Мўйноқдан Андижонгача 1500 км узунликдаги «яшил белбоғ» яратиш таклиф қилинди
26 октябр 2022, 10:09

Мўйноқдан Андижонгача 1500 км узунликдаги «яшил белбоғ» яратиш таклиф қилинди

Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси муаллифлари Мўйноқдан Андижонгача, яъни, 1500 км узунликдаги «яшил белбоғ» яратишни таклиф қилди. Уларнинг фикрича, буни амалга ошириш мумкин. Стратегия «яшил белбоғ»га туташ қишлоқларни ривожлантиришга ёрдам беради.

25 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 октябр 2022, 22:00

25 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ИИО ходимларини байрам билан табриклаган президент, метрода сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалгани, 24/7 ишлашга ўтадиган Миллий кутубхона, Кампир-обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққани учун қамалган 20 нафар фаол ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Депутатлар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилди
25 октябр 2022, 21:38

Депутатлар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилиши кутилмоқда.

2023 йилда Қашқадарёда 207 мингта иш ўрни ташкил этиш вазифаси қўйилди
25 октябр 2022, 20:20

2023 йилда Қашқадарёда 207 мингта иш ўрни ташкил этиш вазифаси қўйилди

Президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 207 мингта иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Жумладан, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги айтилди.

Қирғизистонда Кампир-обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 нафар фаол қамалди
25 октябр 2022, 18:53

Қирғизистонда Кампир-обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 нафар фаол қамалди

Бишкек суди Кампир-Обод сув омбори ҳудудининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 нафарга яқин сиёсатчи ва фаолни қарийб икки ой муддатга ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қирғизистон Омбудсмани оммавий ҳибслар юзасидан хавотир билдирди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини Республика куни билан табриклади
25 октябр 2022, 18:19

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини Республика куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатнинг миллий байрами — Республика куни муносабати билан табрик йўллади. Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президентига мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, қозоқ халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва равнақ тилади.

Риши Сунак Буюк Британиянинг янги бош вазири этиб тайинланди
25 октябр 2022, 18:18

Риши Сунак Буюк Британиянинг янги бош вазири этиб тайинланди

Риши Сунак Буюк Британиянинг 57-бош вазири бўлди. Уни қирол Чарлз III қабул қилиб, янги ҳукумат тузишни сўради.

ДХХ Урганч тумани ҳоким ўринбосари ва «Чорванасл» марказининг мутахассисини ҳибсга олди
25 октябр 2022, 17:41

ДХХ Урганч тумани ҳоким ўринбосари ва «Чорванасл» марказининг мутахассисини ҳибсга олди

Урганчда «Чорванасл» маркази мутахассиси фуқаронинг 50 гектар ерини янги фермер хўжалиги таркибида қайта расмийлаштириб бериш эвазига $60 минг олганида ушланди. Воқеага алоқадор туман ҳокими ўринбосари ҳам $43 минг пора билан қўлга олинди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимида ишлашга ўтади
25 октябр 2022, 17:32

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимида ишлашга ўтади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Миллий кутубхона «яқин вақт ичида» суткасига 24 соат ишлай бошлашини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бундай ваъдалар аввал ҳам берилганини эслатди.

Oasis Credit Ўзбекистонда бизнес учун кредитлар беришни бошлади
25 октябр 2022, 17:00

Oasis Credit Ўзбекистонда бизнес учун кредитлар беришни бошлади

Oasis Credit`нинг директори Маҳмудали Гусейнов компаниянинг бошқа мамлакатларда кредит бериш тажрибаси ва халқаро молия ташкилотларининг ресурслари ҳақида сўзлаб берди.

Нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар 2 млндан ошди, бироқ уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас — молия вазири
25 октябр 2022, 16:51

Нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар 2 млндан ошди, бироқ уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас — молия вазири

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди. Амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти, деди у.

Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди
25 октябр 2022, 16:30 2

Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди

Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Бозорларда контрафакт хамиртурушлар кўпайган — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
25 октябр 2022, 15:41

Бозорларда контрафакт хамиртурушлар кўпайган — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.

«Ҳеч ким эшитишни хоҳламади». Газдан узилган иссиқхоначилар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида тўпланди
25 октябр 2022, 13:18

«Ҳеч ким эшитишни хоҳламади». Газдан узилган иссиқхоначилар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида тўпланди

Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.

Андижон ва Гурлан туманларига янги ҳокимлар тайинланди
25 октябр 2022, 13:13

Андижон ва Гурлан туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.

ХКС космик чиқиндилар сабаб орбитасини ўзгартирди
25 октябр 2022, 13:06

ХКС космик чиқиндилар сабаб орбитасини ўзгартирди

Халқаро космик станция фазо чиқиндилари билан тўқнашувдан қочиш мақсадида манёврни амалга оширди. NASAнинг хабар беришича, бу «Космос-1408» совет сунъий йўлдоши бўлагидан узоқлашиш учун қилинган.

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида
25 октябр 2022, 12:48

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида

Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Навоий ва Қашқадарёда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган 3 киши ушланди
25 октябр 2022, 12:12

Навоий ва Қашқадарёда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган 3 киши ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини 300−400 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган гумондор шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Uzbekistan Airways қишки жадвалга ўтади
25 октябр 2022, 11:33

Uzbekistan Airways қишки жадвалга ўтади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси қишки жадвалга ўтмоқда. Мавсумда Малайзия ва Таиландга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Фарғонадан Дубайга қатновлар амалга оширилади, Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига уч мартага кўпайтирилади.

Тошкент вилоятида 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
25 октябр 2022, 11:24

Тошкент вилоятида 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Янгийўлда 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотишда гумонланаётган шахслар аниқланди. Улардан бири туман Кадастлар палатаси мухандиси эканлиги айтилмоқда. Андижонда эса фуқаро 3,5 гектар ерни аукционда ютиб беришни ваъда қилиб, $1000 олганда ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари кўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг