Илк бор онлайн тарзда ўтказилган Apple компаниясининг WWDC анжуманида янги iOS 14 операцион тизими, Mac компьютерларининг янги процессорлари, Big Sur операцион тизими ва бошқа янгиликлар тақдим этилди. Эндиликда Mac компьютерлари учун Apple ишлаб чиқарган процессорлардан фойдаланилиши ва Intel процессорларидан воз кечилгани маълум қилинди.
Коронавирус беморлари сони 93 нафарга ортиб, жами 6755 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида ва 5 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.
6 соат ичида 127 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 6662 тага етди. Янги ҳолатларнинг 79 таси карантин марказларида аниқланган бўлса, қолганлари 9 та ҳудудда қайд этилди. Кунлик ўсиш — 201 та.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Бухоро вилоятида 11,4 мингдан зиёд ёшлар ишга жойланди, карантин даврида ишини йўқотган ёки хориждан муҳожирликдан қайтган яна 5,4 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади.
9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 1994 йилдан бери мамлакат президенти бўлган Александр Лукашенко бу сафар ҳам президентликка ўз номзодини кўрсатган. Бу йилги сайловолди жараёни намойишлар ҳамда Лукашенко рақобатчиларининг қамоққа олиниши билан ўтмоқда.
Tashkent International University of Education халқаро университети ташкил этилади. ОТМда World University Rankings рейтингининг энг юқори 1000 та университети дастурлари асосида педагог ва бошқарувчи кадрлар тайёрланади.
Сербиялик теннисчи, жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Жокович томонидан яқинда ташкиллаштирилган Adria Tour теннис мусобақаси бошқа теннисчида коронавирус аниқланганлиги боис тўхтатилган эди. Ушбу мусобақада асли ўзбекистонлик бўлган пианино устаси Лола Астанова мусиқий чиқиш билан иштирок этган эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия пойтахти Москвага етиб борди. Давлат раҳбарини «Внуково» аэропортида Россия ҳукумати расмий шахслари кутиб олди.
Президент фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси тасдиқланди. Унда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларда ТОП-50 қаторига киришини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди.
Халқаро молия корпорацияси (IFC) «Ипотека-банки» нинг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш учун 35 млн доллар эквивалентида, миллий валютадаги заёмни тақдим этади.
Коронавирус ҳолатлари 35 тага кўпайиб, жами 6535 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Тошкент шаҳрида ва 3 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилган. Кун давомида мамлакатда 74 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда жиноий авторитет ҳисобланадиган Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганлиги учун коррупцияда айбланиб, 11 йил ва 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Сардоба туманида яшовчи аёллар Гулистонда май ойида туғилган чақалоқни 18 минг долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинди.
2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 3−20 август кунлари ўтказилади.
Деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ажратиб бериш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Ерларни қишлоқ хўжалиги турига қараб 5 йилдан 50 йилгача ижарага бериш таклиф этилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев икки томонлама музокаралар ўтказиш ҳамда Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетди.
24 июндан хоҳловчиларга коронавирусга тестни нодавлат тиббиёт муассасаларида пулли асосда топширишга рухсат берилди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) тиббиёт ташкилоти, иш ва яшаш жойи ёки махсус автотранспортда олиниши мумкин.
Январь ойида аввал машинаси, сўнгра ўзининг жасади топилган такси ҳайдовчисини ким ўлдиргани маълум бўлди. Гумонланувчининг бошқа жиноятлари ҳам фош қилинди.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 9 млндан ошди. Бунда, 4,5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 472 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг