтожлар сони йил бошидаги 1,4 млн кишидан (9,6%) июнга келиб 1,3 млн кишигача (8,8%) камайди.

Чиноз НҚИЗ хусусийлаштирилади
12 август 2022, 11:10

Чиноз НҚИЗ хусусийлаштирилади

Давактив агентлиги «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» ҳусусийлаштирилиши юзасидан консультант компаниялар учун танлов эълон қилди. Заводнинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотилади.

Германия МОда иқлим ўзгариши бўйича лойиҳани амалга оширишга 10 млн евро ажратади
12 август 2022, 10:29

Германия МОда иқлим ўзгариши бўйича лойиҳани амалга оширишга 10 млн евро ажратади

Германия ва Ўзбекистон иқлим ўзгариши соҳасидаги минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувни имзолади. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млн евро бўлиб, 2022−2026 йилларда Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Йирик ҳажмда ўғрилик қилганликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда ушланди
12 август 2022, 10:08

Йирик ҳажмда ўғрилик қилганликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда ушланди

Ўта йирик ҳажмда ўғриликни содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаро АҚШда ушланди. Америка томони уни мамлакатдан чиқариб юборди. АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ходимлари гумондорни Тошкент аэропортида Ўзбекистон томонига топширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг