Ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди
29 ноябрь 2024, 18:51

Ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди

Репатриация тадбирлари натижасида Украина Қуролли кучларининг урушда ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбий хизматчисининг жасади ортга қайтарилди. Киев эса 52 нафар россиялик ҳарбийнинг жасадини қайтаргани хабар қилинди.

Швейцарияда Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда
29 ноябрь 2024, 17:56

Швейцарияда Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда

Швейцария прокуратураси Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходимини жиноий даромадларни ювишда айбламоқда. Улар Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнагани таъкидланяпти.

Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади
29 ноябрь 2024, 17:36

Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов мамлакат ташкилотга аъзо бўлиш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлаганини маълум қилди. «22 та мамлакат билан музокаралар тугади, кўп қолмади», — деб ёзди у. Аввалроқ мамлакат АҚШ билан музокараларни якунлаганди.

Uztelecom`дан SIM-карта сотиб олиб, фаоллаштирганда 100 ГБ бонусга эга бўлиш мумкин
29 ноябрь 2024, 17:00

Uztelecom`дан SIM-карта сотиб олиб, фаоллаштирганда 100 ГБ бонусга эга бўлиш мумкин

Энди Uztelecom тармоғига уланиш янада осон. Uztelecom SIM-карта сотиб олиш орқали 100 ГБ бонусга эга бўлишни таклиф қилмоқда.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (30 ноябрь ва 1 декабрь)
29 ноябрь 2024, 16:29

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (30 ноябрь ва 1 декабрь)

«Уч қаҳрамон», «Моана 2» ва олтита кинопремьера, Humo Fest 2.0 концерти, спектакллар, цирк томошалари, кўргазмалар, болалар учун тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар — умумий қилиб айтганда, кузнинг сўнгги ва қишнинг биринчи кунидаги барча кўнгилочар тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
29 ноябрь 2024, 16:01

Тошкентда 3 ёшли болани пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Тошкент шаҳрида ўзи билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўзбекистон ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда — Сенат қўмиталари
29 ноябрь 2024, 15:47

Ўзбекистон ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда — Сенат қўмиталари

Сенат қўмиталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистондаги йод танқислиги бўйича ҳолат таҳлил қилинди. Қайд этилишича, мамлакат ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда. Туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинган намуналарнинг 25 фоизида йод миқдори талабга жавоб бермаслиги аниқланган.

Ўзбекистонда «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонун имзоланди. Асосий маълумотлар
29 ноябрь 2024, 15:25

Ўзбекистонда «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонун имзоланди. Асосий маълумотлар

Президент «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги янги қонунни имзолади. Вагон операторлари ва йўловчи ташувчилар нархларни эркин белгилаш имкониятига эга бўлади (давлат томонидан тартибга солинадиган ташувлар бундан мустасно).

1 банкдан 5 тагача, жами 20 тагача: МБ бир кишига бериладиган карталар сонини чеклаш режасига изоҳ берди
29 ноябрь 2024, 15:19

1 банкдан 5 тагача, жами 20 тагача: МБ бир кишига бериладиган карталар сонини чеклаш режасига изоҳ берди

Марказий банк шубҳали операцияларнинг олдини олиш учун бир шахсга бериладиган карталар сонини вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Тармоқларда 1 кишига 1 та карта берилиши ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Декабрда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда? Ўзгидромет шарҳи
29 ноябрь 2024, 15:10

Декабрда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда? Ўзгидромет шарҳи

Ўзбекистонда декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги асосан қуруқ об-ҳаво билан ўтади. 9−10 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ой давомида ҳарорат кечалари 0…-17, кундуз кунлари 0…+15 даражагача ўзгариб туради. Ўзгидромет шарҳи.

BI Group 25 фоизгача чегирма билан бизнес класс хонадонлар таклиф қилмоқда
29 ноябрь 2024, 15:00

BI Group 25 фоизгача чегирма билан бизнес класс хонадонлар таклиф қилмоқда

Турар жой кўчмас мулк бозорида ноёб таклиф — нуфузли BI Sad’O ва Ботаника саройи турар жой мажмуаларидаги хонадонларини энди 25 фоизгача чегирма билан ҳарид қилиш мумкин.

Ёғоч уйларда яшовчи аҳолига текинга тайёр янги хонадон тақдим этилади — туман ҳокими ва Tashkent Invest бошқарув раиси
29 ноябрь 2024, 14:59

Ёғоч уйларда яшовчи аҳолига текинга тайёр янги хонадон тақдим этилади — туман ҳокими ва Tashkent Invest бошқарув раиси

Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларда яшовчи 4300 та хонадон 2−3 йилдан сўнг инвесторнинг ўзи молиялаштирадиган «Янги маҳалла» турар-жой мажмуасига кўчирилади. Уларга текинга тайёр янги уй берилади. Умумий 13 392 та хонадонга мўлжалланган янги мажмуанинг қолган қисмида сотиладиган уйлар бўлади. Батафсил.

Қозоғистонда тенге қадрсизланиши фонида 2022 йилдан бери илк бор асосий ставка оширилди
29 ноябрь 2024, 14:41

Қозоғистонда тенге қадрсизланиши фонида 2022 йилдан бери илк бор асосий ставка оширилди

Қозоғистон Миллий банки тенге курсининг кескин тушиши сабабли асосий фоиз ставкасини 14,25 фоиздан 15,25 фоизгача кўтаришга қарор қилди. Шунингдек, инфлация ва иқтисодий ўсиш бўйича башоратлар салбий томонга ўзгартирилди.

Ижтимоий харажатлардан тежаш ва «бошқа харажатлар»га кўпроқ маблағ. Тошкент шаҳрининг биринчи ярим йиллик учун бюджети
29 ноябрь 2024, 14:26

Ижтимоий харажатлардан тежаш ва «бошқа харажатлар»га кўпроқ маблағ. Тошкент шаҳрининг биринчи ярим йиллик учун бюджети

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1-ярим йилликда ижтимоий соҳа, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашга режалаштирилганидан кам маблағ ажратди. Мактаб ва шифохоналардаги қурилиш-таъмирлаш ишларига ҳам камроқ маблағ йўналтирилди. Шу билан бирга, давлат аппаратини молиялаштириш ва «бошқа харажатлар» кўпайди.

Грузияда ЕИга аъзолик бўйича музокаралар тўхтатилгани муносабати билан норозилик намойишлари бўлди. Тафсилотлар
29 ноябрь 2024, 13:11

Грузияда ЕИга аъзолик бўйича музокаралар тўхтатилгани муносабати билан норозилик намойишлари бўлди. Тафсилотлар

Грузия бош вазири 2028 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралардан воз кечилганини эълон қилди. Шундан сўнг Тбилисида бир неча минг киши йиғилди. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлди. Президент Саломе Зурабишвили ҳам намойишга қўшилди. Жараён давомида 43 киши қўлга олинди.

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади
29 ноябрь 2024, 11:26

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат +3…+8 даражагача пасаяди.

Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тасдиқланди
29 ноябрь 2024, 10:56

Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тасдиқланди

Энди бир шахс томонидан маълум вақт давомида бир нечта божхона операциялари амалга оширилса, уларни тўлашнинг бош таъминотини тақдим этиш мумкин. Божхона қўмитаси аризани 10 иш куни ичида кўриб чиқади ва бош таъминотни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тошкент вилоятида ўқитувчи мактаб боласини калтаклади
29 ноябрь 2024, 09:19

Тошкент вилоятида ўқитувчи мактаб боласини калтаклади

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 6-мактабда информатика ўқитувчиси қўшимча дарс вақтида 15 ёшли ўқувчини калтаклади. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода қарийб 9 млрд сўмлик газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди
29 ноябрь 2024, 09:15

Бухорода қарийб 9 млрд сўмлик газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Бухоро вилояти Когон туманида иссиқхона масъуллари газ қувурига яширинча уланиб, 8,85 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди. Далилий ашёлар ва ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Тошкент аэропортида алдов орқали 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди
29 ноябрь 2024, 09:10

Тошкент аэропортида алдов орқали 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 22 ёшли аёл ўзига таниш қизга мўмай даромадли иш топиб беришни ваъда қилиб, Туркияга фоҳишаликка юбораётгани аниқланди. Улар Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг