Паркент туманининг Обишер кўчасида болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган тасвирларга туман ҳокимлиги муносабат билдириб, ҳашар йўли билан қурилган йўлга баҳордаги ёғингарчилик жиддий зарар етгазганини айтди. Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди.
28 сентябрдан «Андижон — Хива — Андижон», 29 сентябрдан эса «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Аввалроқ президент водий вилоятларидан бошқа вилоятлар марказларига темир йўллар сони ва сифати талаб даражасида эмаслигини таъкидлаганди.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида иккита уяли алоқа операторининг интернет ва алоқаларида муаммолар юзага келди. Mobiuz ва Ucell компаниялари узилишларни магистралда содир бўлган авария билан изоҳлади.
Flydubai авиакомпанияси Наманганга мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Дубайдан Наманганга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси, Янги Ўзбекистон университети ва тиббиёт кластери лойиҳалари билан танишди. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев университет ҳақида гапирар экан, у «нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам намунали таълим муассасасига» айланишини таъкидлади.
Ўзбекистон маданий мерос обидаларини асраш ва рақамлаштиришда Япониянинг JICA агентлиги билан ҳамкорлик қилади. Қолаверса, япониялик мутахассислар билан узоқ тоғли ва чўл ҳудудларда инфратузилма лойиҳалар амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ минбарида нутқ сўзлади. Вазир нутқи давомида иқлим ўзгариши, таълим, яшил иқтисодиёт, конституциявий тузатишлар ва Тараққиёт стратегияси борасида гапирди. Ўзбекистон Афғонистонга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирда эканлигини билдирди.
Пойтахтда қарийб 50 фоиз авария тезликни ошириш туфайли содир бўлади. Кўплаб давлатларда шаҳарларда тезлик чегараси 50 км/соатни ташкил қилади. Бироқ тошкентлик депутатлар бу чора самарадорлигига шубҳа қилмоқда. Муҳокамаларда: «70 — шусиз ҳам паст тезлик» эканлиги, «ҳеч нарса ўзгармаслиги» айтилди.
Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди. Чирчиқ шаҳрига саёҳат вақти 45 минут. Поезд дам олиш кунлари ишлайди. Кейинчалик қатновлар ҳар куни бўлиши мумкин.
Ҳукумат қарори билан 2022−2023 йилнинг куз-қиш даврида республика бўйлаб 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, спорт объектлари мукаммал таъмирланади. Шунингдек, қарор билан 400 дан ортиқ олис қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилиши кўзда тутилмоқда.
1 октябрдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропорти «Очиқ осмон» режимида ишлай бошлайди. Бунда аэропортга хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимсиз ҳам авиақатновларни амалга ошириши мумкин.
Шоколад асосли торт, шоколад ва ялпизли торт, Брауни печеньеси, «Орео» печеньели брауни, Қовоқчали маффинлар, шоколад паста солиб пиширилган кранч, газ печида пиширилган пончиклар — Zira.uz мазали ва ноодатий шоколадли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
22 сентябрь куни «Тошкент метрополитени» тузилмаси ходими фуқарони ишга киритиб қўйиш учун ундан 1000 АҚШ доллари пора олаётганда ушланган. Ходим Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ўрнатилган тартибда қамоққа олинди.
ДХХ иккита ҳолатда қиймати 34,4 млн сўм бўлган жами 1372 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Равшан Намозов 61 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. У «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан танилган.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларида ишга жойлашиш ва ҳаётда ўз ўрнини эгаллашда зарур бўладиган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган дастур ишга туширилди. Бюджети 10 млн долларни ташкил этувчи дастурда қизлар ва ногиронлиги бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратилади.
Интернетда мактаб ўқувчиларининг ташқи кўриниши, жумладан соч ва соқоллари учун ота-оналар жаримага тортилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Тошкент ИИБ бу хабарлар «ҳақиқатдан йироқ» эканлигини ва ўқувчиларнинг ташқи кўриниши учун ота-оналар жавобгар эмаслигини маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаб келган Рашид Талипов Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси раиси лавозимига сайланди.
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги касалхонада ёш боласини калтаклаган аёл суд томонидан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда у стресс ҳолатида бўлгани ва қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Қайнона эса келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради.
Ўзбекистон учун асосий экспорт бозорига айланган Россия, Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй эгаларига шу тумандан уй берилиши, салқин об-ҳаво, Пискентда кесилган дарахтлар, Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилгани, тандирчилар ҳаёти ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг