Ўзбекистоннинг барча вилоятларида имконияти чекланган болалар учун 225 та мактаб ўз эшикларини очади. UNICEF буни «ҳал қилувчи ва муҳим ташаббус» дея атади. Халқаро тажрибага кўра, инклюзив таълимнинг жорий этилиши умумий таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда, деб қайд этди жамғарма.
6 ой давомида Ўзбекистонда экологияни муҳофаза қилиш учун давлат бюджетидан 1,9 трлн сўм йўналтирилди. Шунга қарамасдан депутатлар маблағлар ўзлаштирилмай қолаётгани, масъул вазирлик ва идоралар уларни самарали сарфламаётгани ва ишлар бажарилмаётганини танқид қилди.
Президент кўрсатмасига биноан сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, фермерларга ҳосилни суғурталаш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.
Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтариш ва ойлик маошлари ундиришга эришди. Уларни ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
16 август куни Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 12 ёшли қиз чўмилишга бориб, чўкиб кетган. Уни ИИБ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув-қидирув гуруҳи қидирмоқда.
Янги бошланган ўқув йили, мактаб дарсликлари бепул ижарага берилиши, хорижга чиқиш паспортини олиш осонлашгани, 95 кг наркотик, Афғонистондаги масжидда бўлган террорчилик ва Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси яқинида бўлган портлашни қоралаган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
5 сентябрь куни эрта тонгда Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, уни худкуш террорчи амалга оширган. Икки нафар дипмиссия ходими ва тўрт нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ террактни қоралади.
Президент Администрацияси раҳбарининг топшириғи билан дарсликлар сифатини текшириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бундан ташқари, дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш, таннарх ва тарқатиш тизимини танқидий кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Экологлар дрон ёрдамида ўтказган рейдда фуқаро Жарқўрғон туманидаги Сурхондарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олаётганини аниқлади. Унга 9 млн сўм жарима тортилди, техникалари эса ҳудуддан чиқариб юборилди.
«Ўзйўлинспекция» йил бошидан бери 139 та ҳолатда йўллардаги 6,1 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганини аниқлади. Инспекция талабномаси билан 4,2 млрд сўмлик сифатсиз ишлар пудратчилар томонидан қайтадан бажарилди. Қоидабузар мансабдорларга нисбатан эса 134 та баённома тузилди.
Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш бўйича ҳокимлар фаолиятини танқид қилди. «Вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?» — деди у. Ўзгариш қилмаган ҳокимлар ишдан олиниши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликларининг ижара тўловлари нархи кескин оширилиши ортидан кенг жамоатчилик, жумладан, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар фонида дарсликларни бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.
ДХХ Тошкент ва Сурхондарёда жами 95 кг гиёҳванд моддаларни айланмаси билан шуғулланганликда гумонланган шахслар ушлади. Моддалар афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатга олиб кирилгани аниқланди.
Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини энди барча ДХМлар орқали расмийлаштириш мумкин. Хизмат экстерриториал тамойил асосида, яъни фуқаронинг рўйхатда турган манзилидан қатъий назар кўрсатилади. Қолаверса, паспортни олиш учун талаб этиладиган маълумотномалар ҳам қисқартирилди.
Пойтахт метрополитени куз бошланиши билан йўловчилар оқимининг ошиши кутилаётганидан огоҳлантирди. Йўловчилардан транспорт карталаридан фойдаланиш ва вагонлар эшиги олдида тўпланиб турмаслик, тушиб кетаётганларни кечиктирмаслик сўралди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлнинг номусига тегганликда гумонланган ва қидирувга берилган шахс Жиззах вилоятида ушланди. Қўлга олиш жараёнида у Айдар-Арнасой кўли ортидаги чекка ҳудудлардан бирига яширингани аниқланди.
Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманида ЙПХ инспектори ҳайдовчини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур воқеадан сўнг, ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилгани ва у ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Қозоғистоннинг Костанай вилояти Аулиекол туманидаги табиий ёнғинлар майдони 43 минг гектардан ошди. Душанба куни мамлакат президенти Қасим-Жомарт Токаев воқеа жойига бориб, офат ҳудудларини айланиб чиқди. У ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриш учун кун давомида тезкор штабга ташриф буюради.
Туркманистон ўзининг фуқаролари учун Туркиядан вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўради.
Навоий вилояти Экология бошқармаси Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида 829 дона балиқ нобуд бўлганини аниқлади. Бу «Навоийазот» ва «Навоий ИЭС» корхоналарининг дарёга ташлайдиган оқова сувларидан сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Экологлар лаборатор текширувлар ўтказмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг