Шимолий Кореядаги Кэсон шаҳрида портлашлар эшитилди ва тутунлар кўринди. Маълум бўлишича, корейслараро алоқа идораси портлатиб юборилган. Бунга сабаб қилиб Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари келаётгани кўрсатилди.
Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Бир кун ичида иккинчи марта ер ости силкинишлари қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги икки кунда аҳоли орасида аниқланган айрим коронавирус ҳолатлари бўйича маълумот берди. Инфекция юқтирганлар орасида ўқувчидан тортиб талабагача, боғбондан автомобиль устасигача бор.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги коронавирусга қарши курашишга бағишланган видеоконференцияда қатнашади.
Қирғизистон парламенти Мухаммедкалий Абилгазиев истефосидан сўнг ҳукуматнинг техник раҳбарлигига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов номзодини маъқуллади.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ асоссиз жаримага тортилган оқдарёлик ҳайдовчи фойдасига 1,5 млн сўм маънавий зарарни тўлайдиган бўлди. Шунингдек, дастлаб тўланган давлат божи ва почта харажати ҳам ИИБ ЙҲХБдан ундириладиган бўлди.
Коронавирус инфекциясини юқтирганларни карантинда сақлаш ҳаражатларини тадбиркорларга юклаш қарори «маъсулият ҳиссини» уйғотиш учун қабул қилингани, шунингдек, тадбиркор COVID-19 унинг ҳудудида юқтирилмаганлигини қандай қилиб исботлаши тушунтирилди.
Илҳом Маткаримов Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ёшлар симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Камолиддин Ўринбоев Давлат консерваторияси ректори этиб тайинланди.
Тиббиёт ходимларининг беморларга дори воситаларини тайинлашида фармацевтик ташкилотлардан манфаатдор бўлиш ҳолатларининг олди олинади. Шу мақсадда, тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятига қатор чекловлар қўйилади.
Молия вазирлиги 2020 йилнинг I чораги бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи $18,2 млрд (ЯИМга нисбатан 31,3 фоиз) ташкил этганини маълум қилди. Бунда, мазкур қарзнинг асосий қисми энергетика, транспорт инфратузилмалари ва сув таъминоти бўйича лойиҳаларга йўналтирилган. Давлат қарзининг макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражаси ЯИМга нисбатан 50 фоизни ташкил этиши айтилмоқда.
Коронавирус беморлари сони 30 нафарга ортиб, жами 5293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (4 нафари аҳоли орасида) ва қолган 2 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши 2-иккинчи босқичида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари якунига етиб, «Шаҳристон» бекатига уланди. Йўналиш бўйича метро поездларининг синов қатновлари амалга оширилди.
Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишлари ўчоғи Тожикистонда жойлашган бўлиб, марказда магнитуда 5,5 ни ташкил этди.
Душанба куни Ўзбекистонда жами 183 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Уларнинг асосий қисми — 153 таси пойтахт ҳудудига тўғри келади.
Синоптиклар яқин кунларда ҳаво ҳарорати бир оз тушиб, +30…+35 даража атрофида бўлишини тахмин қилмоқда. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистонда яна 109 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5263 тага етди. Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида аҳоли орасида инфекция юқиши кузатилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Андижонда ИИБ ходимлари томонидан қийноққа олинган фуқаронинг ўлими юзасидан муносабат билдирар экан, ИИВ раҳбариятининг истеъфо вақти келганини таъкидлаб ўтди.
Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев истеъфога чиққанини маълум қилди. У радиочастаталарнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ жиноий иш ортидан ушбу қарорга келганини таъкидлади.
Алишер Нарбаев ва Заирджан Базарбаев мудофаа вазирининг янги ўринбосарлари лавозимига тайинланишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг