Гаагадаги халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер берди. Улар Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар содир қилишда айбланмоқда.
Қонунчилик палатаси депутатлари ҳукумат аъзолигига 24 нафар номзодларни маъқуллади (тўлиқ рўйхат). Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.
UzAuto Motors 22 ноябрь куни соат 10:00 да Cobalt Style ва Midnight модификациялари учун онлайн шартнома очилишини эълон қилди.
Тошкентдаги Lotte меҳмонхонасининг давлат улуши 20 млн долларга сотилди, деб хабар қилди Давактив. Унинг харидори Alfa Invest суғурта компанияси бўлди.
Украина ҳаво кучлари 21 ноябрь куни эрталаб Россия Днепр шаҳрига турли хил ракеталар, жумладан, баллистик ракета билан ҳужум қилганини билдирди. Владимир Путин зарбани тасдиқлади ва Россия энг янги ўрта масофали баллистик ракетани ишлатганини айтди.
Ўзбекистон октябрь ойида 833,4 миллион долларлик олтин сотди. Йил бошидан буён қимматбаҳо металл экспорти ҳажми $6,6 млрддан ошди. 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $54,36 миллиардни ташкил этди.
Давактив International меҳмонхонаси хусусийлаштирилганини маълум қилди. Уни 26 млн доллар эвазига Smart Fast Stroy қурилиш компанияси сотиб олди.
Президент ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. «Бизнинг иккита ўқ томиримиз, таянч устунимиз бор: иқтисодиёт ва маънавият. Маънавий буюк халқ — иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади», — деди у. Мирзиёев сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этишини ҳам айтди.
М360 Евроосиё саммити илк бор 2025 йилнинг 20−21 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Бу телекоммуникация ва рақамли технологияларга бағишланган йирик минтақавий тадбирлардан биридир. Ҳамкорлар Рақамли технологиялар вазирлиги ва Beeline Uzbekistan бўлади.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистон шу даражага келишида Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ўрни борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, президент сиёсий иродаси билан Ўзбекистон дунё миқёсида ишончли ҳамкор сифатида танилган.
АҚШ Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини агентлигига 205 минг долларлик лаборатория жиҳозларини топширди. Улар ўсимликларнинг саломатлигини таҳлил қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёев 2025 йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб номланишига изоҳ берди. «Йилни шунга бағишлаб, қонунларни чархлаб, ишларни саранжом қилиб оламиз. Ҳар бир қарор, фармонни яшилликка олиб борсак, яхши бўлади», деди у.
«Ҳудудгазтаъминот» компанияси газ ҳисоби ва тўлови учун Hudud Gaz Ta’minot иловасини тақдим этди. Хизмат ёрдамида фойдаланувчилар газ сарфини кузатиш, ҳисобни тўлдириш ва табиий ва суюлтирилган газ учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Илова тест режимида ишлайди.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди. Давлатлар дипломатик муносабатларни 2006 йилда ўрнатган.
Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзини ҳисобдан чиқаришни режалаштирмоқда. Бу Трамп лавозимга киришгунга қадар «Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қадамларнинг охиргиси» бўлади, деб ёзди Bloomberg. Режа республикачилар эътирозига сабаб бўлди.
Рақобат қўмитаси интернетда оғир касалликларни самарали даволайди дея тарғиб қилинадиган биологик фаол қўшимчалар, малҳам, дамлама, сув рекламаларининг нотўғри талқинидан огоҳлантирди. Ташкилот рекламага ишониб олган маҳсулотининг фойдасини сезмаган фуқаролардан мурожаатлар тушаётганини ҳам эслатди.
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 14 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди.
Рақобат қўмитаси мамлакатдаги 878 та дорихонада дори воситаларининг нархи оширилганини аниқлади. Жорий йилда 100 мингдан ортиқ ҳолатда харидорлардан 7 млрд сўмдан зиёд маблағ асоссиз олинган.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалар билан танишди. 2025 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилиш орқали 20 минг иш ўрни яратиш, захирадаги ерларда саноат зоналари ташкил этиш, яйловларни туристик ҳудудга айлантириш — шулар жумласидан.
Сирдарёнинг Янгиер шаҳрида ишлаб чиқариш цехи масъуллари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг