Ўзбекистон Бош қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича Конституциявий комиссия ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. 6 кун давомида 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78 ва 80-моддаларга боғлиқ таклифлар келиб тушган. Комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев президентга номзод бўйича талаблар ва ваколатлар муддати белгиланган 90-модда юзасидан таклиф юборилган ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Янгиҳаёт туманидаги 1 гектар ерни 1 миллион долларга сотишни ваъда қилган икки нафар шахсни қўлга олди.
Учқудуқ туманида танишлари ёрдамида бир фуқарони заводга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс сўралган 5 минг долларни олаётганида қўлга олинди.
Бекназар Абдикамалов ва Азиз Муртазаев сингапурлик ҳамкори Жастин Ким билан биргаликда руҳий саломатлик бўйича стартап учун Meta компаниясидан 3 млн долларлик грантни ютиб олди. Лойиҳа руҳий саломатлик хизматини янада қулайроқ қилиш учун онлайн маслаҳат сеансларини ўз ичига олади.
Конституциявий комиссия аъзоси, депутат Бобур Бекмуродов Асосий қонунни ислоҳ қилиш бўйича таклифларни қабул қилиш, саралаш ва қонун лойиҳасида акс эттириш жараёни қандай амалга оширилишини тушунтириб берди. Унинг сўзларига кўра, таклифлар веб-саҳифа, Telegram-бот, почта, давлат ташкилотлари орқали қабул қилинади, таҳлилчилар гуруҳи уни саралайди ва комиссияга киритади. «Асосий принцип — бу таклиф юбориш қулай ва инклюзив бўлиши керак», — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 апрелдаги фармони билан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида яратилган «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформаси фаолияти тугатилган. Январь ойида ушбу платформа фойдаланувчилари сонини ошириш учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм маблағ ажратилиши ҳақида президент қарори имзоланган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимидаги ислоҳотларга бағишланган навбатдаги йиғилишни ўтказди. Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, замонавий малакали педагог кадрларни тайёрлаш зарурлиги яна бир бор муҳокама қилинди. Кимё, биология, физика ва математика ўқитувчиларини касбий аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни икки баравар қисқартириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш ва самарасиз субсидияларни камайтириш билан бир вақтда давлат ресурсларини янада кўпроқ ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.
2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли республика ўйинлари ташкил этилади. Шунингдек, ҳар йили Тошкент шаҳрида «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали бўлиб ўтади. Хивада эса ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар дўкони очилади.
Ўзбекистонда Pay Way тўлов тизими иш бошлади. Янги хизмат кўрсатиш тизими чет элга бир зумда ва комиссиясиз пул ўтказишга ёрдам беради.
Европа Конференциялар Лигаси финалида «Рома» клуби «Фейеноорд» устидан ғалаба қозониб, чемпион бўлди. Римликлар сафида ўйнаётган Элдор Шомуродов еврокубокларда ғалаба қозонган иккинчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.
2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлар ақлли сув ҳисоблагичларини ўрнатишлари шарт бўлади. Шу билан бирга, улар ҳисобга олиш асбобларини сотиб олишлари сабабли солиқ миқдорини 4 БҲМгача камайтириш ҳуқуқини оладилар. 2023 йилдан аҳоли учун муддати ўтган ҳисоблагичларни алмаштириш «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳисобидан амалга оширилади.
15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг банкларда очилган махсус мақсадли ҳисобварақлари ёпилади. Ёпилгандан кейинги қолдиқ уларнинг асосий ёки иккиламчи ҳисобига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Германиянинг Дюсельдорф шаҳрида Европанинг C&A компанияси вакиллари билан учрашди.
Тошкент — Истанбул йўналиши бўйлаб ҳаракатланган HY-273 рейси самолёти техник носозлик сабабли Трабзон аэропортига мажбуран қўнишни амалга оширди. Ҳаво кемаси бортидаги 240 нафар йўловчининг ҳаётига ҳеч қандай хавф туғилмагани хабар қилинди. Шу сабабли HY274 рейси вақти кечиктирилди.
Чирчиқда кекса эркакни сабабсиз калтаклаган мактаб ўқувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, улар қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ.
Хонанда Наргиз Зокирова Тошкентдан Москванинг Домодедово аэропортига учиб бориши билан қўлга олинди. У 2072 йилгача Россияга кириши тақиқланди ва депортация қилиниши мумкин. Хонанданинг амакиваччаси Жавоҳир Зокиров депортацияга унинг Украинадаги уруш ҳақидаги изоҳи сабаб бўлганини маълум қилди.
Мактабларда чалинган сўнгги қўнғироқ, Тошкент халқаро аэропортидаги пуллик навбатсиз ўтиш имконияти, Қўқонда ишга туширилган Yandex Go хизмати, Пастдарғомда қўлга олинган 2000 туп марихуана етиштирганлар, ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши нотўғрилигини айтган Содиқ Сафоев, пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 25 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзгидромет 27−29 май кунлари кучли ёмғир ёғиши, Ўзбекистоннинг тўққиз вилоятида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигини маълум қилди (сел келиши эҳтимоли бўлган ҳудудлар рўйхати).
Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ёрдам икки ҳафта ичида берилиши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг