ИТИМ таҳлилига кўра, 2022 йил давомида иккиламчи бозорда автомобиллар нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 12−15 фоизга ошди. Бунда электромобиллар улуши 2,3 фоизни ташкил этди. Сотувдаги машиналарнинг 70 фоизи маҳаллий автомобиллар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Миллий кутубхона яқинида Ўзбекистоннинг бош арчаси ўрнатилди. У ерда меҳмонлар учун сунъий муз майдони мавжуд ҳамда кўнгилочар дастур ташкил этилди.
Санкт-Петербургда батарейкани ютиб юборган ўзбекистонлик 1 ёшли қиз тахминан 3 ой ўтиб вафот этди. Ота-она шифокорга мурожаат қилмаган. Улар қизи ютиб юборган жисм танани ўз-ўзидан тарк этади деб ўйлаган.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни Корея Миллий Ассамблеяси Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд вон ($12 млн) миқдоридаги грант ажратиш бўйича қарор қабул қилди. Мазкур маблағлар ҳисобидан ўзбек-корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Тармоқларда ёш қизалоқ мактабдан қайтишда Сирдарё дарёсидан қайиқ орқали сузиб ўтаётгани акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. Вилоят ҳокими в.б. Акмал Махмудалиев қиз ва онаси билан учрашди. Ҳоким улар учун дарё қирғоқларини боғловчи махсус ускунали трос тортилишини маълум қилди.
Сенат 21 ёшгача бўлган шахсларга тамаки маҳсулотлари, электрон сигареталар ва спиртли ичимликларни интернет ҳамда савдо автоматлар орқали сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Тақиқлар рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди.
Ўзбекистонда болалар ва ҳомиладор аёллар мавжуд бўлган транспортларда спиртли ичимликлар, тамаки ва электрон сигареталардан фойдаланиш тақиқланади. Янги қонунга, эскисидан фарқли ўлароқ, жамоат жойларининг батафсил рўйхати киритилди (Рўйхат).
Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида поездлар соат 07:10 дан ҳаракатлана бошлаши ҳақида хабар берилганди. «Газета.uz»нинг аниқлик киритишича, бу тартиб фақат бир кун — 28 декабрь учун жорий этилган.
Эндиликда Ўзбекистонда адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди. Бу ҳақдаги норма Қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.
Тижорат банклари 28 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 145 — 11 210 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 225 сўм.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев «Док-1 Макс» сиропини қабул қилган болалар ўлими ҳақидаги маълумотлар вазирликдан яширилганини айтди. У 18 нафар боланинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, узр сўради.
Жидда-Мадина йўлида Ўзбекистондан зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. 50 зиёратчидан 10 нафари жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган.
«Док-1 Макс» дориси бўйича жиноят иши қўзғатган ДХХ,18 нафар болани сақлаб қололмагани учун узр сўраган ССВ раҳбари, сенаторлар маъқуллаган давлат бюджети тўғрисидаги қонун, «Маҳалла бюджети» тизими, давлат хизматчилари сони қандай камайтирилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
ДХХ Тергов бошқармаси томонидан 18 бола ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» билан боғлиқ ҳолат бўйича Quramax medical ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Сенаторлар ИИВ ишлаб чиққан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди. Улар бир қатор нормалар бошқа қонунларга мос келмаслигини, баъзан зид эканини айтди. «Қонуннинг бундай шаклда қабул қилиниши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.
Humo Arena`да ҳар оқшом меҳмонларни эртак, Coca-Cola карвони, байрамона салютлар, мазали таомлар ва сеҳрли лаҳзалар кутмоқда.
ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация 22−25 декабрь кунлари «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токио шаҳрида бўлди.
Туркиянинг «ŞA-RA ENERJĪ» ва Хитойнинг «Xian Electric Engineering» компаниялари Энергетика вазирлигининг Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятларида 213 километр ва 72 километр узунликдаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш тендерларида ғолиб бўлди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлайди. Учрашувда икки давлат муносабатларининг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муносабатлари муҳокама қилинди.
27 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтган Сенатнинг 36-ялпи мажлисида юқори палата вакиллари «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг