Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида яна тўртта медални қўлга киритди
26 июнь 2022, 12:33

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида яна тўртта медални қўлга киритди

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов ҳамда Никита Рафалович олтин, Феруза Садикова ва Светлана Осипова бронза медалларини қўлга киритишди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида кучли учликда бормоқда.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузганлик бўйича мингдан ортиқ ҳолат аниқланди
25 июнь 2022, 17:37

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузганлик бўйича мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

Бизнес омбудсман ўрганишлари натижасида Қурилиш вазирлиги тизимида 1326 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилгани маълум бўлди. Камчиликлар учун вазирлик ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг 143 нафар ходимига нисбатан баённома тузилди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси оммавий муҳокамага қўйилди
25 июнь 2022, 15:28

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси оммавий муҳокамага қўйилди

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси «Бу менинг Конституциям» порталида икки тилда эълон қилинди. У PDF форматида жойлаштирилган бўлиб, алоҳида моддаларга изоҳ қолдириш имконияти мавжуд эмас. Лекин фуқаролар ўз фикрларини ёзиб қолдириш имкониятига эга. Муҳокама 10 кун давом этади.

Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди
25 июнь 2022, 13:50

Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди

Ўзбекистон зилзила ва тошқиндан жабр кўрган Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатди.

Apple ва Coursera вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
25 июнь 2022, 12:41

Apple ва Coursera вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

АКТ вазири Apple компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда ApplePay тизимини жорий этиш, 5G тармоқларида iPhoneдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Coursera таълим платформаси вакиллари билан ўзбекистонлик ёшларига IT касбларини ўқитишни йўлга қўйиш келишилди.

«Янги нафас» ёшлар марафони сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
25 июнь 2022, 12:10

«Янги нафас» ёшлар марафони сабабли Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

25−26 июнь кунлари «Янги нафас» ёшлар марафони ўтказилиши муносабати билан пойтахт марказидаги айрим кўчалар соат 18:00 дан эртаси куни 10:00 гача ёпилади.

Жума куни 119 киши коронавирус юқтирди
25 июнь 2022, 11:22

Жума куни 119 киши коронавирус юқтирди

24 июнь куни республикада 119 кишининг коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Уларнинг деярли ярми Тошкент шаҳрида аниқланган.

Президентлик муддатини 7 йилга узайтириш таклиф қилинмоқда
25 июнь 2022, 10:30 5

Президентлик муддатини 7 йилга узайтириш таклиф қилинмоқда

Конституцияга таклиф қилинган ўзгартишларда Ўзбекистон президентининг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ғояси илгари сурилди.

$1 млнни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
25 июнь 2022, 10:22

$1 млнни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

ДХХ Чегара қўшинлари 1 млн АҚШ долларининг ўзбек-қирғиз чегарасидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда
24 июнь 2022, 23:39

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Туркманистондан Ўзбекистонга жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади. Ўзгидромет 25 июндан мамлакатда чилла бошланиши ва у 3 августгача давом этишини маълум қилди.

Тойлоқда Nexia 2 ва Malibu тўқнашувида уч киши, жумладан икки нафар ИИБ ходими ҳалок бўлди
24 июнь 2022, 23:32

Тойлоқда Nexia 2 ва Malibu тўқнашувида уч киши, жумладан икки нафар ИИБ ходими ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида Nexia 2 ва Malibu тўқнашуви натижасида уч киши, жумладан икки нафар ИИБ ходими ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

Тошкентдаги ковид-поликлиникалар қайтадан очилмоқда
24 июнь 2022, 23:12 1

Тошкентдаги ковид-поликлиникалар қайтадан очилмоқда

Тошкентнинг барча туманларида COVID-19 билан касалланган беморлар учун махсус поликлиникалар қайтадан иш бошламоқда.

МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари Москвада учрашди
24 июнь 2022, 22:12

МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари Москвада учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Москвада МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашди. Унда иштирокчилар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилди.

24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 июнь 2022, 22:00

24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Йўлўтказгич қуриш учун давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган «Қўйлиқ» бозори, ҳокимига ўринбосари бўлиш учун $200 минг, «пилот»дан кейин компьютер совғасини олган Чимбойдаги IT-танлов ғолиблари, жиноят кодексидаги ўзгариш ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» форматидаги онлайн форумда иштирок этди
24 июнь 2022, 20:05

Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» форматидаги онлайн форумда иштирок этди

Шавкат Мирзиёев «БРИКС плюс» форматидаги онлайн форумда қатнашиб, халқаро кескинлик тобора кучайиб бораётгани ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлаётган шароитда Ўзбекистон кенг кўламли ҳамкорлик, шу жумладан «Жануб-Жануб» форматидаги шериклик учун очиқ эканини маълум қилди.

«Қўйлиқ» бозори тўлиқ бузилмайди — Тошкент ҳокимлиги
24 июнь 2022, 19:37

«Қўйлиқ» бозори тўлиқ бузилмайди — Тошкент ҳокимлиги

Тошкент ҳокимлиги давлат эҳтиёжлари учун ҳудуди тортиб олинаётган «Қўйлиқ» бозори тўлиқ бузилмаслигини маълум қилди. Йўлўтказгич қуриш учун автотураргоҳнинг бир қисми ва бир нечта вақтинчалик қурилмаларнинг ўрни ажратилади.

Тошкент давлат педагогика университетига академик мустақиллик берилади
24 июнь 2022, 19:06

Тошкент давлат педагогика университетига академик мустақиллик берилади

2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик, ташкилий ва молиявий мустақил ОТМ бўлади. 2024/2025 ўқув йилида педагогика таълим йўналишларига қабул вақтида аввал абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади. Ундан ўтганлар кириш тест синовларида қатнашади.

«Яшил макон» ҳисоботида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани аниқланди, 2,4 млн таси қуриб қолган
24 июнь 2022, 19:05

«Яшил макон» ҳисоботида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани аниқланди, 2,4 млн таси қуриб қолган

Ҳисоб палатаси «Яшил макон» лойиҳасидаги кўчат экиш ҳисоботларида 6,2 млн кўчат қўшиб ёзилгани, 2,4 млн тупи қуриб қолгани, шунингдек, суғориш ва парвариш ишлари яхши ташкил этилмаганини аниқлади. Қўшиб ёзиш ҳолатларини президент ҳам танқид қилган эди.

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси 25 июнь куни умумхалқ муҳокамасига қўйилади
24 июнь 2022, 18:46 1

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси 25 июнь куни умумхалқ муҳокамасига қўйилади

Депутатлар Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Конституциявий комиссия таклифларни Қонунчилик палатасига киритган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Бош қонун лойиҳаси 25 июндан 4 июлга қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилади.

Ташқи қарз йиллар давомида биринчи марта камайди. Сабаблар
24 июнь 2022, 18:33

Ташқи қарз йиллар давомида биринчи марта камайди. Сабаблар

Ўзбекистон ташқи қарзи 2013 йилдан буён илк бор камайди. МБ буни жаҳондаги геосиёсий вазият таъсирида давлат ва хусусий сектор томонидан янги қарз жалб қилиш секинлашгани ва асосий қарз бўйича тўловларнинг амалга оширилиши ташқи қарз қолдиғида акс этгани билан изоҳлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг