Коронавирус беморлари сони 15 нафарга ортиб, жами 5697 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.
Тошкентда масжидга кириш жойида қолдирилган сумка ўғирлаб кетилди. Пойтахт ИИББ жиноят қидирув ходимлари гумонланувчининг шахсини аниқлаб, 22 ёшли шахсни қўлга олди.
Ҳукумат қарорига биноан Абдулазиз Хайдаров Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.
Жиззахдаги ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,7 тонна ҳидланган гўшт тўхтатиб қолинди. Гўшт суяксиз бўлгани учун қайси ҳайвонга тегишли экани ҳозирча номаълум, аммо қорамол ва қўй гўшти эмас, деган хулосага келинди.
Ўзбекистонда кун давомида 189 та коронавирус ҳолати аниқланди. 169 та ҳолат карантиндагилар, 13 таси аҳоли орасида қайд этилди. 12 нафар беморнинг аҳволи оғир.
Доимий прописка тўғрисидаги талаб бекор қилинганидан кейин бошқа ҳудудларда яшовчи фуқаролар Тошкентда қарийб 13 мингта, Тошкент вилоятида эса 2 мингдан ортиқ квартира сотиб олди. Бу уй-жой олди-сотди битимларининг қарийб 70 фоизини ташкил этади.
2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга камайган, бироқ чақалоқлар савдоси 2018 йилдаги 38 фоиздан 43 фоизга ошган. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 259 нафар, иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди — Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.
Май ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробарга пасайди.
Тошкентда «қизил» карантин ҳудудига киритилган маҳаллалар сони 42 тадан 71 тага ошди. Ушбу маҳаллаларга кириш ва чиқиш жойлари ёпилди. Коронавирус ҳолатлари сабабли «Малика» («Флешка») савдо мажмуаси, Юнусобод туманидаги деҳқон бозори ва «Ўрикзор» бозори ёпилди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Ушбу маблағлар Тошкент ҳокимлиги бюджетини қўллаб-қувватлаш, Президент мактабларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сурхондарёда касалхоналар ҳамда карантин марказлари қуриш ва бошқа мақсадларда сарфланди.
Сурхондарёда Миллий гвардия ходимлари ниқоб тақмаган фуқарони бўғиб, хушидан кетказгани айтилмоқда. Ҳодисани изоҳлаган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Туман прокуратураси эса терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Самарқандда бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. 200 кв м майдонда сақланаётган иккиламчи хом ашё ва дастгоҳлар ёнган, 800 кв м майдондаги тайёр маҳсулотлар ва ускуналар эса сақлаб қолинган.
«Ўзагросуғурта» компанияси Бухорода бўлиб ўтган кучли шамолдан зиён кўрганлар учун қарийб 5,5 млрд сўм суғурта товонларини тўлаб берди.
«Сардоба» сув омбори талофатидан зарар кўрган ҳудудларда таъмирлаш ишлари учун 200 млрд сўм ажратилди. Қурилиш вазирлиги ушбу маблағ қандай ишлатилиши борасида ҳисобот берди.
Коронавирус ҳолатлари 77 тага кўпайиб, жами 5638 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида қайд этилган. Кун давомида мамлакатда 145 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Марказий банк 1 июль кунидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотишини маълум қилди.
16 июнь куни 20 нафар аҳоли орасида, жумладан, тикувчи, сотувчи, ҳайдовчи, фаррош ва ҳомиладорда коронавирус қайд этилган — Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида 12 мамлакат ҳарбийлари, жумладан, Ўзбекистон вакилларининг ҳам қатнашади. Айни пайтда хорижлик ҳарбийлар Москвага етиб борган.
Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади. Бунга карантин даврида саралаш имтиҳонларини ўтказиш ва Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг Ўзбекистонга белгиланган саналарда кела олмасликлари сабаб қилиб кўрсатилди.
Дексаметазон оғир аҳволдаги коронавирус беморлари орасида ўлим ҳолатларини камайтира олган илк дори воситаси деб топилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг