Сурхондарёдаги «Сариосиё» чегара божхона постидан ўтаётган франциялик фуқаронинг юклари орасидан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент фармони билан шу вақтгача Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги ҳокими президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиб юрган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Улар 175 кишининг паспортидан фойдаланган.
Тошкентда шанба куни «ТТЗ — Машинасозлар» экспресс-йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли автобусда ёнғин чиқди. Ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатлар уч кун аввал бошланган эди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
«Ўзбекгидроэнерго» «Қуйи Чотқол» ГЭС қурилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда лойиҳанинг техник хусусиятлари ва аҳамияти хақида маълумот берди.
А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралида «Исузу» автобуси ва «Фура» юк машинаси тўқнашиб кетди. ССВ тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олгани, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этганини маълум қилди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов «конструктив зўриқиш векторлари» тушунчасига изоҳ берар экан, Ўзбекистонда давлат институтларида инерцияга хос эҳтиёткорлик борлигини таъкидлади. «Бу Ўзбекистоннинг геосиёсий мавқеига ҳам, стратегик барқарорликка ҳам чақириқ сифатида сақланиб қолаверади», — деди у.
Навоийда қозоғистонлик наркокуръерлар вилоятнинг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудига хуфиёна тарзда 12 минг дона «Трамадол» дори воситалари кўмиб кетгани аниқланди. Тошкентда эса тиш доктори психотроп дорилар савдосига аралашиб қолди. Бошқа уринишлар ҳам фош қилинди.
Жума куни 124 киши коронавирусга чалингани қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта июнь ойида кузатилганди (133 киши). Энг кўп вирус юқтирганлар Тошкент шаҳрида аниқланди.
«Қаҳва доналари» печеньеси, қуюлтирилган сут билан творогли печенье, лимон ва ялпизли печенье, брауни ҳамда «Альфахорес» ва бошқалар — Zira.uz дастурхоннинг безаги бўлган мазали ва ноодатий печеньелар рўйхатини тақдим этади.
Шанба куни эрталаб Тошкентда қуюқ туман кузатилмоқда. Аэропортда баъзи рейсларнинг учиш ва қўниши кечиктирилди. Айни дақиқаларда шаҳар қандай кўринишга эга — фотосуратда.
Навоий аэропортининг юк терминали ва «Навоий» эркин иқтисодий зонаси бошқаруви Бирлашган Араб Амирликларининг икки компаниясига топширилади. Президент ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.
Шахматнинг FIDE йўналиши бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши баҳсда 2,5−1,5 ва 2,5−1,5 ҳисобларида имкониятни бой берди ва 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин Ҳиндистонни мағлуб этган Испания терма жамоасига насиб этди.
A ва B гуруҳларидан жой олган иккита баҳс: Нидерландия — Эквадор (1:1), Англия — АҚШ (0:0) учрашувларида ғолиблар аниқланмади. A гуруҳида ҳозирча Нидерландия ва Эквадор 4 тадан очко билан пешқадам бўлиб туришибди. B гуруҳда эса Англия 4 очко билан 1-ўринда турибди.
25 ноябрь куни ЖЧ-2022`нинг 2-турига старт берилди. Тур доирасида Уэльс — Эрон (0:2), Қатар — Сенегал (1:3) учрашувлари бўлиб ўтди. Эрон жангга қайтди, Қатар эса ЖЧ`даги илк голини киритганига қарамай, катта эҳтимол билан плей-оффга чиқиши имкониятидан маҳрум бўлди.
Республика онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини бирлаштирган умумий қиймати 600 млрд сўмлик ягона онкология мажмуаси қурилиши Mimar Group компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарорида кўзда тутилган, дея маълум қилди ССВ вакили.
Навоий вилоятига тайинланган ҳоким, ИШИДга қўшилмоқчи бўлган 18 ёшли қиз қамалгани, ис газининг навбатдаги қурбонлари, банкоматдаги пулларни ўғрилагани айтилаётган «Туронбанк» ходимлари, кўтарилаётган ковид статистикаси, Чорсу бозоридаги тўй фотосессияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Жорий йилнинг сентябрида Москвадан Тошкентга кўчиб келган Доминик Мажинтас ва Евгения Рибакова Чорсу бозорида тўй фотосессиясини ўтказишди. Уларнинг суратлари тармоқларда жуда машҳур бўлди. Улар «Газета.uz»га бу ғоя қандай туғилгани ҳақида сўзлаб беришди.
UzAuto Motors компанияси Davinci 2022 мукофотининг «Иш изловчилар орасида энг талабгир иш берувчи» номинациясида ғолиб бўлди.
Тармоқларда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашуви акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса Миробод туманидаги 125-мактабда содир бўлганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг