ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов энергия ресурслари билан боғлиқ муаммолар юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди. Масъулларга вазирлик академияси базасида оғир вазиятларда 100 та оилага мўлжалланган яшаш хоналарини ташкил этиш, маҳаллаларда «Исиниш пунктлари»нинг фаолиятини таъминлаш вазифасини топширди.
Тупроққалъа туманидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида бензин ташувчи МАN юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин деярли 3 соат давом этган. Унинг оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади Хоразм вилояти ФВБ хабарида.
Жиззах шаҳрида автобусни йўловчиларсиз бошқарган ҳайдовчи ухлаб қолиб, «заправка»да навбат кутиб турган 7 та машинага бориб урилди. ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчига тиббий ёрдам кўрсатилди.
Тошкент кенгаши раиси ўринбосари Тошпўлат Матибоев кенгаш собиқ ҳокимга мурожаат эълон қилмаганини билдирди. Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирилган мурожаатнома кенгашнинг Telegram каналида эълон қилиниб, кейинроқ ўчириб ташланган эди.
4-марта узайтирилган қишки таътил, вилоятларда ҳам қилинаётган ҳарбий дала ошхоналари, ҳарбий хизматда ўзини ўлдиргани айтилган 20 ёшли йигит, 1 йилда «Тез ёрдам»га 13 млндан кўп чақириқ, электр таъминоти корхонаси ходимига пичоқ билан таҳдид қилган аёл ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
АҚШ Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 225 дона FLIR инфрақизил монокуляр тақдим этди
UzAuto Motors ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши ҳисобига харидорлар учун автомобиллар нархини пасайтирмоқда. Бироқ автомобиль ишлаб чиқарувчиси шартномалар бериш қайта тикланганидан кейин эҳтимолий нарх ошиши борасида изоҳ бергани йўқ.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Жиззах вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказида 245,2 млн сўмга жарроҳлик ускуналарини харид қилиш белгиланган. Аммо мансабдорлар бу пулларни талон-торож қилиб, бошқа яроқсиз ускуналар олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Молдовада Ўзбекистон фуқароси ушланди. У терроризмда айбланмоқда. Илгари қотиллик қилишга уриниб, қамоқ жазосини ўтаган эркак Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
Тошкент шаҳридан кейин Мудофаа вазирлиги Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳарбий дала ошхоналари ва иссиқлик пунктларини ташкил этаётганини маълум қилди.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ️янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама берилади. Шунингдек, юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган ходимларга ҳам маошининг 100 фоизигача устама белгиланади.
Чирчиқ шаҳрида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганидан норози бўлган аёл электр таъминоти корхонасига бориб, корхона ходимига пичоқ билан таҳдид қилди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил давомида «Тез ёрдам» хизматига 13 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган, 1,1 миллион киши касалхонага ётқизилган. 2021 йилда бу чақириқлар сони 12,5 миллионни ташкил этганди.
Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, янги орхидея турига Ўзбекистон президенти номи берилди.
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди. У ерда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.
Сешанба куни эрталаб Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳеч ким жароҳат олмаган. Ёнғин ёғ қиздирилгани ортидан юз бергани тахмин қилинмоқда.
Бир йиллик ҳарбий хизмат учун Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга кетган 20 ёшли йигит ўзини отиб қўйгани сабаб уйига ўлик ҳолда қайтди. Марҳумнинг яқинлари уни уриб ўлдиришгани, жасад танасида жароҳатлар борлигини айтмоқда. Бош прокуратура суриштирув бошлади.
«Юксалиш» ҳаракати давлат идораларини энергия ресурслари аҳолига етказиб берилмаган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилишга, исиниш хоналарини очишга ва мурожаатлар учун кўп функцияли колл-марказ ташкил этишга чақирди. Энергетика вазирлиги қишга тайёрланганлик ҳолати бўйича ҳисобот бериши ҳам керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг