Тўхтаб қолган Afrosiyob поезди йўловчиларига чипта пуллари қайтариб берилади
2 январь 2023, 11:39

Тўхтаб қолган Afrosiyob поезди йўловчиларига чипта пуллари қайтариб берилади

1 январь куни «Бухоро-Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob поезди Тошкент вилояти ҳудудида икки соатга тўхтаб қолди. Йўловчилар учун бошқа таркиб жўнатилди. Йўловчиларга чипта пуллари қайтариб берилади.

Фарғонада «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган 3 ёшли бола даволанаётгани айтилди
1 январь 2023, 18:44

Фарғонада «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган 3 ёшли бола даволанаётгани айтилди

РШТЁИМ Фарғона вилоят филиалида қувасойлик 3 ёшли бемор бола «Док-1 Макс» сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётгани маълум қилинди. Унинг умумий аҳволи оғир, ҳушида.

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
1 январь 2023, 18:14

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2−4 январь кунлари Тошкент вилоятидаги «Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Humo Air авиакомпанияси хусусийлаштирилмоқда
1 январь 2023, 17:11

Humo Air авиакомпанияси хусусийлаштирилмоқда

Швейцариядаги хусусий инвестиция компанияси Ўзбекистоннинг Humo Air авикомпаниясини сотиб олди. Келишув миқдори 2,4 млн долларга яқинроқни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазири Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги шифохоналарга борди
1 январь 2023, 16:17 1

Соғлиқни сақлаш вазири Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги шифохоналарга борди

30 декабрда лавозимга тайинланган соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги даволаш муассасаларига борди ва шундай деди: «Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди». Иноятовдан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам фаолиятини шундай бошлаганди.

«Янги йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ишларимизни юқори босқичга кўтарамиз» — президент
1 январь 2023, 00:00

«Янги йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ишларимизни юқори босқичга кўтарамиз» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида 2022 йилда эришилган ютуқлар учун юртдошларга миннатдорчилик билдириб, 2023 йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

Президент янги таркибдаги ҳукумат олдида турган вазифаларни белгилаб берди
30 декабрь 2022, 22:36

Президент янги таркибдаги ҳукумат олдида турган вазифаларни белгилаб берди

Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда янги таркибдаги ҳукумат олдидаги вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, саноатда 5%, қишлоқ хўжалигида 3% ва хизматлар соҳасида 14% дан зиёд ўсишга эришиш, бизнес учун шароитларни яхшилаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шамоллашга қарши сироп ичган яна бир бола вафот этди
30 декабрь 2022, 22:01

Шамоллашга қарши сироп ичган яна бир бола вафот этди

Тошкентда шамоллашга қарши сироп истеъмол қилиш билан боғлиқ яна бир ўлим ҳолати қайд этилди. Жиззах вилоятидан бўлган бола буйрак етишмовчилиги белгилари билан пойтахт шифохонасига ётқизилган. Айнан қайси дори экани айтилмади.

Собиқ вазирлар ўринбосар лавозимларига тайинланди
30 декабрь 2022, 20:45

Собиқ вазирлар ўринбосар лавозимларига тайинланди

Ўзбекистон президентининг қарори билан собиқ вазирлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Шерзод Хидоятов, Нозим Хусанов, Агриппина Шин, Нарзулло Обламуродов ва Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Улуғбек Аъзамов янги ташкил этилган вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистон президенти Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди
30 декабрь 2022, 19:31

Ўзбекистон президенти Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди

Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.

Президент бир қатор қўмита ва агентликларга янги раҳбарлар тайинлади
30 декабрь 2022, 18:53

Президент бир қатор қўмита ва агентликларга янги раҳбарлар тайинлади

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 9 та қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди (рўйхат)
30 декабрь 2022, 18:40

Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди (рўйхат)

Ўзбекистон президенти фармони билан мамлакатнинг бир қатор қайта ташкил этилган вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Уларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Касаба уюшмалари федерацияси ташкилотга бюджетдан маблағ ажратилганига изоҳ берди
30 декабрь 2022, 18:22

Касаба уюшмалари федерацияси ташкилотга бюджетдан маблағ ажратилганига изоҳ берди

Касаба уюшмалари федерацияси «Газета.uz»нинг ташкилотга давлат бюджетидан маблағлар ажратилаётгани қанчалик қонуний экани тўғрисидаги материалига жавоб қайтарди. Таъкидланишича, давлат субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалардан ташқари, унинг фаолиятига бошқа шаклларда ҳам ёрдам кўрсатиши мумкин.

Тимур Ишметов ва Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди
30 декабрь 2022, 17:57

Тимур Ишметов ва Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида 79-ўринни эгаллади
30 декабрь 2022, 17:06

Ўзбекистон ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида 79-ўринни эгаллади

Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик индекси бўйича 44,51 балл билан 181 та мамлакат ичида 79-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари ўртасида эса қуйи ўринда қайд этилиб, ташкилотга аъзо 9 мамлакат ичида 4-ўринни банд этди.

Ўзбекистон давлат қарзи 26 млрд доллардан ошди
30 декабрь 2022, 14:38

Ўзбекистон давлат қарзи 26 млрд доллардан ошди

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, жорий йилнинг III чораги якуни бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи $26,2 млрдни (ЯИМга нисбатан 34,1%) ташкил этмоқда. Шундан давлат ташқи қарзи — $23,1 млрд бўлиб, асосий кредитор ташкилотлар ОТБ ($5,4 млрд), ЖБ ($4,4 млрд) ва ИТБ (0,9 млрд) ҳисобланади.

Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти вақтинча чекланди
30 декабрь 2022, 14:23

Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти вақтинча чекланди

Тошкент ва Андижон халқаро аэропортлари фаолияти қалин туман тушиши сабабли чекланди. Парвозлар ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди
30 декабрь 2022, 13:43

Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди

Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин
30 декабрь 2022, 13:07

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин

Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи +2…+7 даражагача илийди.

Самарқандда Cobalt ва Lacetti тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди
30 декабрь 2022, 12:57

Самарқандда Cobalt ва Lacetti тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

Жомбой туманида Cobalt ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомобилларнинг бир нафардан йўловчилари вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг