Германия мудофаа вазири Борис Писториус бўлажак сайловларда Социал-демократик партиядан канцлерликка номзодини кўрсатишдан бош тортди ва амалдаги канцлер Олаф Шольцни қўллаб-қувватлади. Партия аъзолари аввалроқ Писториусни ўз номзодини кўрсатишга чақирганди.
Хорижда яшаб Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий ҳаётида фаол бўлган ватандошларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий этилди. Гувоҳнома олган номзод ва унинг оила аъзоларига мамлакат визаси, айрим давлат хизматлари ва турар жой бўйича рўйхатдан ўтиш масалаларида имтиёзлар берилади.
Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди. «Ҳукуматни чинакам халқ хизматчисига айлантириш, оддий инсонларнинг муаммоларини ҳал этиш — фаолиятимизнинг асосий мезони», — деди у. «Газета.uz» ҳукумат раҳбарининг нутқидаги асосий тезисларни келтиради.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистондаги мактабларда буллинг ёки безорилик ўқувчиларнинг академик ютуқларига қандай таъсир қилишини ўрганди. Таҳлилларга кўра, камида ҳар етти ўқувчидан биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва зўравонлик ёки безориликка гувоҳ бўлган.
Энди «T-Банк» билан Россиядан Ўзбекистонга 100 минг рублгача маблағни комиссиясиз ўтказиш мумкин.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +10…+15, кечалари 0…−3 даража бўлиши кутилмоқда.
Болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилашга қаратилган фармон имзоланди. Унга кўра, ёлғиз она ёки отага болалари боғчага бориши учун моддий ёрдам берилади. 30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади. Ҳомиладорлар учун «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.
Диний қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қўлга киритган 12 та турфирма рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бўлмаган фирмаларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
ИҲМА Тошкентда Yandex Go билан биргаликда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳасини ишга туширди. Хизмат иловада нарх ўзгармаган ҳолда махсус функцияларни, масалан, ногиронлар аравачасидаги фойдаланувчиларга ёрдам, нутқи ва эшитиш қобилияти заиф одамлар учун чатни ўз ичига олади.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бошлангани сабабли Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмларида 22 ноябрдан 10 декабргача ҳаракат чекланади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўка туманида шифокорлар айби билан ҳомиладор қиз ва унинг ҳомиласи ҳалок бўлгани ҳақида видео тарқалди. ССВ шифокорлар беморнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли операция қилишга қарор қилганини маълум қилди. Текширув ишлари бошланди.
Президент Россия бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар икки мамлакат бош прокуратураларининг терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов бир вақтнинг ўзида Нидерландиядаги элчи этиб ҳам тайинланди. У Нидерландия ТИВ Протокол департаменти директори Ханс Акербумга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Ўзбекистон ҳукумати 2025 йилда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш ҳақи юқори бўлган мамлакатларга ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бош вазир Абдулла Арипов касбий маҳорат ва чет тилларига ўқитиш учун барча шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади.
Ўзбекистонда ҳар пайшанба кунини «Жисмоний тарбия ва спорт куни» деб белгилаш таклиф қилинди. ОТМлар ва ҳокимликларда ёшлар спорт лигалари ташкил этиш, спорт клублари очиш режалаштирилмоқда.
Гаагадаги халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер берди. Улар Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар содир қилишда айбланмоқда.
Қонунчилик палатаси депутатлари ҳукумат аъзолигига 24 нафар номзодларни маъқуллади (тўлиқ рўйхат). Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.
UzAuto Motors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt Style ва Midnight модификациялари учун онлайн шартнома очилишини эълон қилди.
Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасининг давлат улуши 20 млн долларга сотилди, деб хабар қилди Давактив. Унинг харидори Alfa Invest суғурта компанияси бўлди.
Украина ҳаво кучлари 21 ноябрь куни эрталаб Россия Днепр шаҳрига турли хил ракеталар, жумладан, баллистик ракета билан ҳужум қилганини билдирди. Владимир Путин зарбани тасдиқлади ва Россия энг янги ўрта масофали баллистик ракетани ишлатганини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг