Янги ташкил этилган туманга солиқ, прокурор ва ИИБ раҳбари тайинланди. Шунингдек, туманга янги ҳоким ҳам сайланган.
Февраль ойининг дастлабки 10 кунида Ўзбекистонда 126 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда 41 киши ҳалок бўлди, 136 киши жароҳатланди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Нодир Муродов умумтаълим мактабларда спорт тўгаракларни ташкил этишнинг янги механизми жорий этилишини маълум қилди. Унинг «Газета.uz» мухбирига маълум қилишича, спорт тўгараги ташкил этишни истаган профессионал уста ва мураббийларга мактаб биносидан жой бепул ажратилиши кўзланмоқда.
Қурилиш ишлари якунлангач, нархлар ўзгариб қолишига Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов изоҳ берди. Унинг айтишича, шу каби ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларга барҳам берилмоқда.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққосламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, ҳар иккала ташкилотга аъзолик бўйича музокаралар олиб борилмоқда, барча ижобий ва салбий томонлар ўрганилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги оммавий спортни халқ орасида кенг тарғиб қилиш бўйича режаларини маълум қилди. Вазир ўринбосари Нодир Муродов режадаги ишлар учун давлат бюджетидан пул ажратиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Аммо вазирлик бюджет маблағига қарам бўлиб қолмасликка интилади.
Шанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳароратининг пасайиши, шамол тезлигининг кучайиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Якшанба куни эса ёғингарчиликлар тиниб, кундузи ҳарорат илийди.
Андижон вилоятида Nexia йўл четида тўхтаб турган ЗИЛ юк машинаси остига кириб кетди. Пачоқланиб кетган енгил автомобиль ичида ҳеч ким тирик қолмади.
Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойининг иккинчи ярмида Россияга ташриф буюради. Ташриф дастуридан ҳудудлар ва ректорлар ўртасидаги навбатдаги форумлар, медиа-форум ва бошқа тадбирлар ҳам ўрин олган.
Ўтган йили Бухоро вилоятида «Қизил китоб»га киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқарога 66,9 млн сўм зарарни қоплаш ва 3 йилдан 4 йилгача озодликни чеклаш жазоси белгиланди.
Уч йил ичида қурилиш соҳасида 119 нафар ишчи меҳнат фаолияти давомида вафот этди. Давлат меҳнат инспектори Нозима Сулаймонова иш пайти жароҳат олган ходим ёхуд вафот этган ишчининг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш тартибини тушунтирди.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирокида Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Uzbekistan Airways учувчилар ва борт кузатувчилари учун янги хизмат либосини жорий этмоқда. Борт кузатувчилари қиёфаси 15 йил ичида илк бор ўзгармоқда.
Тошкентдаги учта ОТМда тажриба тариқасида масофавий таълим жорий этилади. Улар якунлари бўйича тажрибалар бошқа олий таълим муассасаларида ҳам жорий этилади.
Ўзбекистонда камида бешта резидент авиакомпания ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда тўртта, жумладан, Люксембургнинг Luxaviation авиакомпанияси билан музокаралар олиб борилмоқда.
Андижон вилоятида юк поезди ўсмир қизни уриб юборди, унинг аҳволи ўта оғир даражада.
«Бўрижар» каналида тахминан 45−50 ёшли номаълум аёл кишининг жасади топилди. Жасаднинг танасида зўравонлик излари йўқ.
Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган «My garden in the Aral Sea» агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади.
Беруний туманида йўл сирпанчиқ бўлгани учун қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Matiz автомобили MAN юк машинасига тўқнашди. Тўрт киши ҳалок бўлди, учи киши жароҳатланди.
Тошкентда йўл ўртасида Жан-Клод Ван Даммнинг «Кикбоксёр» фильми қаҳрамони рақсини ижро этган йигит 223 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг