Шавкат Мирзиёев аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. «Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат», — дея таъкидлади президент.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш учун 150 млн доллар кредит ва 3 млн доллар грант ажратади. Лойиҳа ҳукуматнинг юқори қийматли экинларни етиштиришга ўтиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича устувор йўналишларини қўллаб-қувватлайди.
31 август куни давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти рўйхатдан ўтказилди. Бунда коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади. Натижалар «E-anticor.uz» электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.
Қовурма ва қайнатма шўрва, шивит оши, мохора, қозон кабоб, байрамона ош, «лола» сомса, қозонда пиширилган лўли-кабоб — Zira.uz байрамона таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
12 сентябрдан Москва биржаси валюта бозорида «ўзбек сўми — Россия рубли» валюта жуфтлиги савдолари бошланади.
Халқ таълими вазири олий тоифали ўқитувчилар аттестацияси масаласида мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, аттестациядан ўтмаган 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга олий тоифали ўқитувчиларнинг тоифалари бекор қилинмайди.
Қатағон қурбонларини ёд этган президент, ДХАда «права»ни алмаштириш вақтинча тўхтатилгани, қўлга олинган Зангиота туман ҳокимлиги ходими, аэропортдан ноқонуний ўтказилган тимсоҳ ва буқаламун, «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони, сентябрнинг иссиқ куни ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
«Агробанк» талабаларга қулай шартларда таълим кредитларини таклиф этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. У Янги Ўзбекистон деганда ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини таъкидлади. Шунингдек, 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
30 август куни Миср давлатидан учиб келган фуқаро 56 та тимсоҳ боласини, 31 август куни эса Мисрдан келган бошқа фуқаролар пластмасса идишларда 10 та буқаламунни халқаро аэропортдаги божхонадан ўтказмоқчи бўлди. Ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли уларнинг айримлари оғир аҳволда.
«Ўзагросуғурта» трансформацияси давомида молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш ва унинг халқаро имижини мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилган.
Ҳукумат қарори билан «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди. У билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»ни жорий этди. Тизимдаги профилактик ишлар сабаб ЙИДХП ва Давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча чекланади.
30 августда пиёда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомобили уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этди. ЙТҲни содир этган шахс Тошкент шаҳар маъмурий суди судьясининг катта ёрдамчиси экани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган Дархон Сатибалди Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда қўл остидаги ходимнинг коррупцияси учун истеъфога чиққан Умирзоқ Шукеевнинг ўрнини эгаллади.
Зангиота туман ҳокимлиги ходими икки фуқарони Қирғизистонда ўқиётгани ҳақидаги сохта ҳужжат тайёрлаб, кейин ўқишини пойтахтдаги ОТМга кўчириб беришига ишонтиргани айтилмоқда. ДХХ ўтказган тезкор тадбирда гумонланувчи 18 минг долларни олганида ушланди. Шунга ўхшаш яна икки ҳолат аниқланди.
2022 йилда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади, дея маълум қилди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси. Шунингдек, соҳа ривожи учун халқаро молия институтларидан $300 млн жалб этилиши режалаштирилмоқда.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) дастури координатори Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга киришига рад жавоби берилиб, ортга — Нью-Йоркка қайтариб юбормоқчи бўлишди. Бироқ Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди аралашуви билан унинг мамлакатга киришига рухсат этилди.
Президент қарори билан «Саховат» ва «Мурувват» уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ДБҚга бириктирилади. Юклатилган вазифалар қўмитанинг махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг