Қаршининг қозонхоналаридан бирида газ портлади. Портлаш оқибатида қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушди.
Суд тез ёрдам ҳайдовчисини ёлғон маълумот тарқатганликда айбдор деб топди, бироқ у жавобгарликка тортилмади ва огоҳлантириш берилди. Аввалроқ ҳайдовчилар уларга келган жарималар ойликларидан ушлаб қолинаётганини айтиб, видеомурожаат йўллаганди. ИИВ эса жарималар бекор қилинишини билдирган.
Сергели туманидан ўтган «Қипчоқ» каналига Cobalt тушиб кетди. Машина ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Россия-Украина можаросининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ўрганилди.
Энергетика вазирлиги аномал совуқ давом этаётгани сабабли айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.
Ёзёвон туманида 10 нафар болага ҳужрада ноқонуний диний таълим берган шахс аниқланди. 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўриш учун ҳужжатлаштириб олинди.
Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган автобуслардан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди. Транспорт вазирлиги ҳозирда барча йўловчилар соғ-саломат ҳолда йўналишда ўз сафарини давом эттираётганини маълум қилди.
Касби туманида «Indorama agro» хорижий компанияси 560 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтни қўпориб ташлагани маълум бўлди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 2,8 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Чироқчи туманида мактаб директоридан текширув ўтказмаслик эвазига 400 доллар талаб қилган сохта прокуратура ходими ушланди. Терговга қадар текширув давомида у аслида ҳеч қаерда ишламайдиган ва судланган шахс экани маълум бўлди.
Тижорат банклари 12 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 330 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 360 сўм.
Бухоро вилояти ҳокимлиги ота-оналар мурожаатига кўра мактаб, олий ўқув юртлари ва ўрта махсус таълим муассасаларининг очилишини 16 январга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди. Аввалроқ дарслар 11 январдан бошлаб юборилганди.
Давлат айбловчиси Нукус воқеалари бўйича асосий айбланувчилар бўлган Даулетмурат Тажимуратовга 18 йил, Лолагул Каллихановага эса 11 йил қамоқ жазосини беришни сўради. Иш бўйича бошқа судланувчиларга камроқ муддат, фақат икки гумондорга — уй қамоғи жазоси сўралди.
АҚШда учувчиларга маълумот тарқатувчи NOTAM тизимидаги носозлик туфайли барча ички рейсларга тақиқ жорий этилди. 6000 дан ортиқ рейслар кечиктирилди, 1000 га яқин рейслар бекор қилинди. Ҳозирда тақиқ олиб ташланган.
Қаерда қачон ўқиш бошланиши рўйхати, мактаблар очилишига муносабатлар ва бўш синфхоналар, кўчаларда эҳтиёткор бўлишга чақирган ФВВ, бекор қилинган авиарейслар, ноқонуний фаолият юритаётган 2 та «заправка», Жиззахда электромобиль ишлаб чиқарилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши, Жаҳон банки маълумотларига кўра, 5,7 фоизни ташкил этди. ЖБнинг 2023 йил учун мамлакат прогнози ўзгаришсиз қолди — 4,9 фоиз. Марказий Осиё учун савдо йўлларининг ўзгариши Украинадаги урушнинг салбий оқибатларини қисман юмшатиши мумкин, деб ҳисоблайди банк.
Аномал совуқ туфайли завод ва бошқармаларнинг сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларида аварияли ҳолатда тўхташлар кузатилди, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз». Мутахассислар газ қазиб олишнинг қисқаришига йўл қўймаслик чораларини кўрмоқда.
Президент Ўзбекистонда жами 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бироқ унинг бажарилиш муддати белгиланмаган. Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўнгги йилларда ўзини оқламаган маҳаллийлаштириш сиёсатини танқиб қилиб, уни саратонга ўхшатди.
Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Улар умумтаълим мактаби ва масжидга вақтинча жойлаштирилди.
Расмийлар аҳолига музлар эриб тушиши ва дарахт шохларининг қулашидан эҳтиёт бўлишни, ҳушёрлик учун кўчада қулоқчин тақиб юрмасликни, аҳоли турар жойларига киришда транспорт воситаларининг тезлигини камайтиришни тавсия қилди.
Ўзбекистонда хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 18 ёшга тўлмаганларнинг номусига тегиш, зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни қондириш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Хусусан, уларга нисбатан амнистия қўлланмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг