АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида 22 йил ичида биринчи марта қурғоқчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, шаҳар ҳукумати аҳоли ва корхоналарни сувни кўнгилли равишда тежашга чақирди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 11 ноябрь куни ғойиб бўлган 24 ёшли йигитнинг жасади топилди. Унинг жасади 12 ноябрда Анҳор каналида эркак чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг, 4-ГЭС яқинидаги сувдан аниқланди.
Президент қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда ҳар доим ҳам қонун талабларига риоя этилмаётганидан норозилигини билдирди. 2018 йилда барча ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш талаби киритилганди, аммо 2022 йил март ойида бу талаб ўзгартирилган.
АҚШда Донецк вилоятида рус қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатиш ва Киев мудофаасини мустаҳкамлаш учун Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришга рухсат берилди.
Президент вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарларига парламент қуйи палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик қилиш масъулиятини юклашни таклиф қилди. Шунингдек, у парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршиликка эмас, балки конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини эслатди.
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси «эҳтимолий ҳаво ҳужуми» ҳақида маълумот олгач, ишини вақтинча тўхтатди. Киевдаги Испания, Италия ва Греция элчихоналари ҳам «ҳаво ҳужумлари хавфи юқорилиги» сабабли ёпилди. Айтилишича, бу Россиянинг дрон ва ракета зарбалари таҳдиди билан боғлиқ.
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бино олд фасади олдинга сурилади, натижада терминал майдони деярли икки бараварга кенгаяди. Ушбу босқичда яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратиш режалаштирилмоқда.
Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Унинг сўзларига кўра, президентнинг бутун фаолияти давомида парламент ҳар доим унинг диққат марказида туради.
Президент аввалги ҳукумат ишига баҳо бериб, келгуси беш йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида 2030 йилгача ЯИМни 160 млрд долларга етказиш, инфляцияни 5−6 фоизда ушлаб туриш, 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ва бошқалар бор.
Сўнгги ўн йил ичида Польша пойтахти Варшава йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлимни икки баравар қисқартиришга эришди. У бир вақтлар ҳайдовчилар ва пиёдалар учун энг хавфли шаҳарлардан бири эди. «Газета.uz» бунга қандай эришиш мумкинлиги ҳақидаги Bloomberg материалини қайта ҳикоя қилади.
Автомобилга бензин, метан ва пропан қуйиш, электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга туширилди. У орқали ҳайдовчилар қаерда ёқилғи қуйишни танлаши, нархларни солиштириши, «заправка»лардаги қўшимча қулайликлардан хабардор бўлиши мумкин.
Тўрақўрғонда 22 ёшли қиз иккинчи бор унаштирувни бекор қилиб, турмушга чиқишни рад қилди. Бундан ғазабланган ота сўроқ қилиш давомида қизини бўғиб ўлдириб қўйди. Суд отани 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.
«Ўзмиллийбанк» АЖ банк фаолиятининг муваффақиятли трансформацияси ва диверсификацияси туфайли Fitch Ratings томонидан B+ барқарорлик рейтингини олди.
Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 трлн сўм йўналтирилади.
Аввалроқ Тошкент метрополитенининг 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши ҳақида хабар берилганди. Метрополитен ушбу 9 та бекат номларини маълум қилди. Уларнинг 4 тасида қурилиш ишлари бошланди.
Шавкат Мирзиёев 2025-йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Мажлисда йиғилганлар бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
Қонунчилик палатасида депутатлар Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига маъқуллади.
Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон ва Тожикистон чегараларини фақатгина ID карта орқали кесиб ўтиши тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Аввалроқ шундай тартиб Қирғизистон билан жорий этилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини айтди. У халқнинг тинч ва эркин ҳаётини асраш энг муҳим вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Президент Ўзбекистонда туғуруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 млн доллар йўналтирилишини маълум қилди. Шунингдек, ҳукумат 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг