Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябргача давом этиб, дарслар 10 ноябрдан бошланади.
Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.
Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари давлат, жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Нуробод туманида хусусий корхона раҳбари $152 мингдан зиёд кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Наманган ва Андижонда эса жами 5,8 млрд сўм кредит маблағи бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари кўзғатилди.
Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. «Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади президент олийгоҳга ташрифи давомидаги нутқида.
Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат Ўзбекистонга буғдой, кунгабоқар ёғи ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.
Президент қарори билан 1 январдан Кадастр агентлигининг ўзи ҳудудий тузилмалар фаолиятини ташкил этади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар аралашиши ёки таъсир ўтказиши қатъий тақиқланади.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарига туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, шанба куни ҳаво илиқ, ёғингарчиликсиз бўлади. Якшанбадан об-ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманларида ичимлик суви босими пасаяди ва вақтинча таъминотдан узилади. Маҳаллалар рўйхати.
Diplomat University хусусий олийгоҳи 2022−2023 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш муддатини 28 октябргача узайтирди.
Президент қарори билан бир қатор амалдорлар огоҳлантирилди. Уларнинг орасида сув хўжалиги вазири, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ҳам бор.
БААнинг йирик порт операторларидан бири Ўзбекистонда транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда. Компания Тошкент вилоятида логистика маркази қуришга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Марказий банк 21 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 136,41 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари доллар курсининг янги қийматини эълон қилди.
Сенат раиси аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари асосида амалдаги қонунлар янгиланиши мумкинлигини таъкидлади. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде бу борада нафақат ҳокимият, балки жамиятнинг ўзи ҳам иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.
22−26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари келади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Бу борада ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ҳамда сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифадир, дея таъкидлади президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг