Ўзбекистонга ярим миллион дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди
10 январь 2022, 11:23

Ўзбекистонга ярим миллион дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга COVAX глобал дастури доирасида беғараз ёрдам сифатида 500 минг дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди.

Якшанба куни 389 кишида коронавирус аниқланди
10 январь 2022, 11:20

Якшанба куни 389 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда якшанба куни деярли 390 кишида коронавирус аниқланди, 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.

Ўзбекистон президенти Қозоғистонга таъзия билдирди
10 январь 2022, 10:39

Ўзбекистон президенти Қозоғистонга таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатдаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда кўрилган катта талофатлар муносабати билан Қозоғистон халқи ва президентига таъзия изҳор этди.

Хусусий мактабларга ҳам қишки таътилни узайтириш тавсия қилинди
10 январь 2022, 10:05

Хусусий мактабларга ҳам қишки таътилни узайтириш тавсия қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси нодавлат таълим муассасаларига қишки таътилни 24 январга қадар узайтиришни, ушбу муддат ичида эса ўқувчиларнинг онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар ва турли танловларда иштирокини таъминлашни тавсия қилди. Қолаверса, ушбу давр учун ота-оналардан тўлов ундирилмаслик сўралди.

Ўзбекистонга гўшт импорти Қозоғистондаги вазият туфайли кечикмоқда
10 январь 2022, 09:08

Ўзбекистонга гўшт импорти Қозоғистондаги вазият туфайли кечикмоқда

Ўзбекистонга Беларус ва Украинадан импорт қилинадиган гўштни етказиб бериш кечикмоқда. Бу кўплаб юклар учун транзит йўлаги ҳисобланган Қозоғистондаги инқироз билан боғлиқ. «Газета.uz» билан суҳбатда бўлган уч тадбиркор етказиб беришдаги узилишлар нархларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

Сурхондарёда кучсиз зилзила содир бўлди
10 январь 2022, 08:48

Сурхондарёда кучсиз зилзила содир бўлди

Сурхондарёнинг Бойсун туманида кечаси кучсиз зилзила содир бўлди. Бу ва бошқа ҳудудларда ер ости силкинишлари кучи 2 дан 3 баллгачани ташкил этди.

Қозоғистонда қирғизистонлик мусиқачи погромчи сифатида кўрсатилди
9 январь 2022, 23:31

Қозоғистонда қирғизистонлик мусиқачи погромчи сифатида кўрсатилди

Қирғизистон ТИВ қозоқ телеканалларида қирғиз мусиқачиси Викрам Рузахунов погромлар қатнашчиси сифатида кўрсатилгани учун Қозоғистонга норозилик нотасини юборди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари унинг террорчи эмаслигини маълум қилди. Президент Садир Жапаров ҳам вазиятга изоҳ берди.

Ўзбекистонда «омикрон» штамми қайд этилди
9 январь 2022, 18:27

Ўзбекистонда «омикрон» штамми қайд этилди

ССВ 7 январь куни Ўзбекистонга кириб келган чет эл фуқаросида коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланганини маълум қилди. 8 январь ҳолатига COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари рекорд даражада қайд этилиб (369 та ҳолат), умумий касалланишлар сони 200 мингдан ошди.

Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилди
9 январь 2022, 17:32

Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилди

COVID-19`га қарши кураш бўйича махсус комиссия карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Барча ташкилотларга ходимларни фақат эмланганидан кейин иш жойига киритишга рухсат берилади. Давлат органларига ҳар қандай тадбир ўтказиш тақиқланади. Аҳолини тўлиқ эмлаш жараёни жадаллаштирилади.

Туркманистон «Дўзах дарвозаcи» газ кратерини сўндиришни режалаштирмоқда
9 январь 2022, 14:42

Туркманистон «Дўзах дарвозаcи» газ кратерини сўндиришни режалаштирмоқда

Туркманистон президенти 50 йилдан кўпроқ вақтдан бери ёниб турган «Дўзах дарвозаси» газ кратерини сўндиришни буюрди.

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм этиб белгиланди
9 январь 2022, 10:37

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда бир ойда киши бошига минимал истеъмол харажатлари 13,2 фоизга ошиб, 498 минг сўмни ташкил этди. Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши натижасида айрим турдаги пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши кутилмоқда.

Мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди
9 январь 2022, 10:27

Мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

ХТВ мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилди. Мазкур қарор мактаб раҳбарлари ва педагоглар учун янги Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида қабул қилинди.

8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 январь 2022, 22:00

8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмасдан Malibu`га қарши ўқотар қурол ишлатилгани, нархи азонлашган АИ-80 бензини, Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмаганини айтган Нурмат Отабеков, Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси, Қозоғистондаги вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 8 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

8 кунда харид чеклари учун йиғилган кэшбек қарийб 950 млн сўмни ташкил этди
8 январь 2022, 18:51

8 кунда харид чеклари учун йиғилган кэшбек қарийб 950 млн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда январь ойи бошидан бери 10 мингдан ортиқ истеъмолчи 100 мингга яқин харид чекини кэшбек учун рўйхатдан ўтказди. Фуқароларда йиғилган кешбэк суммаси эса 941 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмади — Нурмат Отабеков
8 январь 2022, 17:28

Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмади — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланмаган. «Бироқ, ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди… Янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас», — деди у.

Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси эълон қилинди
8 январь 2022, 16:33

Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси эълон қилинди

Ҳукумат комиссияси хулосасига кўра, Денов шаҳридаги «савдо мажмуасидаги чақнашда портловчи моддалар қўлланилмаган». Мажмуа остидан ўтган, бироқ, фойдаланишда бўлмаган қувурнинг 6 та жойидан сизиб чиққан газ бино ичида тўпланган ва портлаш юзага келган. Воқеадан бир кун олдин шаҳар газ таъминоти бўлими ушбу узилмай қолган газ қувури линиясини тармоққа улагани айтилмоқда.

Биржада АИ-80 бензини нархи 6,3 фоизга арзонлашди
8 январь 2022, 15:59 1

Биржада АИ-80 бензини нархи 6,3 фоизга арзонлашди

Шанба куни эрталабки биржа сессияси якунларига мувофиқ, АИ-80 маркали бензиннинг нархи 6,3 фоизга пасайиб, бир тонна учун — 7,47 млн сўмни ташкил қилди.

Учта хусусий бандлик агентлиги лицензияси вақтинча тўхтатилди
8 январь 2022, 15:00

Учта хусусий бандлик агентлиги лицензияси вақтинча тўхтатилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги — 2,3 млрд сўм захира маблағларини тўлдирмаганлиги сабабли учта хусусий бандлик агентлиги лицензиясини вақтинча тўхтатди.

Деновдаги портлашда 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етган — ФВВ
8 январь 2022, 14:38

Деновдаги портлашда 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етган — ФВВ

ФВВ Деновдаги савдо мажмуасида юз берган портлаш оқибатида жами 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етганини маълум қилди. Талофат кўрган биноларнинг 25 таси яроқсиз деб топилган, шундан 13 та хонадон эгалари бошқа жойга кўчирилиб, уйлари таъмирлаб берилмоқда.

Нима тайёрлаймиз: бананли ширинликлар
8 январь 2022, 13:39

Нима тайёрлаймиз: бананли ширинликлар

Бананли крамбл, қатламачалар, шоколад ва бананли маффинлар, шоколад ва ёнғоқ солиб пиширилган бананли нон, печеньелар ва қуймоқлар — Zira.uz бананли ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг