Тошкентда Навоий шоҳ кўчасининг Абай чорраҳасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми йўл қурилиши ишлари ўтказилиши муносабати билан ёпилди.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси АИ-80 бензинига талаб ортиб бораётганини қайд этди, бироқ АЁҚШларида ушбу маркадаги ёқилғи тақчиллиги кузатилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг АКТ соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади. Бунда таълим кредитлари МБнинг асосий ставкасида БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади.
Андижонда фуқарони 10 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Тошкентда эса Тожикистондан ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган гумонланувчи 3 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Олча ва штрейзелли творогли пирог, ўрик қўшилган творогли пирог, творогли кренделлар, творогли булочка «Венгеркалар», творог ва малинали пирог, творогли пончиклар ва булочкалар, творог ҳамда кокосли печенье ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин творогли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Magic Сity маъмурияти боғ ҳудудида пичоқбозлик содир бўлганини инкор қилди. Миллий гвардия эса ўз хабарини янгилади.
Қозоғистон ўз нефтининг бир қисмини Россия ўз қувурларини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилгани боис муқобил йўллар орқали сотишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Reuters. Бунинг учун Озарбайжоннинг энг йирик нефть қувуридан фойдаланишни ҳам кўзламоқда.
Депутат Одилжон Тожиев BBC Ўзбек хизматига Конституцияга киритилган ўзгартиришлардан мақсад президент муддатини янгилаш эканлигини инкор қилди. У бу ҳақдаги ўзгартириш муаллифини ошкор қилмади, бироқ минглаб фуқаролар ҳозирги давлат раҳбари ислоҳотларни давом эттиришини қўллаб-қувватлашини айтди.
Бекободдаги металлургия комбинатига борган Шавкат Мирзиёев, Westminister`га ўқишга киритиш учун $10,2 минг, Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медаль, телеканал эфирларидаги режали узилишлар, ишсизлик даражаси, якшанбадан бошлаб яна иссиқ бўлиши ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
«Мароқанд нефть базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73,7 млрд сўмлик талон-торож ва камомад аниқланди. Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ва камомадларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди.
ДХХ томонидан 10,2 минг доллар эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани айтилмоқда. Гумонланувчи олдиндан 5 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.
Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади. Танлов ғолибларига 60 млн сўмдан 90 млн сўмгача пул мукофоти берилади. Шунингдек, ғолиблар магистратурага имтиҳонсиз кириш имкониятига эга бўладилар.
Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида яна 14 та — 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХнинг Nexia 3 автомобили тўқнашиб кетди. Оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Марказий банк Ўзбекистонда «Ориёнбанк»нинг (Тожикистон) ваколатхонаси аккредитация қилинганлиги ҳақида хабар берди.
Президент металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилишида 15 фоиз, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилаётгани, қолаверса, жаҳон бозорида металл нархи ошаётганини таъкидлади. Бош вазир маслаҳатчиси Бобир Исломов мамлакатда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.
Президент Бекободдаги Ўзбекистон металлургия комбинатидаги қиймати 672 млн евролик қуюв прокат мажмуаси қурилишини кўздан кечирди. Уни 2024 йилда ишга тушириш, йилига 1 млн тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Давлат раҳбари корхонани тезроқ ишга туширишни буюрди.
Ўзбекистон бўйлаб профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 18−25 август кунлари асосан тунги вақтларда телеканаллар эфирларида узилишлар кузатилади. Бу вақтда абонентлардан тюнер ва телевизор созламаларига тегмаслик сўралмоқда.
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Тожикистондан умумий қиймати 17,3 млн доллар бўлган 6,6 минг тонна пахта импорт қилди. Пахта импорти ҳажми цемент ҳамда электр энергиясидан ҳам ортиб кетди.
Бир неча салқин кечалар ва ўртача иссиқ кунлардан сўнг, якшанба куни ҳарорат яна кўтарилади, +39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Фақат жума куни кечаси Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши ва сел келиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг