Сенаторлар 2017 йилдан бери Олий суд раиси сифатида ишлаб келаётган Козимжон Комиловни президент тақдимномасига мувофиқ, лавозимга қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Ургутда фуқаро ўзининг отаси ва акаси билан жанжаллашиб, уларни болта ва пичоқ билан уриб, ўлдириб қўйди. Шундан сўнг, у туман ИИБга бориб, айбига иқрор бўлган ва уларнинг жасадини уйининг томорқасига кўмиб юборганини айтган. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилади, кечалари эса +21 даража атрофида бўлади. Душанба ва сешанба кунлари тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи мавжуд.
Душанба куни ФВВ ходимлари Чироқчи туманида чуқурлиги 25 метр бўлган артизан қудуғига тушиб кетган 6 ёшли болакай қутқариб олинди. Қутқариш ишларига экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган (Sevimli телеканали тасвирчисини калтаклаганини айтган) ИИВ ва Миллий гвардия ходимларига нисбатан чора кўрилишига умид билдирди. Агентлик барча давлат органларини журналистлар меҳнатини ҳурмат қилишга чақирди.
Ўзбекистонлик пара сузувчи Ислам Асланов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 11 июнь ҳолатига жами 20 148 та таклиф келиб тушди, шуни 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар томонидан йўлланган. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари етакчилик қилмоқда.
Депутатлар референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Унга кўра, референдум ўтказувчи комиссиялар ваколатларини аниқлаштириш, комиссиялар қарорлари юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш, кузатувчиларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
ИИВ ички ишлар ходимлари калтаклагани айтилган Sevimli телеканалининг тасвирчиси стадионга киришга уринган оломоннинг жанжали вақтида жабрланганини маълум қилди. «Жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Қува туманида ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. У ўтказилган тезкор тадбир вақтида ўзини носамимий тутиб кетиб қолган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага оширилди.
Sevimli телеканали Ўзбекистон-Ироқ ўйинини видеога олаётган тасвирчи бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланганини хабар қилди. Ходимлар кейин узр сўрашган ва воқеа ҳақида хабар бермасликни талаб қилишган. Телеканал янгиликни ўчириб ташлади.
Бухорода марказий магистралдаги носозлик туфайли бир кун аввал узилиб қолган сув таъминоти тўлиқ тикланди.
Россия Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) таркибидан чиқди. Апрелда ташкилот Бош ассамблеяси Украинага бостириб кириш тинчлик ва халқаро дўстлик қадриятларига мос келмаслиги сабабли РФ аъзолигини тўхтатган эди.
Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб ҳам кетди», деди у.
Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари учрашувида томошабинлар тошбўрон уюштиришди. Натижада фотосуратчи ва оператор жароҳатланди. Ироқ термаси бош мураббийининг фикрича, ўйинни тўхтатиш керак эди. «Мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми?» — деди у.
Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кузда вилоят ҳокими унга ҳайфсан эълон қилган эди.
Бухорода марказий қувурда рўй берган носозлик туфайли сув таъминоти вақтинча тўхтаб қолди. Вилоят ҳокими таъмирлаш ишлари билан танишди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Ироқ жамоасини мағлуб этиб, Азии U-23 Кубоги ярим финалига чиқди. Ўзбекистонликлар ўйиннинг катта қисмини ўн киши билан ўтказган бўлса-да, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. «Худди Европа Чемпионлар лигасига ўйнагандек бўлдик», — деди Жасур Жалолиддинов.
12 июнь куни Бутунжаҳон велосипед кунига бағишланган веломарафон ўтказилиши муносабати билан пойтахт марказидаги айрим кўчалар соат 8:00 дан 11:00 гача ёпилади.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 5 нафар фуқаро Германия фуқаросига оғир тан жароҳати етказишда айбланиб, 13 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Улар унинг уйига ниқоб кийиб кириб, пул ўғирламоқчи бўлишган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг