«Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига автомобиль берилади
27 июнь 2022, 17:36

«Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига автомобиль берилади

2023 йилдан «Олтин қалам» соҳибларининг пул мукофоти оширилади, қолаверса, бош мукофот соҳибига автомобиль берилади. Ҳар чоракда ОАВларда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари 15 млн сўмгача, болаларга мўлжалланган теле ва радио маҳсулотлар ижодкорлари эса 90 млн сўмгача рағбатлантирилади.

3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи икки бараварга қисқартирилди
27 июнь 2022, 16:59

3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи икки бараварга қисқартирилди

Президент қарори билан шу йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 июлига қадар ОАВлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камроқ тўлайди. Қолаверса, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилмоқда.

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин
27 июнь 2022, 16:49

G7`дан кейин Европа Иттифоқи ҳам Россиядан олтин импортини тақиқлаши мумкин

Европа Иттифоқи Россиядан олтин импорт қилиш бўйича чекловларга қўшилиш масаласини ўрганмоқда. Аввалроқ G7 давлатлари Россия олтинини етказиб беришни тақиқлаганди.

«Яшил макон» ҳаракати доирасида талабларни бажармаган 109 нафар мансабдор жаримага тортилди
27 июнь 2022, 16:38

«Яшил макон» ҳаракати доирасида талабларни бажармаган 109 нафар мансабдор жаримага тортилди

«Яшил макон» ҳаракати доирасида куз ва баҳор мавсумида жами 213 млн туп дарахт ва бута экилди, деб маълум қилди Экология қўмитаси. Мазкур дарахтларни парваришлашга масъул бўлган 109 нафар мансабдор талабларни бажармагани боис жами 311 млн сўм миқдорда жаримага тортилди.

Долларнинг расмий курси пасайди
27 июнь 2022, 16:35

Долларнинг расмий курси пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 16,38 сўмга арзонлаб, 10 823,52 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медални қўлга киритди
27 июнь 2022, 13:13

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 17 та медални қўлга киритиб, ўз чиқишларини якунлади.

МТРК раҳбари биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди
27 июнь 2022, 12:37

МТРК раҳбари биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди

Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди.

Ижтимоий инфратузилманинг энергия самарадорлигини оширишга $143 млн сармоя киритилади
27 июнь 2022, 12:22

Ижтимоий инфратузилманинг энергия самарадорлигини оширишга $143 млн сармоя киритилади

Ўзбекистонда Жаҳон банкининг 143 млн долларлик «Бинолар учун тоза энергия» лойиҳаси амалга оширилади. Имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 800 дан ортиқ таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари бинолари модернизация қилинади.

Ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво давом этади
27 июнь 2022, 12:13

Ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво давом этади

Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +45 даражагача иссиқ бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Бу иқлимий меёрлардан 5−7 даражага юқори экани айтилди.

2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди
27 июнь 2022, 12:11

2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси 1 тонна 900 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини махсус печда ёқиб юборди.

Бухорода 7 гектар ерни $120 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
27 июнь 2022, 11:39

Бухорода 7 гектар ерни $120 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бухоро вилоятида 7 гектар экин ер майдонини 120 минг долларга сотишга уринган шахс келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтда ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортидаги юк аравалари билан боғлиқ муаммони тушунтирди
27 июнь 2022, 11:14

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортидаги юк аравалари билан боғлиқ муаммони тушунтирди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортида юк аравалари етишмаслигини Abadiya Trade компанияси шартномани бир томонлама бекор қилгани билан изоҳлади. Аэропорт ходимлари йўловчиларга ёрдам беришади.

Фарғонада ногирон бола дефектолог томонидан калтаклангани айтилмоқда
27 июнь 2022, 10:53

Фарғонада ногирон бола дефектолог томонидан калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтаклангани акс этган видеога Фарғона вилояти МТБ раддия берди. Маълум бўлишича, воқеа боғчада эмас, балки дефектолог мутахассиснинг уйида содир бўлган. Вилоят ИИБ болани мутахассиснинг синглиси ургани ва иш судга ўтказилганини маълум қилди.

Якшанба куни яна 133 киши вирус юқтиргани аниқланди
27 июнь 2022, 10:18

Якшанба куни яна 133 киши вирус юқтиргани аниқланди

26 июнь куни Ўзбекистонда 133 киши коронавирусга чалингани (олдинги кун 139 киши) маълум бўлди. Энг кўп касаллик Тошкент шаҳри ва Фарғонада аниқланган.

Фарғонада қизни кўчада калтаклаган йигитнинг шахси аниқланди
27 июнь 2022, 09:53

Фарғонада қизни кўчада калтаклаган йигитнинг шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда бир йигит кўчада қизни калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Фарғона ИИБнинг маълум қилишича, йигитнинг шахси аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ковид ҳолатлари сони ўсишда давом этмоқда
26 июнь 2022, 15:43

Ковид ҳолатлари сони ўсишда давом этмоқда

Шанба куни Ўзбекистонда 140 га яқин (бир кун аввал 120 га яқин) коронавирус ҳолати аниқланди. Шундан 56 таси Тошкентда қайд этилган.

Бокс: Муроджон Аҳмадалиев Ронни Риосни мағлуб этиб, ўз камарини ҳимоя қилди
26 июнь 2022, 15:32

Бокс: Муроджон Аҳмадалиев Ронни Риосни мағлуб этиб, ўз камарини ҳимоя қилди

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев америкалик Ронни Риос устидан ғалаба қозониб, WBA ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилди. Беллашувдан сўнг ўзбекистонлик спортчи жангни жароҳатланган қўл билан ўтказганини маълум қилди.

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида яна тўртта медални қўлга киритди
26 июнь 2022, 12:33

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида яна тўртта медални қўлга киритди

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов ҳамда Никита Рафалович олтин, Феруза Садикова ва Светлана Осипова бронза медалларини қўлга киритишди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида кучли учликда бормоқда.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузганлик бўйича мингдан ортиқ ҳолат аниқланди
25 июнь 2022, 17:37

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузганлик бўйича мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

Бизнес омбудсман ўрганишлари натижасида Қурилиш вазирлиги тизимида 1326 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилгани маълум бўлди. Камчиликлар учун вазирлик ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг 143 нафар ходимига нисбатан баённома тузилди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси оммавий муҳокамага қўйилди
25 июнь 2022, 15:28

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси оммавий муҳокамага қўйилди

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси «Бу менинг Конституциям» порталида икки тилда эълон қилинди. У PDF форматида жойлаштирилган бўлиб, алоҳида моддаларга изоҳ қолдириш имконияти мавжуд эмас. Лекин фуқаролар ўз фикрларини ёзиб қолдириш имкониятига эга. Муҳокама 10 кун давом этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг