Сенаторлар ялпи мажлисда ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни рад этди. Унда мигрантлар ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторида бўлиши ва уларни солиққа тортиш қайд этилганди. Қонуннинг бирор моддасида эса фуқароларни касб ёки чет тилларига ўқитиш киритилмаган, дея қайд этди Сенат.
Ижтимоий тармоқларда Украинада жанг қилгани айтилаётган икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалгач, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «батафсил ва ишончли маълумот» олиш учун мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.
Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ва $303 млнлик маблағни қайтариб олиши мумкинлигига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, суд ҳали якунига етмади ва Ўзбекистон томони Швейцария органлари билан тегишли чораларни кўрмоқда.
ЮНEСКО бош директори Одри Азуле дунёда 770 миллиондан ортиқ вояга етганлар ўқиш ва ёзишни билмаслиги ҳақида маълум қилди. Уларнинг 60 фоизи аёллар ҳисобланади. Шунингдек, пандемия натижасида 24 миллионга яқин ўқувчи ҳеч қачон мактаб ва бошқа таълим муассасаларига қайтмаслиги мумкин.
Қозоғистон парламенти депутатлари пойтахт номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришни таклиф қилишди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарни аввалги номига қайтаришни қўллаб-қувватлади. Эндиликда конституциявий қонун лойиҳасига ўзгартириш киритилади.
Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити меҳмонларига зарурий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун «1303» қисқа рақамли Сall-марказ ишга туширилди, меҳмонларга 50 та тиббий бригада хизмат кўрсатади. Шунингдек, чет эллик расмий делегатлар меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин ковидга қарши ПЗР-тест топширади.
13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Томонлар ўқ отишни бошлаганликда бир-бирини айблади. Икки давлат ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар мавжуд.
Сенат ялпи мажлисида сенатор чақалоқлар учун зарур бўлган икки дори мавжуд эҳтиёжнинг 50 фоизини ҳам қамраб олмаётганини танқид қилди. ССВ раҳбари ўринбосари у келтирган рақамларга шубҳа билан қаради. Сенат раиси Танзила Нарбаева унга танбеҳ бериб, рақамлар таҳлил асосида тайёрланганини айтди.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин келиб чиқди. Оқибат уй жиҳозлари ва уйнинг ички қисмининг 30 кв. метр майдонига зарар етди ҳамда бир нафар фуқаро ҳалок бўлди.
ЯИДХПда автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди. Электрон ишончнома учун давлат божи мос равишда 1 ойгача 90 минг сўм, 6 ойгача 450 минг сўм, 3 йилгача 900 минг сўм миқдорида ундирилади.
Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3 трлн сўмга тенг. Бу маблағларга 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.
Chakana маркетплейсида бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати орқали маҳсулотларни харид қилиш мумкин. Сервисда скоринг хизмати ва 50 млн сўмгача кредит олиш имконияти мавжуд.
Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди. Шу пайтга қадар ўринбосар бўлган Мурат Каллибекович Камалов лавозимидан озод этилди.
ХТВ топшириғи билан олий тоифали педагог кадрлар эндиликда мажбурий аттестация синовларидан озод этилади. Бунинг учун олий малака тоифасини сақлаб келган педагог 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
Марказий банк доллар курсини сўмга нисбатан қийматини пастлагандан сўнг тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янгиланган нархларда таклиф қилди.
Оҳангарон шоссесида соғлиги ёмонлашган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги дарахтга урилди. У воқеа жойида вафот этди.
Депутат Расул Кушербаев тадбиркорларга ажратилган ҳудудлардаги деворлар билан ўралган 5 мингта дарахт кесилиш хавфи остида эканини маълум қилди. У мораторийга риоя этилмаётгани боис ҳокимларнинг бундай ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарорларини бекор қилишга чақирди.
Украина қўшинлари қарши ҳужум бошланганидан бери Россия босиб олган 70 км гача ичкаридаги позицияларга силжишга муваффақ бўлди ва рус қўшинлари апрель ойидан бери эгаллаган 3000 кв кмдан кўпроқ майдонни қайтариб олди, дейилади ISW ҳисоботида. Уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Жаҳонда «глобал ишонч инқирози» ҳақидаги президент мақоласи, ШҲТ саммитида имзоланадиган ҳужжатлар, поезд тагида қолиб кетган 4 ёшли қиз, Самарқандга $300 млн кредит ажратадиган БАА, Тошкентга кириш ёпилмагани, «Бунёдкор» стадионида бўлмаган дренаж тизими ва бошқалар — «Газета.uz» да куни дайжести.
Чуст туманида вояга етмаган бола Жигули ва Матиз автомобилларини олиб қочди. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Унга нисбатан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг