«Док-1 Макс» истеъмоли натижасида болаларнинг ҳаётдан кўз юмгани Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида муаммолар мавжудлигини кўрсатиб берди, дея маълум қилди «Юксалиш» ҳаракати. У дориларни назоратсиз қўллаш масаласини кўриб чиқиш ва ОАВда улар рекламасини чеклашни таклиф қилди.
Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани акс этган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларни келтириб чиқарди. Боксчи ҳолат юзасидан «Газета.uz»га изоҳ берди. «[Қушлар] Қизил китобга киритилмаган-ку. Одамлар гапираверади, эътибор қилманглар», — деди спортчи.
Республика йўлларида 7 кун ичида ўлим билан якунланган 11 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Уларда 21 нафар одам вафот этди, шундан 3 нафари болалар.
ДХХ Навоийда тошкентлик фуқаронинг Cobalt автомобилида 221,1 млн сўм миқдорида қалбаки 100 минг сўмлик пуллар борлигини аниқлади. Тадбир давомида жами 360,9 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.
«Док-1 Макс» сиропини қабул қилган яна бир боланинг ўлими ҳақидаги маълумот тасдиқланди. Бу ҳақда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси орадан 18 кун ўтиб — хабарлар интернетда пайдо бўлганидан кейин маълум қилди.
Фарғона туманида Nexia-2 ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Президент қарори билан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига чорвачилик ва парранда гўшти, сут ва балиқ етиштириш учун ажратиладиган субсидиялар миқдори икки баробарга қисқартирилди. Бу ушбу маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин, деди фермерлардан бири.
Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари оширилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, майдони 500 кв. м гача бўлган турар жойлар учун солиқ 12−12,1 фоизга, 500 кв. м дан юқори бўлса, 11,3 фоизга юқори бўлади.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировнинг оилали аёлларга 2 соат камроқ ишлашига шароит яратиш ҳақидаги таклифи эътирозларга сабаб бўлди. Иш берувчилар ва жамоатчилик вакиллари бу «меҳнат бозорида аёлларни камситилиши ва уларга иш берилмаслигига сабаб бўлишини» таъкидламоқда.
Нукус воқеалари бўйича судда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев кўрсатма берди. У суддан судланувчиларнинг жазосини қонун доирасида енгиллаштиришни сўради.
Ўзбекистон бўйлаб бўлиб ўтган Coca-Cola янги йил тадбирнинг меҳмонлари ва ташкилотчилари байрам нималар билан эсда қолгани ҳақида сўзлаб беришди.
«Капиталбанк» Uzum компаниялар гуруҳига қўшилмоқда. Бу Uzum маркетплейси фойдаланувчилари ҳисобига банк мижозлар базасининг кенгайишига ёрдам бериши кутилмоқда. Шу билан бирга, «Капиталбанк» АТБ ўз брендини сақлаб қолади, банк ҳамкорлари ва мижозлари учун шартлар ўзгаришсиз қолади.
Ўзгидромет «Қамчиқ» ва «Тахтақорача» довонларида 9−11 январь кунлари қор ёғиши, туман тушиши, йўлларда яхмалак юзага келиши ҳамда шамол тезлиги кучайишидан огоҳлантирди.
Ўзбекистонда қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Қишки спорт турлари бўйича ўқув йиғинлари, мусобақаларни ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг бундай спорт турлари бўйича мактаб, клуб ва марказлари билан ҳамкорлик қилиш муассасанинг асосий вазифалари саналади.
Давлат статистика қўмитаси расмий статистиканинг ягона маълумотлар базаси бўлган Ўзбекистоннинг янги статистик порталини (siat.stat.uz) ишга туширди.
Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Lacetti йўл четидаги дарахтга урилди. Оқибатда бир киши воқеа жойида, бири шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи ва йўловчи эса жароҳатлар олди.
Қорақалпоғистонда ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбирларида 18 мингдан ортиқ объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилди ва 132 нафар шахс қўлга олинди.
Тижорат банклари 7 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 сўм.
Сариосиё туманида Nexia, Spark ва Gentra ўзаро тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Олмали, творогли пирожкалар, мармар кекс, «қаҳва доналари» печеньеси, «Сан-Себастян» шоколадли чизкейки, кокос қириндиси қўшилган творогли тоблатма, писталик пахлава ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг