Навоийда содир бўлган 2 та ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди
7 ноябрь 2021, 11:42

Навоийда содир бўлган 2 та ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота филиали бошқарув ходимлари экани айтилмоқда. Шунингдек, вилоятда содир бўлган бошқа бир ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди. Ҳодисага қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган.

«Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
6 ноябрь 2021, 15:21

«Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент келгуси беш йилда тинчлик ва хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро ҳамкорлар билан алоқалар янада мустаҳкамланишиги маълум қилди. «Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу», — деди у.

Тошкентда чанг концентрацияси пасайган, аммо хавфлилигича қолмоқда
6 ноябрь 2021, 15:09

Тошкентда чанг концентрацияси пасайган, аммо хавфлилигича қолмоқда

Шанба куни соат 11:00 да Тошкентда ҳавонинг чанг билан ифлосланганлик даражаси рухсат этилган максимал концентрациядан 6,7 баробар юқори эди. Бу жума кунидан камроқ (8 марта), лекин ҳали ҳам соғлиқ учун хавфли. Об-ҳаво шароити чангнинг тўлиқ тарқалиб кетишига тўсқинлик қилмоқда.

Самарқандда янги Volkswagen ва Škoda дилерлик марказлари очилди
6 ноябрь 2021, 15:00

Самарқандда янги Volkswagen ва Škoda дилерлик марказлари очилди

Янги дилерлик маркази уч турдаги Volkswagen Caddy минивенларини ҳамда Škoda Kodiaq`нинг беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style автомобилларини таклиф этади.

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди
6 ноябрь 2021, 14:59

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Кузиев Турсунали Каримджонович Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У ўз вақтида маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда вазир сифатида ҳам фаолият юритган.

Конституцияни такомиллаштириш таклифи билдирилди
6 ноябрь 2021, 12:54

Конституцияни такомиллаштириш таклифи билдирилди

Президент Шавкат Мирзиёев инаугурацияга бағишланган маросимда Конституцияни такомиллаштириш масаласини кўриб чиқишга эътибор қаратди. «Туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз», — деди у.

Бокс. Абдумалик Халаков кумуш медални қўлга киритди
6 ноябрь 2021, 12:20

Бокс. Абдумалик Халаков кумуш медални қўлга киритди

Сербиядаги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков ҳал қилувчи жангда франциялик Софиан Умияга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Терма жамоа мусобақани иккита медал билан якунлади.

«Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар — бу фақат ўзимизни алдаш бўлади» — президент
6 ноябрь 2021, 11:51

«Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар — бу фақат ўзимизни алдаш бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг нутқ сўзлаб, президентлик лавозимига биринчи марта киришганида айтган сўзларини ёдга олди: «Менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ», — деди у. Қолаверса, у сайловолди учрашувларда билдирилган ҳудудларни ривожлантиришга оид таклифлар йиллар давомида аниқ дастурлар бўйича амалга оширилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
6 ноябрь 2021, 11:03

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди

Октябрда президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди ва яна давлат раҳбари лавозимини бажаришга киришди.

Нима тайёрлаймиз: хушбўй булочкалар
6 ноябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: хушбўй булочкалар

Жем ва творогли, ёнғоқли ва шоколад пастали, туркча ва қуритилган мевали — Zira.uz хушбўй, майин ва ширин булочкалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 ноябрь 2021, 23:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия дипломатининг Берлиндаги элчихона деразалари остидан ўлик ҳолда топилгани, Байден маъмуриятининг Саудия Арабистонига 650 миллион долларлик қурол сотишни маъқуллагани, Озарбайжоннинг Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлганларнинг 1,7 мингга яқин жасадини Арманистонга юборгани, Хитойнинг Сурияга мамлакатни тиклашда ёрдам беришда давом этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

5 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 ноябрь 2021, 22:02

5 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда чангли туман ҳақида Ўзгидромет изоҳи ва ССВ маслаҳатлари, Миллий боғда Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги кўл қуритилиб, унинг ўрнига театр қурилиши, «Ўзбекнефтгаз» Лондон фонд биржасига $700 млнлик халқаро облигацияларни жойлаштириши — «Газета.uz»нинг 5 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Фарғона ва Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
5 ноябрь 2021, 21:06

Фарғона ва Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида Nexia-2 қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида «Ваз-2105» тўқнашди. ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди. Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди.

9 ойда Ўзбекистонга 1,2 млнга яқин турист ташриф буюрган
5 ноябрь 2021, 18:43

9 ойда Ўзбекистонга 1,2 млнга яқин турист ташриф буюрган

9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.

Энергетика вазирлиги — газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан ажратилган 1 трлн сўм ҳақида
5 ноябрь 2021, 17:05

Энергетика вазирлиги — газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан ажратилган 1 трлн сўм ҳақида

2020 йил якунига кўра, «Ўзтрансгаз» томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган 1000 куб метр табиий газнинг қиймати газнинг ўртача нархидан 90 минг сўмга қимматроқ бўлди. Бунинг оқибатида 3,6 трлн сўмлик зарар вужудга келган. Шу муносабат билан давлат бюджетидан 1 трлн сўмлик субсидия ажратилмоқда, дея тушунтирди Энергетика вазирлиги.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
5 ноябрь 2021, 16:58

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 24,86 сўмга кўтарилиб, 10 705,26 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ўзбекистонда 150 йил ичида бундай ҳодиса кузатилмаган — «Ўзгидромет» чангли туман ҳақида
5 ноябрь 2021, 16:49

Ўзбекистонда 150 йил ичида бундай ҳодиса кузатилмаган — «Ўзгидромет» чангли туман ҳақида

Кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-ғубор ходисалари юзасидан «Ўзгидромет» ҳудудлар кесимидаги тафсилотларни эълон қилди. Марказ 150 йил давомида бундай ҳолат илгари кузатилмагани қайд этди. Пайшанба оқшомида ҳаводаги чангнинг рухсат этилган миқдоридан ошиб кетиши 30 бараварга етди, кейин эса 10 бараварга тушди.

Яна бир сайёҳлик компаниясининг мижозлари парвоз кечикишига дуч келишди
5 ноябрь 2021, 15:28

Яна бир сайёҳлик компаниясининг мижозлари парвоз кечикишига дуч келишди

Пайшанба куни Москвага парвоз кечикиши сабабли Урганч аэропортида 300 га яқин одам йиғилди. Uzbekistan Airports сайёҳлик компанияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламагани ҳақида хабар берди. iFly Airlines самолёти кечки пайт етиб келди.

Тошкентда 13 йил олдин давлат эҳтиёжи учун бузилган уй-жойнинг зарари хануз қопланмаган
5 ноябрь 2021, 15:09

Тошкентда 13 йил олдин давлат эҳтиёжи учун бузилган уй-жойнинг зарари хануз қопланмаган

Тошкент шаҳрида давлат эҳтиёжи учун 13 йил олдин бузилган уйлар ўрнига уй-жой ёки компенсация пуллари бугунги кунга қадар тўлаб берилмаган. Депутат Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, «бу ҳаракат давлатнинг ўз фуқароси олдида хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш мажбуриятини бажармаётганини кўрсатмоқда».

Чангли туман қандай пайдо бўлди ва у қанча давом этади? «Ўзгидромет» жавоблари
5 ноябрь 2021, 14:33

Чангли туман қандай пайдо бўлди ва у қанча давом этади? «Ўзгидромет» жавоблари

Чанг бўронлар Ўзбекистон ва минтақада тез-тез учраб турадиган ҳолат. Аммо ҳозирда республика бўйлаб кузатилаётган чангли туман ғайриоддий эканлиги қайд этилди. У секин тарқалмоқда ва эртагача давом этиши мумкин, деб хабар берди «Ўзгидромет» «Газета.uz»га. Марказ мамлакатдаги кенг кўламли қурилиш ишлари ушбу ҳодисанинг пайдо бўлиш сабабларидан бири эканлигини тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг