Ходимларнинг реал сони, бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмини яшириш, харажатларни сунъий равишда ошириб кўрсатиш — Солиқ қўмитаси томонидан Фискал институтида қурилиш соҳасида солиқ тўлашдан қочишга уриниш ҳамда бошқа схемалар фош этилди.
ФИФАнинг июнь ойи учун янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўрнини олти поғонага яхшилаб, 77-ўринга кўтарилди.
Тошкентда стартапларни қўллаб-қувватлаш учун Plug and Play маркази ташкил этилади. АКТ вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, ушбу марказ стартапларни саралаб, уларни ўсишига ёрдам беради, катта корпорациялар билан боғлайди ҳамда венчур капитал сармояларини жалб этишга кўмаклашади.
Гурлан туманида икки фуқаро танишлари орқали 100 минг доллар эвазига 40 сотих ер майдонини омборхона қуриш учун олиб беришга уринганликда айбланмоқда. Гумондорлар олдиндан 25 минг доллар ва 65 млн сўмни олганида ушланган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сенаторлар Кинематография агентлиги раҳбари ҳисоботини тинглаб, унинг фаолиятини танқид қилди. Айтилишича, қароқчиликка қарши кураш ва муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясида муаммолар бор, Кинематография академияси ва ҳудудий кинотеатрлар ташкил этилмаган, «Кинематография тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилмаган.
Афғонистонда чоршанба куни содир бўлган кучли зилзиладан талофат кўрган аҳолига Покистон, Эрон ва Қатардан гуманитар ёрдам юклари етиб келди. Шифохонада жабрланувчилардан бири оиласининг 19 нафар аъзосини йўқотганини сўзлаб берди. Бундан ташқари, Пактикада сув тошқини ҳам кузатилди.
«Ласковый май» гуруҳининг собиқ солисти, 48 ёшли россиялик қўшиқчи Юрий Шатунов вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
РШТТЁИМ Самарқанд филиали директорининг ўринбосари фуқарони туғуруқхонага ҳамшира лавозимига ишга киритиб қўйишга уринганликда гумонланмоқда. У бунинг эвазига 1400 долларни олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Давлат ташкилотларининг штат тузилмалари, иш жадвали, кадрлар захираси, мукофотлар, хизмат сафарлари харажатлари ва бошқалардан иборат hrm.argos.uz платформаси яратилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги платформа ёрдамида кадрлар билан ишлаш тизимини тўлиқ рақамлаштиришни кўзламоқда.
Пойтахтнинг Катта Миробод маҳалласида тахминан 5 та дарахтни сунъий равишда қуритиш учун уларнинг тагига дизель ёқилғиси қуйилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ишни шу ерда қурилиш ишларини олиб бораётган компания қилган бўлиши мумкин.
Президент қарори билан Termez Cargo Center`га гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби мақоми берилди. Марказда энди барча хизматлар «бир дарча» тамойили асосида кўрсатилади, гуманитар ёрдамлар эса божхона кўригидан соддалаштирилган тартибда ўтказилади.
БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси Ўзбекистонда «Яшил макон» лойиҳасини амалга оширишга қўшилди. Улар лойиҳани бош-режалаштириш ва унга инновацион молиявий ечимларни жорий этишда ёрдам беради.
Жорий йилда ОТМга кириш учун тест синовлари тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб маълум қилди ДТМ бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов. Унинг сўзларига кўра, бу давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклиф ва чекловларига боғлиқ.
Наманганда Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган қалбаки 10 600 доллар муомалага киритилишининг олди олинди. Мазкур маблағларни сақлаб келаётган ва келгусида Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган икки фуқаро қўлга олингани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
«Ўзбеккосмос» агентлиги Франциянинг «Airbus DS GEO Intelligence» компанияси билан Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини яратишни режалаштирмоқда. Бунинг эвазига компания сунъий йўлдош маълумотларини биргаликда сотиш имкониятига эга бўлади.
UzAssets инвестиция компанияси «Кварц» AЖдаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотувга қўйди. Шиша қадоқлари, листлар ва банкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонанинг даромади ўтган йили 423 млрд сўмни ташкил қилган.
ДХХ Сурхондарёда коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилишда 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимини ҳибсга олди. Улар бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.
Ўзбекистонлик атлетлар велотрек бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди. Терма жамоа ҳисобидаги ягона олтин медалга рақибларини учта айланага ортга қолдирган Фарруҳ Бобошеров сазовор бўлди.
Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари йўл инфратузилмаларини таъмирлашда қўшиб ёзиш орқали 1,5 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани айтилмоқда. Корхона мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тўпалангдаги тўполон, осилган ҳолда топилган Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими, Сурхондарёда аниқланган сохта At Termiziy University, Evos филиалларининг бирида чиққан ёнғин, сел хавфи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 22 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг