Ўзгидромет 6−8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Ўзбекистонликлар кўп йиллардан буён байрам санаси якшанбага тўғри келиб қолса, қўшимча дам олиш куни ҳар доим ҳам қўшиб берилмаслигидан нолиб келарди. Меҳнат кодексининг янги таҳририга кўра, дам олиш куни байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни кейинги кунга кўчирилади.
Ўзбекистонга Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келишда давом этади. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида уч йигит аввал жанжаллашиб қолган танишининг уйига келган. Уларнинг икки нафари таниш йигитни дўппослаган, учинчиси эса ҳодисани видеога туширган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон муддатидан аввалги сайловлар ўтказилишини талаб қилиб Лаҳордан Исломобод томон йўлга чиққан норозилик автокарвонига бошчилик қилиб кетаётганида оёғидан ўқ еди.
Ўтган йили лавозимини тарк этган Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняху Кнессетга сайловларда ғалаба қозонди — унинг «Ликуд» партияси парламентдаги энг кўп ўринни қўлга киритди.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, ҳозирда ташқи қарз олиш қимматга тушмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон иқтисодий сиёсатда эътиборни давлат бюджети ва қарз олиш имкониятларидан кўра, хусусий пул маблағларидан фойдаланишни кўзда тутувчи таркибий ислоҳотларга қаратиши керак.
Сергели туманида бир гуруҳ шахслар корхона фаолиятини кенгайтиришда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда. Гумонланувчиларга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ томонидан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими ва Тошкентдаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқаролардан пора олишда олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахсни ҳибсга олгани айтилмоқда. Гумондор фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.
Самарқанд шаҳрида 10−11 ноябрь ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари ёпилади. Бундан ташқари, ушбу кунларда Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади.
Бешариқ туманида Nexia ва Mercedes иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.
Ўзбекистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи сабаб «Мир» карталари бўйича тўлақонли хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйишга ҳозирча тайёр эмас, деди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов.
Бекободдаги Тожикистон фуқароси вақтинча яшаб келаётган хонадондан сотиш учун мўлжалланган салкам 15 кг гашиш топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тижорат банклари 4 ноябрь куни 1 долларни 11 165 сўмдан 11 185 сўмгача бўлган оралиқда сотишни бошлади.
АҚШ Марказий қўмитаси 2,8 млн долларлик 50 та Polaris MRZR енгил тактик жанговар транспорт воситаларини Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучларига топширди.
БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида, жумладан, Самарқанддаги UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси ўтказиладиган объектлар кўздан кечирилади.
Географик объектларга ном беришда аҳолининг фикри ўрганилиши, Самарқандда туғилган 4 эгизак, Андижон сув омборини бирга бошқарадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон, пора билан ушланган Пскент прокурори ёрдамчиси, ўзбекистонликларни ҳақорат қилган ҳинд ишчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Олий таълим вазирлиги талабаларга $115 млн қийматидаги 18 минг ўринли 17 та ётоқхона қуришга Европа тикланиш ва тараққиёт банкини маслаҳатчи сифатида жалб қилмоқда. Банк турар-жойларни қуриш учун инвесторларни топишда ёрдам беради.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбек Кулубаев билан Андижон (Кампир-Обод) сув омбори бўйича битимни имзолади. Бундан ташқари, вазирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини ҳам муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг