Тошкентга янги автобуслар, жумладан 2018 йилда хариди тақиқланган Isuzu`лар олиб келинди
16 декабрь 2022, 09:04

Тошкентга янги автобуслар, жумладан 2018 йилда хариди тақиқланган Isuzu`лар олиб келинди

Президент топшириғидан сўнг Тошкентга 20 та MAN ва 100 та Isuzu автобуслари келтирилиб, ҳайдовчилар қабули ҳақида эълон берилди. ИИВ автопаркидан яна 30 та Isuzu топширилди. Бироқ Isuzu`лар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмагани сабабли 2018 йилдан уларни сотиб олиш тақиқланганди.

Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли ортгани сабабли чекловлар жорий этилмоқда
15 декабрь 2022, 22:23

Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли ортгани сабабли чекловлар жорий этилмоқда

Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли рекорд даражада ошгани сабабли йирик саноат корхоналари учун чекловлар жорий этилмоқда. Электр тақчиллиги Россиядан импорт қилиш ҳисобига қопланяпти.

15 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 декабрь 2022, 22:00

15 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Электр ва табиий газ бўйича ўғриликлар ҳақида гапирган президент, 15% даражасида қолган асосий ставка, автобус ҳайдовчиларнинг ойлиги 2 баробарга ошиши, яна ортаётган ковид статистикаси, вилоятларга қўшимча поезд қатновлари, юк машиналаридан тўй кортежи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади
15 декабрь 2022, 21:15 1

1 январдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилади

Президент фармонига кўра, январь ойидан бошлаб фуқароларнинг пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмдан юқори бўлса, уларга амалдагига нисбатан қарийб 390 минг сўм кўпроқ пул тўланади. Пенсияси ошадиган фуқароларга декабрь ойида SMS хабар юборилади.

ASUS Zenbook 17 Fold OLED: мослашувчан дисплейга эга ноутбук нимаси билан ўзига тортади?
15 декабрь 2022, 21:00

ASUS Zenbook 17 Fold OLED: мослашувчан дисплейга эга ноутбук нимаси билан ўзига тортади?

ASUS эгаси хоҳлаган кетма-кетликда — ноутбукдан планшетга, планшетдан моноблокка, моноблокдан электрон китобга ва яна олдинги ҳолатига айлана оладиган Zenbook 17 Fold OLED ҳақида гапириб берди.

«Ўзбекистонда энергия таъминоти „қўл бошқаруви“ орқали ишламаслиги керак» — президент
15 декабрь 2022, 20:18

«Ўзбекистонда энергия таъминоти „қўл бошқаруви“ орқали ишламаслиги керак» — президент

Президент Ўзбекистонда энергия таъминоти «қўл бошқаруви» орқали эмас, тизим асосида ишлаши кераклигини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда «ўйинга айланиб кетмаслиги» кераклигини қатъий кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистонда «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни» тарғиб қилишни тақиқлаш режалаштирилмоқда
15 декабрь 2022, 19:20

Ўзбекистонда «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни» тарғиб қилишни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ОАВ, сайтлар ва блогерларга «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилиш»ни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Ушбу ибора соҳадаги 8 та қонунни бирлаштириш таклиф этилаётган Ахборот кодекси лойиҳасидан ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев Ачилбай Раматовга ва электр энергия соҳасидаги қатор раҳбарларга ҳайфсан берди
15 декабрь 2022, 18:30

Шавкат Мирзиёев Ачилбай Раматовга ва электр энергия соҳасидаги қатор раҳбарларга ҳайфсан берди

Президент сўнгги йилларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбай Раматовга ва электр энергия соҳасидаги корхона раҳбарларига ҳайфсан берди. Шунингдек, ўз вазифасини бажара олмаган туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари танқид қилинди.

«Улар қишга тайёргарликни барбод қилди». Шавкат Мирзиёев қатор раҳбарларни танқид қилди
15 декабрь 2022, 17:56

«Улар қишга тайёргарликни барбод қилди». Шавкат Мирзиёев қатор раҳбарларни танқид қилди

Президент видеоселектор йиғилишида электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётганини танқид қилди. Хусусан, Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир сотиб юборилган.

Марказий банк асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ инфляцион хатарлар ҳақида огоҳлантирди
15 декабрь 2022, 15:31

Марказий банк асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ инфляцион хатарлар ҳақида огоҳлантирди

Марказий банк ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқори қолаётганини қайд этди. Шунингдек, логистика ва ташиш нархларининг қимматлашуви товарлар ва хизматлар нархига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ялпи таклифдаги айрим узилишлар инфляцияни ошириши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Автобус ҳайдовчиларнинг ойлик маоши 2 баробарга ошади — Тошшаҳартрансхизмат
15 декабрь 2022, 15:06

Автобус ҳайдовчиларнинг ойлик маоши 2 баробарга ошади — Тошшаҳартрансхизмат

Президент топшириғига асосан «Тошшаҳартрансхизмат» автобус ҳайдовчилари 2022 йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5−6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишини маълум қилди.

Бош прокуратура Тошкент шаҳар ИИББни нохолис ахборот тарқатганликда айблади
15 декабрь 2022, 15:01

Бош прокуратура Тошкент шаҳар ИИББни нохолис ахборот тарқатганликда айблади

«Ўзбекистон 24» телеканалида прокуратура ходими ҳужжатларсиз машина бошқариб келгани ҳақида лавҳа берилди. БП ҳайдовчи тизимда хизмат қилмаcлиги ва гувоҳнома қалбаки эканини аниқлади. Маълумот узатган Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизматини бир ёқлама ва нохолис ахборот тақдим қилганликда айбламоқда.

Asialuxe Travel Янги йилни нишонлаш учун қаерга жўнаб кетиш мумкинлиги ҳақида айтиб берди
15 декабрь 2022, 15:00

Asialuxe Travel Янги йилни нишонлаш учун қаерга жўнаб кетиш мумкинлиги ҳақида айтиб берди

Asialuxe Travel компанияси байрамни экзотик Шарм-эль-Шейх ва Анталия курортларида, эртаклардагидек қорли Лапландия ва ҳайратланарли Мальдив оролларида кутиб олишни таклиф этади.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди
15 декабрь 2022, 12:51

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди
15 декабрь 2022, 12:12

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди

АКТ вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 млндан ошганини маълум қилди. Улардан 29,5 млн нафари мобил интернет орқали тармоққа уланади. Вазир, шунингдек, халқаро интернет-каналга уланиш тезлиги сўнгги икки йилда 2,6 бараварга ошиб, 3200 Гбит/с га етганини қайд этди.

Бухорода юк машиналаридан ташкил топган тўй кортежи тўхтатилди
15 декабрь 2022, 11:36

Бухорода юк машиналаридан ташкил топган тўй кортежи тўхтатилди

Бухоро вилоятидан ўтган М-37 халқаро автомагистралида ЙҲХБ ходимлари юк машиналаридан иборат тўй кортежини тўхтатди. Машиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ноябрь ойида Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 41 фоизга ошди — ИТИМ
15 декабрь 2022, 11:13

Ноябрь ойида Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 41 фоизга ошди — ИТИМ

ИТИМ таҳлилларига кўра, ноябрь ойида Ўзбекистонда 160 мингга яқин автоулов сотилиб, ойлик ўсиш 41%ни ташкил этди. Ҳудудлар кесими бўйича юқори фаоллик Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида кузатилди. Шунингдек, маҳаллий автомашиналар 58%га, хорижий автомобиллар сотуви эса 69%га ўсди.

Тошкентда учта машина тўқнашди
15 декабрь 2022, 10:43

Тошкентда учта машина тўқнашди

Чилонзор тумани Новза жоме масжиди қаршисида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди.

Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
15 декабрь 2022, 10:42

Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчилар ташишни ташкил қилиш мақсадида 26 декабрдан 8 январгача Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча 14 та «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади.

14 декабрь куни 134 кишида ковид аниқланди
15 декабрь 2022, 10:21

14 декабрь куни 134 кишида ковид аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ортиб, 134 нафарни ташкил этди. Кунлик касалланганларнинг энг кўпи доимгидек Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг