ДХХ томонидан учта ҳолатда $45 минг пора олаётган адвокатлар ушланди
29 август 2022, 12:25

ДХХ томонидан учта ҳолатда $45 минг пора олаётган адвокатлар ушланди

Тошкентда адвокат солиқ текширувидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 23 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Яна икки ҳолатда адвокатлар маҳбуслар жазосини енгилроғига алмаштиришни ҳал қилиб бериш учун 22 минг доллар олганликда гумонланиб, қўлга олинган.

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет
29 август 2022, 12:02

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет

Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Кечалари ва тонгги вақтларда ҳаво салқинлашади. Ҳафта давомида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
29 август 2022, 11:49

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Қашқадарёнинг Қамаши туманида Lacetti автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган Gentra автомобили билан тўқнашув натижасида ёниб кетди. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ДТМ: Апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди
29 август 2022, 10:47

ДТМ: Апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди

Давлат тест маркази ОТМларга кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилишни бошлади. Шикоятларни кўриб чиқиш эса 7 сентябрдан амалга оширилади.

Ўзбекистон 7 ойда $550 млнлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди
29 август 2022, 10:42

Ўзбекистон 7 ойда $550 млнлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди

Ўзбекистон 7 ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди, энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган. Қолаверса, йил бошидан бери Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилояти (101,9 минг тонна) экспорт борасида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Талабалар учун тўлов-шартномани онлайн юклаб олиш имконияти яратилди
29 август 2022, 10:25 2

Талабалар учун тўлов-шартномани онлайн юклаб олиш имконияти яратилди

5 сентябрдан барча босқич талабалари kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда тўлов-шартномаларни онлайн юклаб олишлари мумкин бўлади.

Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ниҳоят очилади
29 август 2022, 10:19

Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ниҳоят очилади

Президент Шавкат Мирзиёев Урганчга етиб борди. У саркарда Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали очилишида иштирок этади. Ҳайкал бир неча ой аввал ўрнатилганди, бироқ шу давр ичида ёпиқ ҳолда сақланди.

Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти $22,2 млнга реконструкция қилинади
29 август 2022, 09:53

Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти $22,2 млнга реконструкция қилинади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $22,2 млнга тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 84 фоизга етказилади.

Фарғонада ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро йўлда вафот этди
29 август 2022, 09:31

Фарғонада ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро йўлда вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро вафот этди. Судга оид тиббий экспертиза унинг ўлимига бир қанча сурункали касалликлар сабаб бўлганини қайд этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

ТЖМ Parkwood сотувлар жараёни якунланишидан олдин сўнгги 18 фоизли чегирмани эълон қилди
29 август 2022, 09:00

ТЖМ Parkwood сотувлар жараёни якунланишидан олдин сўнгги 18 фоизли чегирмани эълон қилди

20 сентябргача NovaStroy компанияси Parkwood турар-жой мажмуасида сотувлар жараёни якунланишидан олдин лойиҳа тарихидаги сўнгги акцияни эълон қилди.

«АрМИ-2022»: Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди
28 август 2022, 19:25

«АрМИ-2022»: Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди

«АрМИ-2022» VIII Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Россия, учинчи ўринни эса Беларус жамоалари банд қилди.

Қашқадарёнинг бир қатор тиббий муассасаларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
28 август 2022, 17:02

Қашқадарёнинг бир қатор тиббий муассасаларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Қашқадарёда «Д.М.» МЧЖ раҳбари ва 10 та тиббиёт муассасаси мансабдорлари бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий ускуналарини бир неча баробар қимматга хариб қилгани аниқланди. Етказилган зарар 3 млрд сўмдан ортиқ. Суд 11 нафар амалдорни 1 йилга мансабдорлик лавозимларида ишлашдан маҳрум қилди.

Давлат ОТМларида барча талабалар учун тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Олий таълим вазирлиги
27 август 2022, 23:54 4

Давлат ОТМларида барча талабалар учун тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида давлат ОТМларида барча босқич (бакалавриат ва магистратура) талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, «суперконтракт» миқдорлари ҳам ўзгаришсиз қолади. Жадвал.

Ўзбекистон ОТМларига кириш натижалари эълон қилинди
27 август 2022, 23:48 1

Ўзбекистон ОТМларига кириш натижалари эълон қилинди

2022−2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди. Буни 6 хил усулда билиб олиш мумкин.

IT-паркда илк осмонўпар бинолар фойдаланишга топширилди (фото)
27 август 2022, 20:28

IT-паркда илк осмонўпар бинолар фойдаланишга топширилди (фото)

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилди. Уларда «Алоқабанк» ва «Ўзбектелеком» жойлашган. Келгусида бу ерга АКТ вазирлиги ва саноат корхоналари кўчирилади. Президент осмонўпар бинолардан бирининг томига кўтарилди. Фото.

Президент янгиланган миллий боғга ташриф буюрди (фото)
27 август 2022, 17:42 1

Президент янгиланган миллий боғга ташриф буюрди (фото)

1932 йилда ташкил этилган ва беш йил аввал таъмирлаш учун ёпилган Ўзбекистон Миллий боғи очилишга тайёр. Кўл яна сувга тўлган, истироҳат боғига президент ташриф буюрди. У боғни Тошкент рамзларидан бири деб атади ва «қадриятларимизни эъзозлаш ва хотира ҳам керак"лигини таъкидлади. Фото.

Байрам кунлари Тошкент — Самарқанд йўналишидаги поездлар қатнови кўпайтирилади
27 август 2022, 16:24

Байрам кунлари Тошкент — Самарқанд йўналишидаги поездлар қатнови кўпайтирилади

Мустақиллик байрами муносабати билан 29 августдан 4 сентябрга қадар «Самарқанд-Тошкент-Самарқанд» йўналишидаги «Афросиёб» поездлари қатнови биттага кўпаяди.

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)
27 август 2022, 15:46

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)

Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради. Президент марказни мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги» деб атади.

«Тақиқлар жамиятга зарар етказади» — Комил Алламжонов
27 август 2022, 14:05

«Тақиқлар жамиятга зарар етказади» — Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, «No Photo, No Video» муаммоси Ўзбекистон ижтимоий ҳаётидан аллақачон йўқотилиши керак эди. «Айрим ўзбошимчалик билан жорий қилинган тақиқлар жамиятга зарар келтириши муқаррар», — деди у.

Бокс бўйича миллий терма жамоага кубалик мутахассислар жалб қилинди
27 август 2022, 12:24

Бокс бўйича миллий терма жамоага кубалик мутахассислар жалб қилинди

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг янги мураббийлар штабида энди федерация маслаҳатчиси, жамоа катта мураббийи, мураббий, тренер-физиотерапевти лавозимларида кубаликлар фаолият олиб боради. Тажрибали мураббий Раҳматжон Рўзиохунов эса мураббийлар штабидаги ишини давом эттириши маълум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг