Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар этиб тайинланди
30 ноябрь 2024, 17:18

Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар этиб тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Адилов тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Click SuperApp’га айланди: фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар
30 ноябрь 2024, 17:00

Click SuperApp’га айланди: фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар

29 ноябрь куни Click SuperApp’га айланишини эълон қилди ва фойдаланувчилар ва бизнес учун ёрқин ўзгаришлар ҳақида гапирди.

16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасининг 21-қаватидан тушиб кетиб вафот этди
30 ноябрь 2024, 16:10

16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасининг 21-қаватидан тушиб кетиб вафот этди

Тошкент шаҳридаги «Чорсу» меҳмонхонаси харобасининг юқори қаватига чиққан йигит у ердан тушиб кетиб вафот этди. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди
30 ноябрь 2024, 14:51

Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди

Миршакар Тўрабоев Когон шаҳрига, Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор туманига ҳоким бўлди. Ушбу ҳудудларнинг аввалги ҳокимлари Вобкент ва Пешку туманларига ҳоким этиб тасдиқланганди.

Италияда маошлар камлиги ва ҳукуматнинг бюджет режаларидан норози бўлган минглаб ходим иш ташлади
30 ноябрь 2024, 13:42

Италияда маошлар камлиги ва ҳукуматнинг бюджет режаларидан норози бўлган минглаб ходим иш ташлади

Италияда минглаб ишчилар ҳукуматнинг 2025 йилги бюджет режаларидан норози бўлиб, шунингдек, иш ҳақи ва хизматлар сифатини оширишни талаб қилиб, иш ташлашга чиқди. Жараён темирйўл транспортидан ташқари иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраб олди.

Автобус йўлагида ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчиларга 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланиши кутилмоқда
30 ноябрь 2024, 12:13

Автобус йўлагида ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчиларга 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланиши кутилмоқда

Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима 1 млн 125 минг сўм, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса 1 млн 875 минг сўм этиб белгиланиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси сиёсий партиялар муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.

Ўзбекистонга хориждан 10 ойда 12,6 млрд доллар жўнатилган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга кўп
30 ноябрь 2024, 11:07

Ўзбекистонга хориждан 10 ойда 12,6 млрд доллар жўнатилган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга кўп

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайди. Пул ўтказмалари АҚШдан 37 фоизга, Жанубий Кореядан 71 фоизга, Буюк Британиядан 76 фоизга ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга ўсган.

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди
30 ноябрь 2024, 10:07

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу лавозимда ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бундан ташқари, Пешку туманига Ҳаёт Давлатов ҳоким этиб тасдиқланди.

Бунақа кам автомобиль бор жойда минглаб одам ЙТҲларда ўлиши жуда ғайритабиий — Беҳзод Ҳошимов
30 ноябрь 2024, 09:24

Бунақа кам автомобиль бор жойда минглаб одам ЙТҲларда ўлиши жуда ғайритабиий — Беҳзод Ҳошимов

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон каби машиналар кам мамлакатда минглаб инсон йўл-транспорт ҳодисаларида вафот этаётгани нормал эмаслигини таъкидлади. «Швецияда 5 миллионта автомобиль бор, лекин биздан 10 баравар кам одам ўлмоқда, орадаги фарқ эса биз ўзимиз яратган рақамларимиз», — дейди у.

Нима тайёрлаймиз: парҳезбоп десертлар
29 ноябрь 2024, 23:34

Нима тайёрлаймиз: парҳезбоп десертлар

Чиа уруғидан тайёрланган пудинг, сули ёрмасидан тирамису, унсиз, ёнғоқли печенье ва бошқа парҳезбоп десертлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи очилади
29 ноябрь 2024, 23:00

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи очилади

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаолиятини кучайтириш мақсадида тузилган Инсон ҳуқуқлари уйи 3 декабрдан иш бошлайди. Ушбу майдонда халқаро ва миллий ҳужжатлар, инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқотлар ва таҳлилий ҳисоботлар кутубхонаси яратилган.

Банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхона ва қайта ишлаш цехлари тадбиркорларга берилиши мумкин
29 ноябрь 2024, 22:51

Банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхона ва қайта ишлаш цехлари тадбиркорларга берилиши мумкин

Президент иштирокидаги йиғилишда банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхоналар, қайта ишлаш цехлари ва музлаткичли омборларни бўлиб тўлаш имконияти билан тажрибали тадбиркорларга 3 йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилди.

Андижонда ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб ҳужум қилди
29 ноябрь 2024, 21:04

Андижонда ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб ҳужум қилди

Андижонда машинасининг давлат рақамини ечиб олган бир гуруҳ ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб, ҳайдовчининг пулларини ўғирламоқчи бўлди. Жабрланувчи қочишга муваффақ бўлди ва жиноят охирига етмади. Ҳолат юзасидан босқинчилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Македониялик Искандарнинг аванпости ёки Фарғона водийсидан қувилганларнинг «янги дунёси»: Нанай қишлоғи тарихи
29 ноябрь 2024, 21:00

Македониялик Искандарнинг аванпости ёки Фарғона водийсидан қувилганларнинг «янги дунёси»: Нанай қишлоғи тарихи

Uzum Market билан махсус лойиҳа доирасидаги Тошкент вилоятида 1500 аҳолиси бўлган қадимий қишлоқ ҳақида ҳикоялар.

Хоразмда банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм кредит ажратиб беришни айтган шахслар ушланди
29 ноябрь 2024, 20:23

Хоразмда банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм кредит ажратиб беришни айтган шахслар ушланди

Хоразм вилоятида 110 минг доллар, Тошкентда 5 минг доллар олаётган шахслар қўлга олинди. Улар банкдаги танишлари орқали катта миқдорда кредит ажратиб беришни ваъда қилган. Жиноят ишлари қўзғатилди.

Бухорода ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади
29 ноябрь 2024, 20:05

Бухорода ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади

Президент Бухоро ҳокимининг ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш режаларидан қониқмади ва инвестиция, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш соҳаларини яхшилаш кераклигини айтди. Вилоятдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиб, шу учта йўналиш устида ишлайди.

Дала четидан самарали фойдаланган фермерларга имтиёзлар берилади
29 ноябрь 2024, 19:32

Дала четидан самарали фойдаланган фермерларга имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда дала четидан самарали фойдаланган фермерлар тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл олиш, ер солиғини иккига бўлиб тўлаш имконияти ва бошқача кўринишдаги имтиёзларга эга бўлади. Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон ва узум кўчатлари тарқатилади.

Блогер Фарҳод Маннопов ўлимига сабабчи бўлган шифокорларга суд ҳукми ўқилди
29 ноябрь 2024, 18:56 1

Блогер Фарҳод Маннопов ўлимига сабабчи бўлган шифокорларга суд ҳукми ўқилди

Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Марҳумга хизмат кўрсатган Star Med Center’нинг икки шифокори касбий вазифаларини лозим даражада бажармаганликда айбдор деб топилди. Уларга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб 5 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди
29 ноябрь 2024, 18:51

Ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди

Репатриация тадбирлари натижасида Украина Қуролли кучларининг урушда ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбий хизматчисининг жасади ортга қайтарилди. Киев эса 52 нафар россиялик ҳарбийнинг жасадини қайтаргани хабар қилинди.

Швейцарияда Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда
29 ноябрь 2024, 17:56

Швейцарияда Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда

Швейцария прокуратураси Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходимини жиноий даромадларни ювишда айбламоқда. Улар Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнагани таъкидланяпти.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг