Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Долларнинг расмий курси қарийб 20,86 сўмга қимматлади ва 10172 сўм этиб белгиланди.
Мактабларда танлов фанлар йўналишлари сони 5 тадан 12 тага оширилади. Эндиликда, ўқувчилар иқтисод, веб-фрилансер, туризм ва бошқа йўналишларни танлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, танлов фанлари 7-, 8- ва 9-синфларда ҳам жорий этилиши кутилмоқда.
Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 6358 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.
Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими туманда бир киши коронавирус инфекциясидан вафот этганини ва марҳум билан мулоқотда бўлган 187 нафар фуқаро карантинга олинганини, улардан 6 нафарида COVID-19 аниқланганини маълум қилди. Бироқ, бир оздан сўнг хабар ўчирилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот хизмати бу ҳолатни тасдиқламади.
Асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Юқоричирчиқ туманида жойлашган карантин комплексида ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган. Прокуратура дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.
Коронавирус ҳолатлари 56 тага кўпайиб, жами 6272 нафарга етди. Кун давомида мамлакатда 119 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Коронавирус беморлари сони 63 тага ортиб, жами 6216 нафарни ташкил этмоқда. Аниқланган аксарият ҳолатлар Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.
Ўзбекистонда кун давомида 207 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар 6153 тага етди.
Коронавирус ҳолатлари 94 тага кўпайиб, жами 6119 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолган 25 нафари аҳоли орасида ва бемор билан мулоқотда бўлганларда аниқланди. Кун давомида мамлакатда 173 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб ёш оилаларнинг ипотека кредитларини тўлашга йўналтирилган маблағлари даромад солиғидан озод қилинмайди.
Ўзбекистонда даромадлари юқори ва академик ютуқлари кўп бўлган одамларни жалб қилиш учун янги — Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион виза тури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, сайёҳлик тўловларини ҳисобга олишнинг ягона тизими ҳамда иккита халқаро назорат-ўтказиш пунктида Fast Track механизми жорий қилинади.
Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар коронавирус инфекцияси билан касалланган тақдирда, уларга 3000 доллар товон пули тўлаб берилади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган 10 та олий таълим муассасасида 2020−2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси бошқарув раиси ўринбосари этиб туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая тайинланди. 2017 йилдан бери у авиакомпаниянинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси эди.
Коронавирус беморлари сони 79 нафарга ортиб, жами 6025 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Кун давомида 179 та коронавирус ҳолати аниқланди. Инфекцияга чалинганларнинг 29 нафарини аҳоли вакиллари, 4 нафарини эса халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 5946 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 18 таси хориждан келган фуқароларда қайд этилди.
Президент қарори билан Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг